Ҳаётий муаммолар калиди
Ишлаб чиқариш учун сайъ-ҳаракат қилиш ва истеъмол этишда қаноат қилиш.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ислом дини нуқтаи назаридан жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги иккита асосий унсур атрофида айланади: Яъни, “ишлаб чиқариш учун сайъ-ҳаракат қилиш ва истеъмол этишда қаноат қилиш”. Ишлаб чиқаришдан мақсад жамият ва шахснинг иқтисодий ривож-равнақ топиши ва ҳаётини таъминлаш учун қонуний ҳар қандай иш билан шуғулланишдан иборат. Ишлаб чиқариш унсури қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тижорат, саноат ва бунга ўхшаш соҳаларни ўзига қамраб олади. Оят ва ривоятларда ҳалол нонни касб этиш учун ишлаш ва сайъ-ҳаракат қилиш оммавий шаклда, ишлаб чиқариш эса дин пешволарининг ўзига хос ва махсус тарғибот ва ташвиқотларида қарор олган. Али алайҳиссалом шундай марҳамат этади: “Қишлоқ хўжалиги учун етарли даражада ер ва сувга эга бўлган, аммо сувдан унумли фойдаланмаган ва ерларни тузатмаган ҳамда кам ишлаш ёки ишламаслик тасирида мўҳтож бўлиб қолган халқ ҳақ раҳматидан узоқда бўлиши муқаррар.”
Ислом дини пешволари мусулмонларни тижорат ва ривожланишга тарғибот этишади ҳамда иш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни уларнинг иззат-эҳтиромга эга бўлишлари ва эҳтиёжсизликларининг мояси деб билишади. Муаллим бин Хунайс шундай деб айтади: “Имом Содиқ алайҳиссалом мени бошқалардан кечроқ иш жойим, яъни бозорга бораётганимни кўриб қолдилар. Менга шундай буюрдилар: “Бомдод вақтида ўз иззат ва эҳтироминг томон ҳаракат қилгин!”
Агарчи бойликни тақсимлаш давлатнинг зиммасига юклатилган бўлсада, аммо иллоҳий амонат шаклида ва садақоти вожиба, яъни закот, хумс, ғанимат унвонида исломий давлат, қариндошлар, ҳамда мискинларнинг бой одамларнинг мол-мулкларида мавжуд бўлган ойликлари ва ҳақларини тўлаб жамиятнинг мушкулотларини бартараф этишда ўз ҳиссаларини қушишлари ҳамда ўзлари ва бошқаларнинг юксалишлари ва ривож-равнақ топишларининг заминасини яратиш учун мол-мулки бор одамлар ҳам бевосита иллоҳий хитобга қарор олишган. Ҳақиқатан ҳам ислом иқтисодий тизимнинг муҳим мақсадларидан бири бу мол-мулкни йиғиш ва уларни исроф қилишнинг олдини олиш ва барча одамлар иллоҳий неъматлардан баҳраманд бўлишлари учун бойлик, даромад ва манбаларни адолат юзасидан тақсимлаш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ҳашр муборак сурасининг 7 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар аҳлидан қайтариб берган нарса. Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир. ( Аллоҳ таоло яҳудийлар қолдирган молларни «қайтарилган мол» деб номлаяпти. Аслида, мол Аллоҳники, Бани Назийрга берган молини энди Пайғамбарига қайтарди. Аслида ўлжаларни жиҳодда қатнашган мужоҳидларга тақсимланади. Аммо бу сафар ўлжа урушсиз қўлга тушгани учун ушбу ва кейинги оятда зикри келган: Аллоҳ, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбар алайҳиссаломнинг яқин қариндошлари, сафарда оғир аҳволга тушганлар, етим, мискин ва фақир муҳожирларга тақсимланмоқда.)”