июн 24, 2018 10:58 Asia/Tashkent

Мубин ислом дини ӯзининг олий ва қийматли таълимотлари билан Австралиялик бу атеист кишини ҳақиқий эътиқодга жалб этди ва у мусулмон бӯлди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Агарчи янги мусулмон бӯлганлар ҳар бирининг ҳаёти ва исломни қабул қилишлари  турли достонларга эга бӯлсада, аммо уларнинг айрим нуқтаи назарлари ва андишалари  муштаракдир. Улар ӯзининг ӯтмишдаги динидан қӯл тортиб бирон бир нажот йӯлини топиш пайида бӯлиб ислом динига юз қаратганлар.  Уларнинг ҳар бири ислом динига юз қаратишлари ҳам турличадир. Бири ҳисссиёт билан , бошқаси ҳаяжон ва «Рубин» -дек янги мусулмон бӯлган киши исломга юз қаратишини ҳажв тили билан шар-изоҳ беради. Рубин Австралиянинг Мелбурн шаҳрининг фуқароларидан бӯлиб  ҳажвнинг маънавий , ибратли ва тарбиявий нукталардан фойдаланиши билан мусулмон бӯлишини  бу услуб борқали баён этади. 

У мусулмон бӯлишидан олдинги эътиқод ва ишончини шундай баёт этади: « Мен қишлоқда катта бӯлганман ва отам ва онам мени атеист руҳияси билан тарбиялашди. Ҳолбуки улар христиан дини билан тарбия олган эдилар. Отам ва онам калисога боришидан нафратланишарди. Бинобарин туғилганимдан сӯнг улар ӯлимдан сӯнг бошқа ҳаёт йӯқ , Худо ҳам мавжуд эмас ва қиёмат ва охират деган нарса ҳам йӯқдир, деб менга талқин этишарди. Ва буларнинг ҳаммаси бир мавҳумликдир, деб айтишарди.

Рубин яхши ҳаёт йӯлини топишини талабалик давридан бошлайди: Менинг мусулмон бӯлиш достоним университетнинг дастлабки йилларидан бошланди. Менинг ҳаётим кӯп қийинчиликларга юзмаюз бӯлди. Ота-онам бир –биридан ажрашди . Бир ҳафта давомида икки маротаба автоҳалокатга учрадим ва уша йилда дӯстларимдан бирини қӯлдан бой бердим. Ана шу вақтда зеҳнимда турлича саволлар пайдо бӯлди. Вужудга келган биринчи савол ҳаётнинг ӯзи нима, деган савол эди. Шу нарса муқаддас бир изланишни бошлашимга сабаб бӯлди, деб таърифлайди Рубин.

Мусибатга дуч келган киши одатда бу ҳалокат билан икки хил муносабат қилишади: Айримлар  бу ҳодисани салбий қараш билан Худога нисбат беришади ва ундан узоқлашишади. Аммо чуқур фикрлайдиган одамлар юзага келган ҳодисадан ибрат олишади ва унинг ҳақиқий илдизларини топишга сайъ-ҳаракат қилишади. Рубин иккинчи йӯлни танлади ва дунёнинг турли динларини урганишга бел боғлади. Дастлаб , албатта насронийлик динини урганишга ҳаракат қилди. У насронийлик оқимини ургатадиган мактабга боради, аммо бирон натижага эришмайди.

У шундай деб айтади: Мен ҳар қачон масеҳий руҳонийларининг олдига бориб бирон-бир савол сӯрасам, ҳеч қачон руҳоний муқадас китобни олиб сизнинг саволингизнинг жавоби ана бу ерда ёзилган деб, жавоб бермасди. Улар менинг саволимга фақат ӯзларининнг нуқтаи назарларини баён этишарди. Мен аста-секинлик билан масеҳийлик динида кӯп тафсирлар борлигини тушуниб етдим. Масеҳийлик динида кӯп насронийлар борким бу дин ҳақида турлича тафсирлар баён этишган.

Аммо Рубин қандай қилиб ислом дини билан ошно бӯлди?

Ажабланарли томони шундаки унинг дӯстларидан бири ислом ҳақида табқиқот олиб борганмисан, деб  ундан сӯради. Ислом сӯзини эшитганим биланоқ зеҳнимда террористлар келди. Мен унга ҳеч қачон бу динга юз қаратмайман, чунки улар террористлардирлар деб айтдим. Аммо ҳайратланарли томони шундаки бир куни масжидга бордим.»

Уша вақтларда Рубин ислом динига эътиқод қилмасди ва мусулмонларни террорист деб биларди. Охирида масжидга қизиқиш зоҳир этди. У бу ҳақда шундай деб айтади: Масжидга пойафзолим билан кирдим. Бир киши намоз ӯқиётган эди. Мен унинг олдидан утаётганимда сажда қилаётган бу кишиниг бошига оёғим тегиб қолди. Мен нима қилганимни ҳам тушунмасдим. Бу киши мен томон келаётганини кӯриб қолдим. Ӯзимча айтдим: Бугун менинг охирги куним бӯлса керак. Бу мусулмон кишининг қӯлидан ӯлишим аниқ. Аммо  бу киши келиб мен билан саломлашди ва аҳволимдан сӯради. Унинг  мен билан бундай муносабат қилишидан ҳайратда қолдим.»

Бу мусулмон кишининг Рубин билан дӯстона муносабат қилиши унинг мусулмонларга бӯлган салбий қарашларини ӯзгартирди ва у ӯз саволлари билан мурожаат этди.  Мусулмонлар унинг саволларига жавоб беришларини шундай баён этади: Мен мусулмон биродарларга  турли саволлар берардим ва улар  Қуръон китобини уқи деб айтишарди.  Мен ҳам барча саволларимга жавобини Қуръон китобида топардим. Ислом Пайғамбари (с) мужизалий китоби бӯлган Қуръон китоби Рубинга ҳам ӯз таъсирини қолдирди ва Рубин мутолаа қилишни бошлайди.

У Қуръон ҳақида шундай деб, айтади: Қуръон уқишини бошладим. Ва шуни англаб етдимки уни уқиш достонни уқишдек эмас. Бир нафар мени ҳидоят этишини ва буюришини сездим. «

Мубин ислом дини ӯзининг олий ва қийматли таълимотлари билан Австралиялик бу атеист кишини ҳақиқий эътиқодга жалб этди ва у мусулмон бӯлди.

Рубин исломга эргашган ва бошқа инсонларни   маънавият ва меҳрдан тўла  ушбу буюк динга жалб этиш воситасига айланган юз минглаб мусулмонлардан биридир. Ислом динининг тўлиқ ва комил дин бўлиши сабаб ҳатто Ғарбнинг фасодга учраган дунёсида ҳам кўпчилик одамлар ислом динини қабул қилишмоқда. 

 

Ёрлиқ