Эрон афсоналари ва қиссалари
Пешанадаги ой
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун сиз билан биргаликда сеҳр -жоду қиссалари билан машҳур бӯлган парилар достонларини таҳлил этишга сайъ -ҳаракат қиламиз. Сӯнгра қисса -афсоналар диёрига сайр қиламиз ва "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Азизлар, ӯтган дастуримизда парилар қиссаларининг омиллари ва воситалари ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Мазкур сӯҳбатимиз давомида сеҳрли мевалар, жодули ҳайвонлар ва Сулаймон буюмлари бӯлган инсонга ёрдам берувси воситаларга ишора этиб ӯтган эдик. Парилар қиссаларининг сеҳр -жодули воситалари ва омилларидан бири девнинг умр шишаси ҳисобланади. Чунки девнинг умр шишаси, яъни шиша ичида сақлаган жонини синдириш билан уни ӯлдириш ва унинг қӯлидан қутилиш мумкин.
Девнинг жони одатда уларнинг душмани бӯлмиш одамзот қӯли тегмайдиган жойда шиша ичида махфий сақланади ва фақат девнинг ӯзи унинг жойини билади. Бу шишани осонлик билан қӯлга киритиш қийин. Масалан, "Танбалу " достонида дев ӯз жони сақлаган шишасининг нишонасини шундай кӯрсатади: Бу ердан бир фарсаннг ӯзоқликда бир дарахт бор. Дарахтнинг ёнида бир қудуқ борким унинг усти қоятош билан ёпилган. Бу тошни кӯтариб қудуққа тушиб сигир утлап юрган бир ӯрмонзорни курасан. Сигирнинг қорнида кичик бир дарё бор. Кичик дарёнинг ичида эса битта балиқ борким менинг жоним унинг қорнидадир. "
Албатта, ижодкор ровийларнинг тахайюли девлар жони сақладиган шишасини яшириш учун минглаб баҳоналарни келтириши мумкин. Аммо айрим вақтларда дев жонининг шишаси тоқчанинг лабида бӯлади. Одатда дев ӯз жони сақладиган шишасиинг жойини умидвор бӯлган уни қӯлга киритишни хоҳлаган ва қизиқадиган қизга фош этади. Жони сақладиган шишасининг синиши билан дев ҳам ӯлади. Бинобарин ӯ достоннинг қаҳрамонидан шишани қайтариб олиш учун ҳар қандай ишни амалга оширишга тайёрдир.
Парилар қиссаларида даволаш хусусиятига эга бӯлган жодули воситалар ҳам бор. Айрим вақтларда бу воситалар уликни тирилтириш учун фойдаланилади. Масалан Сулаймон ёғи ва гоҳида қушнинг бир дона пари кӯз ожизлиги ва жиннилик каби касалликларни даволайди. Айрим дарахтларнинг томири, новдаси ва барги, айрим вақтларда эса мушук, ит ва инсон бош мияси даволаниши қийин бӯлган касалликларни даволаш учун фойдаланилади. Шунингдек бир даста гулнинг кӯлгиси, марвориднинг йиғлаши каби афсоналарда қиссанинг қаҳрамони сеҳр -жоду хусусиятига эгадирки ӯз оғзининг суви билан яраларини даволайди.
Азиз тингловчилар келгуси дастуримизда сеҳр -жодуга эга бӯлган бошқа воситалар ва омиллар ҳақида сӯҳбатимизни давом эттирамиз. Энди эса “Пешанадаги ой” номли эртакимизнинг давомини эшитишга сизни даъват этамиз.
Азиз дўстлар эслатиб ўтамизки, қадим замонларда бир эркак ӯз хотини билан ҳаёт кечирар экан. Уларнинг Шаҳрбону номли жуда чиройли қизлари ҳам бор эди. Ота -она бундай қизлари борлигидан жуда хурсанд эдилар. Вақт ӯтиши билан Шаҳрбону етти ёшга кирди. Отаси Шаҳрбону билим олиш учун уни Мулло Божий, яъни аёл ўқитувчи мактабига юборди. Шундай қилиб Мулло Божий ўз тузган режасини амалга ошириб Шаҳрабонунинг отасига турмушга чиқди. У Шаҳрабонуни бир қулдек қийнарди ва азоб берарди. Шаҳрабону бир дев билан ошно бўлди ва дев унинг ишларида ёрдам берарди. Дев Шаҳрабонуга ўз юзини сув билан ювишини ундан сўради ва бу ишни бажарганидан сўнг пешанасида бир ой ва иякида юлдўз пайдо бўлди ва унинг ҳуснига яна чирой бағишлади. Муллобожий Шаҳрабонуни кўриб ўз қизи ҳам қудуққа бориб юзини унинг суви билан ювиши ва пешонасига бир ой ва иягида эса юлдуз пайдо бўлиши учун уни Шаҳарбону билан бирга чўлга юборишни мақсад қилди. Аммо унинг қизи дев ундан истаган ишларини яхши бажармади ва унга ҳурматсизлик кўрсатиши учун пешанасида бир илон ва иякида бир чаён пайдо бўлди. Муллобожий ўз қизи билан тўйга боришди , аммо Шаҳрабонуга кўп ишларни бажаришини буюрган эди. Аммо Шаҳрабону девнинг ёрдами билан барча ишларни бажарди ва Шаҳрабону дев унга берган чиройли бир кўйлакни кийиб тўйга борди.
У қайтиш пайтида подшоҳнинг ўғли уни кўрди ва пайига тушди. Шу вақтда Шаҳрабонунинг бир кафши тушиб қолди ва подшоҳнинг ўғли бу кафшни олди ва қасрга қайтди.
Тӯйнинг охирида Шаҳрабону гул дастасини келин ва куёв томон ташлади. Бир даста гул ер ва ҳаво ӯртасида бир хирман хушбӯй гулга айланди. Сӯнрга бошқа қӯлидаги кулни Муллобожий ва қизининг юзига септди. Тӯйда йиғилганлар Муллобожий ва қизига кул сепиш ва бошқаларнинг устига гул сочишнинг ҳикмати нима бӯлса деб ҳайрон бӯлишди. Қанчаки ӯйламасинлар бунинг ҳикматига тушуниб етмадилар.