июн 25, 2018 12:04 Asia/Tashkent
  • Исломда бола ҳуқуқлари

“Исломда болалар ҳуқуқлари” махсус-эшиттиришида ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқларини кӯриб чиқамиз.

Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асоси ҳисобланади. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, уни мустаҳкам ва пойдор бӯлишига аҳамият беришяпти. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осайишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади.Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятининг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади.

Қуръони каримда мусулмон эркак ва муслима аёл турмуш қуришига эътибор берилади. Зеро, никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш-истакларига жавоб беради. Никоҳланувчилар бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади.Бу ҳолга эришиш, аввало, қалблар яқинлигини, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўлини белгилайдиган ўлчови, эътиқодий нуқтаи назари бўлади.

Ислом динида болаларнинг таълим ва тарбиясига туғилишдан олдинги шароит ва заминаларга ва ҳатто боланинг она қорнида вужудга келган пайтида махсус эътибор қаратилади.

Пайғамбар (с) сираси ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари шу нуқтаи назарга эга эдиларким  боланинг тарбияси туғилишдан олдин ва ўз турмуш ўртоқини танлаш ва ўйланиш  пайтида бошланади. Турмуш ўртоқини танлаш билан тарбия ва таълим  учун шароит муҳайё бўлади. Чунки тарбиянинг биринчи муҳитини оила ташкил этади. Ва шак-шубҳасиз энг сезгир бола ўзининг тарбия ва ривожланиш даврини оилада ўтказади. Эр-хотин  оиланинг асосий усутуни ҳисобланишади. Шунинг учун агар ота ва  она фикрий ва руҳий нуқтаи назаридан соғлом , тақводор ва тарбия кўрган инсонлар бўлсалар, ишонч билан айтиш мумкунки бола  учун тарбиянинг муҳим қисмига кафолат берилган. Ислом динида болаларнинг таълим ва тарбиясига туғилишдан олдинги шароит ва заминаларга ва ҳатто боланинг она қорнида вужудга келган пайтида махсус эътибор қаратилади.

Турмуш ўртоқини танлаш билан тарбия ва таълим  учун шароит муҳайё бўлади. Чунки тарбиянинг биринчи муҳитини оила ташкил этади. Ва шак-шубҳасиз энг сезгир бола ўзининг тарбия ва ривожланиш даврини оилада ўтказади. Эр-хотин  оиланинг асосий усутуни ҳисобланишади. Шунинг учун агар ота ва  она фикрий ва руҳий нуқтаи назаридан соғлом , тақводор ва тарбия кўрган инсонлар бўлсалар, ишонч билан айтиш мумкунки бола  учун тарбиянинг муҳим қисмига кафолат берилган.////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Диний таълимотларда кичик болалар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида кӯплаб кӯрсатмалар мавжуд. Ислом дини таълимотида солиҳ ва солим фарзанд туғилиб, вояга етиши учун эр-хотинга тӯйдан аввал тайёргарлик кӯриб, бу борада махсус дастурамаллар кӯрсатилган. Диний таълимотларда бу масалага махсус боб ажратилган.

Исломда фарзандларнинг хукуклари катий риоя қилинган бӯлиб,булар уларнинг ота оналари ёки яқин қариндошлари,яшаётган жамиятларига қилиб юклатилгандир.Бу ҳақларни адо этиш вожиб бӯлиб,унга амал қилиш мажбурийдир.

Ислом ҳуқуқшунослиги асосида болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама қилинган. Исломий дастурларда ушбу соҳада ҳуқуқ-тартибот маҳкамалари учун жуда кўп аниқ далиллар ва кўрсатмалар берилган. Асар ислом ҳуқуқининг энг муҳим ва мукаммал тизимларини ўзида мужассам этиб, ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келаётган мўътабар манбалардандир. Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади.   Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир.