июн 28, 2018 15:53 Asia/Tashkent

бугунги дастурда Сардашт шаҳрини бомабрдимон қилиш, Саддом режимининг бундай қурол-яроқлардан фойдаланиши ва уни жиҳозлантиришда Америка Қўшма Штатларининг уйнаган роли ҳақида сўҳбатлашамиз.

29 июн куни Башарият ва Эрон халқи учун тарихнинг энг аччиқ кунларидан бирини эслатади. Бу кун химиявий ва бактереологик қурол-яроқлар билан қарши кўраш олиб бориш куни деб аталган. Милодий 1987 йил 28-29 июн кунларида Ироқ баъс режимининг бомбардимончи самолётлари Эроннинг ғарбида жойлашган кўп жамиятли Сардашт шаҳрининг тўртта нуқтасини химиявий аслаҳалар билан бомбардимон қилишди. Бу буюк жиноят оқибатида ўнлаб кишилар уша вақтиёқ ҳалок бўлишди ва минглаб киши эса тан жароҳатлари олишди. Химиявий бомбардимон қилинган минтақаларда яқин бўлган шахслар камроқ ранж азоб тортишди. Аммо химиявий бомбардимон тасирида қолган одамлар эса секин-аста ўлимга олиб борадиган азобларга гирифтор бўлишди ва ҳозиргача бу азобларга чидаб келишмоқда. Сардашт шаҳрининг 8 мингдан ортиқ аҳолиси химиявий бомбардимон тасири остига қолишди. Улардан кўпчилиги болалар ва аёллар эдилар ва улар бутун умр химиявий газларнинг ҳалокатли тасирига гирифтор бўлиб қолишди. Саддом режими Эрон сарзаминига қарши юклатган саккиз йиллик тажовузда Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши химиявий қурол-яроқларни биринчи марта фойдалаётгани йўқ эди. Сардашт шаҳрини химиявий қурол-яроқлар билан бомбардимон қилишдан олдин Эрон халқ кучлари ва армияси билан тўқнашувлар майдонида мудофаа этиш позициясини олган ва орқага чикинишга мажбур бўлган Саддом режими Эрон ҳарбийларининг мавқеини бузиш учун бир неча маротаба химиявий қурол-яроқлардан фойдаланган эди.       

Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши  Саддом режимининг юклатган саккиз йиллик уруши давомида ноҳарбий ва ҳарбийлар ўртасидан юз мингдан ортиқ одамлар химиявий газлар тасирида шаҳид бўлишди  ёки тан жароҳатлари олишди. Химиявий газлар тасирида мажрўҳ бўлиб қолганларнинг аксарияти юклатилган уруш охирга етганидан 30 йил вақт ўтишига қарамай ҳалигача химиявий бомбаларнинг ҳалокатли тасирига гирифтор бўлиб қолишган. Химиявий мажрўҳ бўлиб қолганларнинг кўпчилиги ўтган йиллар давомида  шаҳодатга етдилар ва бирон кун йўққи химиявий ярадор бўлганлар ўртасидан бир киши шаҳодатга етгани ҳақида хабар эълон қилинмаса.  Аҳамиятга молик бўлган нарса шулким, Саддомнинг қайта-қайта химиявий қурол-яроқлардан фойдаланиши баробарида жаҳонда инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаочилари бўлмиш Америка давлати ва европалик давлатларнинг сиёсатидан келиб чиққан эди. Ҳали ўз исботини топмаган Сурия армияси томонидан химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишда ушбу мамлакатни айблаётган ушбу мамлакатлар эндиликда ўзлари бу мамлакатга қарши ракеталар билан ҳужум қилишмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти тўпроғига қарши Саддомнинг юклатган саккиз йиллик уруши давомида бу мамлакатлар нафақат Саддом режимини танқид остига олишмади, балки Саддом режимини маҳкум этиш баробарида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюциясини содир этишнинг олдини олишди.    

Америка ва унинг европалик иттифоқчилари Эрон Ислом Жумҳурияти билан уруш давомида Саддомнинг мағлуб бўлишининг олдини олиш учун Саддом режимининг химиявий қурол-яроқларга эга бўлишида ҳеч қандай кўмаклардан воз кечишмади. Химиявий қурол-яроқлардан фойдаланиш ҳатто ноҳарбий аҳолига қарши бундай аслаҳалардан фойдаланишда Саддомнинг содир этган қайта-қайта жиноятларига қарши масъулиятсизлик зоҳир этиш ва етказилган ана шу кўмаклар Саддом химиявий қурол-яроқларнинг қурбонларидан олинган даҳшатли тасвирларни нашр этиш халқаро оқибатларидан хавотирланмасдан қайта-қайта химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишига сабаб бўлган эди. Саридаштни химиявий бомбалар билан бомбардимон қилиш Эронга қарши химиявий қурол-яроқлардан Ироқнинг фойдаланишига нисбатан Америка Қўшма штатларининг масъулиятсизлик зоҳир этганидан келиб чиқди. Бундай масъулиятсизлик туфайли бир ойдан кейин Саддом 5 минг одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган  Ҳалабчани химиявий аслаҳалар билан бомбардимон қилди.  Ироқ томонидан химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишини маҳкум этишда бир баённома ва тўққиз резолюцияни содир этиш учун хавфсизлик кенгашига аъзо мамлакатларнинг сайъ-ҳаракатларига қарши Вашингтоннинг вето қуйшидан 9 ой ўтгач Саддом режими бу шаҳарга қарши химиявий ҳужум қилди. Химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишда Саддом режимини маҳкум этиш баробарида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашида бир баёния содир этилишининг олдини олган ана шу Америка давлати Саддомнинг химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишини баҳона қилиб 2003 йилда Ироққа қарши ҳужум қилди.  Саддом ҳукумати ағдарилишига олти ой қолганида Жорж Буш 2002 йил 7 октябр кунида қилган ўз нутқида Ироққа қилган ҳужумини оқлаш учун шундай деди: “Саддом Ҳусейн Эрон ва Ироқнинг 40-дан ортиқ қишлоқларига қарши химиявий ҳужум қилиш дастурини берди. Бу ҳужум  камида 20 минг одамнинг ҳалок бўлиши сабабига айланди.”  

 

Ёрлиқ