июн 28, 2018 14:51 Asia/Tashkent

Эрон биосфера захиралари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Эрон қўриқхоналари” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Гулистон миллий парки ё ўрмони муҳим қўриқхоналардан бўлиб, унинг ҳудудлари  Эрон шимоли ва Гулистон вилоятининг шарқи ҳамда Шимоли Хуросоннинг ғарбий қисмини  қамраб олган. Ўзига ўхшаш минтақалар кам бўлган ва ҳайвонот олами учун муҳим саналган Гулистон миллий паркида 1350 хил  ўсимликлар турини ва 302 хил бўлган жонзодларни кўриш мумкин. Эронда мавжуд сут эмизувчи ҳайвонларнинг ярми масоҳати  қарийб 900 квадрат километрлик  бўлган Гулистон миллий паркида  яшашмоқда. Шу боисдан ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ушбу қўриқхона Ер куррасинниг муҳим экосистемаси сифатида рўйхатга олинган.

Гулистон миллий парки об-ҳаво жиҳатидан ғарбий қисмида ярим рутубатли ва мўътадил  ҳамда жанубий ва шарқий қисмларида совуқ, қуруқ ва ярим қуруқ иқлимни кузатиш мумкин. Ёмғиргарчилик мезони ушбу маконларда 150 миллиметрдан 1000 миллиметрни ташкил этади. Албатта, йилнинг фаслларига қараб ушбу қўриқхонада об-ҳаво ўзгариб туради.

Қалин ўрмонлар, тоғ этакларидаги табиат манзаралари, даралар ўзанлари, сувлари  қайнаб чиқаётган булоқлар  ва оқаётган дарёлар  орқали яратилган жозибали табиий кўринишлар табиат севувчиларини ўзига маҳлиё айлаган. Айнан ушбу жиҳатлари туфайли Гулистон вилояти ўзига кўплаб маҳаллий ва хорижий туристларни ўзига жалб қилган.

Гулистон ўрмон паркида урёл номланган ёввоий қўйларни ҳам учратиш мумкинки, мазкур минтақанинг муҳим ва ноёб ҳайвонларидан ҳисобланади. Ушбу ёввоий қўйларнинг сони 1970 йилларда 150 минг бошни ташкил этганки, дунёда мавжуд урёл қўйларининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. Мазкур миллий паркда мавжуд қушларнинг ҳам турлари кўп бўлиб, уларнинг хиллари 149тадан ошади.

Инсон ва Биосфера Дастури Халқаро мувофиқлаштириш кенгаши идораси милодий 1960 йиллардан бошлаб  қўриқланган минтақаларни биосфера захиралари сифатида назоратга олган ва табиий манбалардан тўғри фойдаланишни йўлга қўйиш учун  қатор чора-тадибарларни амалга ошириб келмоқда.  Ҳозиргача дунёнинг 107 мамлакатида 600дан ортиқ биосфера захиралари рўйхатга олинган ва шулардан 12таси Эрон юртида жойлашган. Эрон биосфера захиралари ёхуд қўриқланган минтақаларининг энг йирик  ва қадимийларидан бири  Кавир миллий парки ҳисобланади. Мазкур қўриқланган минтақада  ҳайвонот олами   ва  ёввоий жонзод  турларининг кўплиги боис  уни “Эроннинг кичик Африкаси” дея аташган.

Кавир миллий парки Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрининг жануби –шарқида  Эрон марказий саҳросининг ғарбида, Намак кўлининг шарқида  ҳамда Теҳрон, Қум, Исфаҳон ва Семнон  вилоятлари ўртасида жойлашган. Кавир миллий паркининг масоҳати қарийб  70000 гектарни ташкил этади. Ер куррасининг ушбу биосфера захираси миллий парк ва қўриқланган Кавир минтақасидан иборатдир. Мазкур минтақа милодий 1975 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Биосфера захираси” сифатида рўйхатга олинган. Биёбонли маконда жойлашган бу минтақа иссиқ баҳор, ёз ва куз ҳамда мўътадил қиш фаслларига эгадир. Ёмгиргарчиликнинг мезони мазкур минтақада кам ва ўзгарувчан бўлиб, ҳаво ҳарорати +5 даражадан 44 даражани ташкил этади.

