Имон зиёси
Шу сабабдан Имоми Содиқ алайҳиссалом марҳамат этганлар: “Халқни тил билан эмас, балким ўз амалларингиз билан парҳизкорлик, намоз ўқиш, қунт билан ишлаш ва яхшиликни сизлардан кўришлари учун уларни исломга даъват этинг. Чунки улар энг яхши таблиғотсилардирлар.”
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Одатда болалар жуда пок фикр-тафаккур ва саволлардан тўла зеҳнга эгалар. Жумладан дунёни яратгувчиси ким, одамлар қандай туғилишади, нима учун улар улишади ва ўлимдан кейин ҳаёт борми, деган саволлар улар зеҳнида вужудга келади. Ота-оналар ҳам ўз билим ва фикр-тафаккурига қараб уларнинг саволларига жавоб беришади. Аммо динсиз ва ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган голландиялик фуқароси хонум Ники Герман ўз саволларига қониқтирадиган жавобларни топмади. У шундай деб шарҳ-изоҳ беради: Уша болалигидан бошлаб дойим зеҳнимда биз нима учун бу дунёга келганмиз ва бу ҳаётдан мақсадимиз нима, деган саволлар пайдо бўларди. Биз фақат ейиш ва ўхлаш учун дунёга келганмизми? Ўлим билан барча нарса ўртадан йўқ бўлади ва нобудликка айланадими? Ўлимнинг ҳақиқати нима?
Голландиянинг эътиқодсиз оиласида тўғилганим учун саволларимга жавоб топмасдим ва вақт ўтиши билан зеҳнимда бундай саволлар шиддат оларди. Никининг оиласи динга эътиқод қилмасди, аммо у насроний мактабига борарди. Бунга қарамай масеҳийлик динида Ники ўз саволларига жавоб топмасди. Шу тартиб билан хонум Ники ҳақиқатни излаш пайида тушди ва турли динларни урганишни бошлади. Аммо зеҳнидаги саволларга жавоб топмади.Голландияда бошқа европалик мамлакатлардек мусулмонларга ва исломга қарши кенг таблиғотлар олиб боришади. Одатда бу таблиғотлар одамларда исломга нисбатан бадбинлик ҳис-туйғусини вужудга келтиради. Аммо Ники каби шахсларда нима учун бу самовий динга қарши мунча таблиғотлар олиб борилади деган синчковликларни ўйғотади.
Ники бошқа омилларга ишора этиб шундай деб айтади: “мусулмонларнинг ўз диний аъмолларини бажаришда мустаҳкам туришлари мени бу дин ҳақида тадқиқот олиб боришга ундади. ”
Шу сабабдан Имоми Содиқ алайҳиссалом марҳамат этганлар: “Халқни тил билан эмас, балким ўз амалларингиз билан парҳизкорлик, намоз ўқиш, қунт билан ишлаш ва яхшиликни сизлардан кўришлари учун уларни исломга даъват этинг. Чунки улар энг яхши таблиғотсилардирлар.”
Ҳар ҳолда хонум Нико бошқа янги мусулмон бўлганлардек ислом дини устилдан тадқиқот олиб боришни давом этади ва одатдагидек Қуръоннинг таълимотлари таъсири остида қолади.
У шундай деб айтади: Голландия тилига таржума этилган Қуръонни топдим ва ўқишни бошладим. Қанчаки Қуръонни тиловат қилсам, шунча кўпроқ руҳий осойишталикка эга бўлардим ва саволларимга жавоб топардим. Шу сабабдан Қуръон билан боғланиб қолдим. Ники ўз ватанида асил ислом дини ҳақида маълумот олишига ёрдам берадиган одам йўқ эди. Шунинг учун у кўпроқ интернетдан маълумот оларди.
Хонум Герман бир неча муддат Эронда яшаганидан сўнг Эрон ҳақидаги унинг қарашлариўзгарди ва у бу ҳақда шундай шарҳ-изоҳ беради: "Эрон жуда қадимий тарих ва ҳунармандчилик меросларига эгадир ва турли миллат-эллатлар бу ерда тинч-тотув биргаликда ҳаёт кечиришади. Менинг ушбу мамлакатда қолишим ва мени катта таъсир остига қолдирган нарса бу эронликларнинг меҳрубонлиги ва дўстлиги эди. Бу ерда кичиклар катта ёшдаги одамларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишади ва ўзаро яхши муносабатда бўлишади. Бу нарса эса Европанинг оилаларида мушоҳада этилмайди. "
Бу мусулмон хонум Ғарбнинг ҳижобига бўлган салбий қарашлар ҳақида шундай деб айтади: Голландиянинг кўча-хиёбонларида одамлар ҳижоб ёмон нарса деб уни кийишини манъ этишарди. Аммо худога шукр, мусулмон бўлганимдан сўнг, одамлар билан сўҳбатлашиб ҳижоб менга ҳеч қандай тусиқлик ижод этмаслиги, балким кўчаларда эркин юришим ва амонда қолишимнинг сабабига айланишни уларга ишонтира олдим.
Ислом динини қабул қилиб, янги мусулмон бўлганларнинг аксарияти Ғарбнинг ўқимишли ва зиёли табақаларидан бўладилар.
Мусулмон жамиятининг кўпайиши бир томондан ва бошқа томондан эса, Ғарб мамлакатлари аҳолисининг исломга юзланишлари ҳамда Европа ўлкаларининг салбий тарзда ривож топиши Ғарб давлатларининг расмий мулозимлари учун жиддий хавотирланишларни вужудга келтирмоқда. Ушбу масала Ғарб давлатлари томонидан ислом динига қарши бадбинлик ва нафрат жараёнини янада кескинлаштиришга мажбур этмоқда.