июн 25, 2018 11:55 Asia/Tashkent
  • Исломда бола ҳуқуқлари

“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз.

Бола ҳуқуқлари инсон ҳуқуқлари мажмуасидан бӯлиб, инсон ҳуқуқлари аниқлашда бола ҳуқуқлари муҳим ӯрин олган. Бола ҳуқуқлари унинг жамиятдаги ӯрнига кӯра, алоҳида аҳамиятга эга.

Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Болалар ҳар бир оила ва ҳар бир давлат учун азиз неъмат ва ўз жомеасининг келажаги ҳисобланади. Халқаро меъёрлар асосида, ривожланган жамият ўз болаларининг ҳақ-ҳуқуқи ва эҳтиёжларини таъминлаш учун сай-ҳаракат қилади.

Жамиятнинг ривожланиш омили бу жамиятнинг моддий ривожланиши эмас, балки ушбу моддий неъматлардан талаб даражасида фойдаланадиган  тарбият кўрган инсонлар ҳисобланади

Ушбу нуқтаи назардан болалар жамиятнинг аслий неъмати сифатида эътибор марказида бўлишлари лозим.Бола оилада туғилади ва ўз навбатида, боланинг қандай оилада туғилганлиги унинг кейинги тақдирини белгилайди. Оила болани қуршаб турган энг яқин муҳит ҳисобланади ва айни шу оила боланинг камолотига таъсир кўрсатадиган кучдир.

Динимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради.

Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Бошқа бурчлар баъзи ишларни қилиш ёки мулкни сарфлаш билан охирига етади. Аммо тарбия масъулияти бардавом бўлади.

Ота –онанинг фарзанд неъматига ҳақиқий шукрлари айнан тарбия масъулиятини чиройли адо этиш орқали юзага чиқади. Берилган неъматга шукр қилишлик шу неъматни неъмат берувчи зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш билан бўлади. Фарзанд неъматига шукр қилиш ўша фарзандни Аллох таолога итоат қиладиган банда қилиб тарбиялаш билан юзага чиқади.

Диний таълимотларда кичик болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида кӯплаб кӯрсатмалар мавжуд. Ислом дини таълимотида солиҳ ва солим фарзанд туғилиб, вояга етиши учун эр-хотинга тӯйдан аввал тайёргарлик кӯриб, бу борада махсус дастурамаллар кӯрсатилган. Диний таълимотларда бу масалага махсус боб ажратилган.

Исломда фарзандларнинг хукуклари катий риоя қилинган бӯлиб,булар уларнинг ота оналари ёки яқин қариндошлари,яшаётган жамиятларига қилиб юклатилгандир.Бу ҳақларни адо этиш вожиб бӯлиб,унга амал қилиш мажбурийдир.Ота онанинг фарзандлар олдидаги бурчлари улар пайдо бӯлмасдан олдинги,ҳомила ҳолларидаги ва туғилганларидан кейинги қисмларга тақсимланади./////// //////////////Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Ота-онанинг фарзанд пайдо булмасдан олдинги мажбурятлари:  1.Фарзандга муносиб ота ва она танлаш мажбуряти. Шариат талимотлари буйича,ота онанинг фарзанд олдидаги бурчлари оила куришдан аввал умр йулдошини танлаш пайтида бошланади.Хар бир шахс узининг булажак фарзанди учун муносиб ота ва она танлаш мажбурятидадир. 2. Аллох таолодан солих фарзанд тилаб дуода булиш:Бу ишни Аллох таолонинг набийлари килгандир.Фарзанднинг ҳомила ҳолидаги ҳақлари: 3.Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд тилаб, дуода бӯлишни давом эттириш. Аллоҳ таоло лутфи карам кӯрсатиб,бола ҳомила шаклида пайдо бӯлгандан кейин ҳам ота онаси унинг солиҳ фарзанд бӯлиши ҳакидаги дуоларини давом эттиришлари зарур.

4.Ҳомиланинг жисмоний ва руҳий толиқишларсиз,яхши ривожланиб боришини таъминлаш.

Ислом ҳуқуқшунослиги асосида болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама қилинган. Исломий дастурларда ушбу соҳада ҳуқуқ-тартибот маҳкамалари учун жуда кўп аниқ далиллар ва кўрсатмалар берилган. Асар ислом ҳуқуқининг энг муҳим ва мукаммал тизимларини ўзида мужассам этиб, ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келаётган мўътабар манбалардандир. Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади.