июн 26, 2018 14:29 Asia/Tashkent

Меҳр-муҳаббат оиланинг асосий арконларидан бӯлиб, ишқ ва меҳр-муҳаббат оиланинг руҳи деса ҳам муболаға бӯлмас.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз. 

Оила шундай бир муҳит ки унда меҳр-муҳаббат биринчи ӯринда туради. Меҳр-муҳаббат оиланинг асосий арконларидан бӯлиб, ишқ ва меҳр-муҳаббат оиланинг руҳи деса ҳам муболаға бӯлмас.

Меҳр-муҳаббат инсонлар муносабатларининг давом топишида ӯта муҳим ҳисдир. Инсон шарофати муҳаббатни дарк этиш  ва уни қадрлашда тажассумланади.

Ҳаётда тинч-тотувлик билан яшаш оиладаги муносабатларини уйғунланишига сабаб бӯлади. Оиланинг ҳам мустаҳкамлиги ва унда ижобий фазонинг ҳукм суриши, муҳаббатга боғлиқдир. Оилада ором ва тотувлик фазоси ҳокимлиги унинг бардавом ва пойдорлигига олиб боради.

Инсон ҳаётида муҳаббат энг гўзал ва ширин сўзлардан бири ҳисобланади. Севиш ва севилишни барча инсонлар хуш кўришади. Ҳақиқатан ҳам  одамлар муҳаббат ва яхшиликни шайдосидирлар.Инсон табиатан  бирон неъматга эга бўлиб, бошқаларга ишқ ва яхшилик бера оладиган кишилар томон интилади. Бинобарин, муҳаббат ва эҳсон этувчи кишилар доимо халқ ардоғида бўлишади.

Бошқа томондан муҳаббатни муҳаббат яратади. Бирон киши меҳр  ва муҳаббатини бошқа бировга бахшида этса,  муқобил тараф ҳам унга меҳр ва муҳаббат кўрсатади.

Оилада муносабатлар мустаҳкамлиги эр-хотиннинг ташаббусларига боғлиқ. Оила учун тўла жавобгар саналган эр-хотин, бир-бири ва  фарзандларига меҳр‑муҳаббат кўрсатишда улардан олдинда юрса, бундан ўзлари катта манфаат топади. Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори кечиримлилик ва раҳм-шафқат ҳислари оила устуворлигига сабаб бӯлишига такидлайди.

Никоҳ, оила қуриш Аллоҳ таолонинг инсоният орасида жорий қилган муқаддас қонунларидан бири бўлиб, насл-насабнинг давомийлиги, инсонлар орасида қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибатни мукаммал бўлиши каби инсоният учун манфаатли мақсадларга хизмат қилади.

Шак-шубҳасиз Аллоҳ таоло ўзининг самовий қонунларида никоҳ мавзўсини масъулиятли вазифа ва зарурий этиб халқдан бориб бир-бирлари билан ўйланишни талаб қилар эди. Аммо  Парвардигор ўзининг ҳикмати билан никоҳни муҳим бир танлов сифатида белгилайди унга кўра турмуш қурмаган киши ўзини бу қадриятдан маҳрум этади. 

Муқаддас ислом таълимотида оила мустаҳкамлиги борасида кўрсатмалар келган. Қуръони Каримнинг бир қанча оятларида оила ва унинг аҳамияти ҳақида марҳаматлар бор.//////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ислом динида ҳам оила қуриш ва унинг сақланишининг  йӯли шаръий мизон меъёрида амал қилиш деб ҳисобланади.Вожиб ва мустаҳаб амалларни қӯлда тутиб, ҳаром ва макрӯҳ бӯлган амаллардан воз кечиш ва диний қадриятларга пойбанд бӯлиш, оилани мустҳкам ва пойдор бӯлишига олиб борадиган омиллар ҳисобланади.

Инсон шахсини шакллантиришда оила, шубҳасиз, дастлабки босқич вазифасини ўтайди, яъни оилада одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларига асос солинади.

  Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари фарзандлар тарбияси унинг аъзолари ўртасида чиқадиган келишмовчиликларни муолажа қилиш, умуман, оилавий ҳаётнинг барча масалаларига жавоб топпиш мумкин.

Оила – инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ бўлиб ҳисобланади. Ҳақ таоло ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан ўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган.

Ҳурматли тингловчилар! “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.