Кавир миллий парки тизма тоғлар, баландликлар, тошли,, қумли, ботлоқли ва шўр ерлар, умумий тарзда биёбон кўринишида бўлган минтақадан ташкил топган. Денгиз сатҳидан Сиёҳкўҳ тоғларининг баландликлари 2000 метр ва даштларнинг баландликлари 800 метрни ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим  соатлик  тонги  дастуримизда “Эрон қўриқхоналари”  рукни остидаги туркум    эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.

Кавир миллий паркининг наботот олами ҳақида шуни айтиш мумкинки, ҳозиргача мазкур минтақада  ўсимликнинг 355 тури аниқланган. Бу ўсимликлар минтақанинг об-ҳавосига чидамли бўлган ҳолда ўзларига хос тикон, япроқ  ва шохларга эга.

Мазкур миллий паркнинг ҳайвонот олами ҳам турлича бўлиб, бугунги кунда айрим ёввоий ҳайвонларнинг сони камайган. Аммо биёбонларда яшовчи барча ҳайвонларни Эроннинг ушбу минтақасида учратиш мумкин.

Берилган статистик маълумотларга кўра,  сут эмизувчи ҳайвонларнинг 34 тури, қушларнинг 155 тури ва судралиб юрувчи жонзодларнинг 34 тури мазкур минтақада аниқланган.

Мазкур миллий паркнинг ҳайвонот олами ҳам турлича бўлиб, бугунги кунда айрим ёввоий ҳайвонларнинг сони камайган. Аммо биёбонларда яшовчи барча ҳайвонларни Эроннинг ушбу минтақасида учратиш мумкин.

Осиёнинг юзпаланги, Эрон йўлбарси, бўри, шағол, қум мушуги, қизил тулки, қум тулкиси, кийик, қорақулоқ каби ҳайвонлар Кавир миллий паркининг муҳим ҳайвонларидан ҳисобланишади.

Кавир миллий парки бир вақтлар Эрон зебралари яшайдиган энг қулай жой бўлган. Бироқ кўплаб ҳодисалар, хусусан, қурғоқчилик сабабли бу зебралар Эроннинг бошқа минтақаларига қочиб боришган.  Эрон зебраларини қайтадан Кавир миллий паркига қайтариш учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кавир миллий паркида гвотардор кийиги ҳам хос ҳайвонлардан бўлиб, унинг насли ҳам камайиб бормоқда. Бироқ мазкур паркнинг ноёб ҳайвонлари сирасига Осиёнинг юзпаланги киради. Афсуски, ноёб  бўлган ушбу ҳайвон турининг насли  ҳам камайиб бормоқда.

Илмий номи Bufo Kavirensis бўлган саҳро қурбоқаси ҳам мазкур миллий паркнинг кам учрайдиган  жонзодларидан ҳисобланади. Бу қурбоқа турини швециялик табиатшунослар Андре ва Нилсон  Кавир миллий паркининг “Сафидоб” булоғи ёнида милодий 1976 йилда илмий тадқиқотлари жараёнида кашф этишган.

Айтиш лозимки, Кавир миллий парки ўзида мавжуд табиий жозибалари туфайли  кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилган.

“Қасри Баҳром”, “Сафидоб”, “Лакоб” карвонсаройлари, “Сиёҳкуҳ тошли сув йўли”, “Қайлуқа” сув анбори Кавир миллий паркининг тарихий ёдгорликларидан ҳисобланишади.

Кавир миллий паркида 35 минг  нафар аҳоли 187 қишлоқда яшашади. Мазкур минтақанниг марказий зонасида  араб, турк ва бир қатор қабилалар вакиллари истиқомат қилишади.

Каллакуҳ тойифасига тегишли қабила сифатли ва оқ жун берувчи қўйларни парвариш этишади. Улар қиш ва куз фаслларини мазкур минтақада ўтказиб, бошқа фаслларни Дамованд ва Лор тоғлари этакларида ўтказишади.

Қадрли тингловчилар, Эрон қўриқхоналари”  рукни остидаги туркум    эшиттиришнинг навбатдаги    сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.