июн 23, 2018 12:54 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июнь ойининг 22-чи кунидир.

Бундан 385 йил бурун, 1633 йилнинг 22 июн куни италиялик физик ва мунажжим Галилео Галилей калисонинг тазйиғи билан ӯзининг илмий ақидаларини инкор қилишга мажбур бӯлди.

У 1632 йили Қуёш галактикаси ҳақида китоб ёзиб, унда Ернинг Қуёш атрофида айланишини эълон қилди. Орадан бир йил ӯтгач, олимни поп Римга даъват этди ва назариясини куфр дея атади. Калисо буюк олимни ё ақидасидан воз кечиш, ёхуд ӯлим жазосини бӯйнига олишини талаб қилди.

Олим  ӯз назариясини босим остида инкор қилган бӯлсада, аммо маҳкамадан чиқиш пайти ерни бир тепиб, сен барибир айланаверасан, деб айтди.

Бундан 115 йил олдин ҳижрий-қамарий 1324 йил шавол ойининг 8-чисида:

Эронда Мажлис газетасининг биринчи сони нашр этилди. Бу газета машрута тизими тарафдорларидан бири Мирзо Сайид Муҳаммад Содиқ Таботабоий томонидан таъсис этилди. У машрута тизимининг раҳбарларидан бири Сайид Муҳаммад Таботабоийнинг фарзанди эди. Шуни зикр этиш лозимки, матбуотнинг эркинлиги ва машрутахоҳлик эълон қилинганидан кейин Эроннинг газеталари кўпая бошлади ва Эроннинг турли шаҳарларида унлаб газеталар нашр этилди. Эронда парламентнинг очилишидан кейин машрутахоҳлик асрида нашр этилган биринчи газета Мажлис газетаси эди. Бу газета парламент йиғилишларининг хабарларини нашр этиш билан шуғулланарди.     

Бундан 77 йил илгари милодий 1941 йил июн ойининг 22-чисида:

Иккинчи жаҳон уруши жараёнида Германия фашистик армияси Барбарос амалиёти номи остида Совет Иттифоқига қарши кенг кўламдаги ҳужумини бошлади. Шу тартиб билан Гитлер ўзининг экспансионистик лойиҳаларини амалга ошириш учун Германия шарқида бошқа бир фронтни очти. У бу вақтга қадар Европанинг кўп мамлакатларини босиб олган эди. Германиянинг ҳарбийлари СССР-га қарши ҳужум қилганларидан кейин ушбу мамлакатнинг пойтахти Москвагача етиб боришди. Аммо совуқлик фасли кириб келиши билан Германия армияси мушкулотга юзмаюз бўлди. Совет Иттифоқининг ҳарбийлари ва халқи ҳам турли шаҳарларда, айниқса Москва, Ленинград ва Сталинградда матонат билан муқовимат қилишди ва Германия армиясини орқага чекинишга мажбур этишди. Милодий 1944 йил август ойида Совет Иттифоқининг армияси Германия чегараларига бориб етди. Германиянинг Совет Иттифоқига ҳужум қилиши иккинчи жаҳон урушида ушбу мамлакатнинг мағлуб бўлиши сабабига айланди.  

Бундан 37 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил тир ойининг биринчисида:

Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Эроннинг уша вақтдаги президенти Абудҳасан Бани Садрнинг сиёсий салоҳиятга эга эмаслиги ҳақида исломий парламентнинг райини тасдиқладилар. Шу тартиб билан уни ўз мансабидан четлаштирдилар. Бани Садр ҳижрий-шамсий 1357 йилда имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг парижга сафар қилганларидан кейин ўзини Исломий Инқилобнинг тарафдорларидан кўсатган ва Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин эса таблиғотий фитна-найранглар билан ҳижрий-шамсий 1358 йил баҳман ойида ўтказилган биринчи президентлик сайловларида керакли овоз йиғган шахслар жумласидан эди. Бир неча вақтдан кейин Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қуролли кучлар қумондонлигининг ўринбосарлигини унга топширдилар. Аммо мутакаббир, шўҳратпараст ва хиёнаткор Бани Садр Исломий Жумҳурият тизимини ағдариш мақсади билан инқилобга мухолиф бўлган гуруҳлар билан ўз ҳамкорлигини бошлади ва халқнинг истак-хоҳиши ва райига ҳурмат-эҳтиром қилишга тегишли бўлган имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг тавсияларига аҳамият қаратмади. Охири ҳазрат имом Хумайний раҳматуллоҳи алай Бани Садр томонидан хатарни ҳис этганларидан кейин уни қуролли кучлар бош қомондонлиги ўринбосарлигидан четлаштирдилар ва парламент ҳам халқнинг истаги билан унга қарши овоз беришди. Бир неча вақтдан кейин Бани Садр парижга қочиб кетди.

 

Ёрлиқ