Имон зиёси
Қуръоннинг ахлоқий таълимотлари ва кўрсатмалари мукаммалдир ва муносиб дин унвонида ҳар бир инсонни таъсир остига қолдиради.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Англиялик янги мусулмон бӯлган Мария Франсуа шундай деб айтади:” Ислом бизнинг ички дунёимизнинг яхшиликларини тасдиқлаш, шунингдек ёмонликни бартараф этиш ва уни ислоҳ этиш учун бир кумак ҳисобланади. Ислом дойим биз инсонларни ҳаётда мувозанатни сақлашга ташвиқ этади. Менинг фикримча Ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг асосий паёми ижро этадиган барча ишларимизда устувор бӯлиш ва мувозанатни риоя этишдан иборат.
Қуръони карим ислом дини суюкли Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг буюк мужазасидирким саодат ва ҳақиқат томон халқни ҳидоят этиш сабабига айланди. Бу самовий китоб 14 аср олдин иллоҳий ҳидоят ва файз-баракотнинг қизғин манбасидек ҳозирги кунда ҳам ҳақиқат излайдиган кӯп инсонларни дарёнинг жӯшқин тулқинидан қутқариб маънавият ва осойишталик манзилига етаклайди. Германиянинг машҳур муттафаккир ва шоир Иоган Волфган Гёте “Шарқ ва Ғарб девони” китобида шундай ёзади: “Қуръон китобининг мазмун-мундарижаси бизни ӯзига жалб этади, ҳайратга солади ва ниҳоят ҳурмат –эҳтиром ва таъзим этишга мажбур этади.
Янги мусулмон бӯлганларнинг исломни қабул қилишларининг можаросига эътибор қаратиш ҳам уларнинг руҳий ӯзгаришлари ва исломга юз қаратишларида Қуръоннинг чуқур таъсиридан далолат берадиким Марям Франсуа Сера улар жумласидандир. У ӯспиринлик даври ва ёшлик даврининг бошида актёр эди ва бир можаро туфайли исломга юз қаратди. Мусулмон бӯлишдан олдин Эмилий номи билан танилган Марям учун санъат дунёсидаги унинг барча ишлари муваффақиятли эди. Аммо шахсий ҳаётида эса католик –масеҳий унвонида ӯз эътиқодларида мавҳумлик ва тушунмовчиликка юзмаюз бӯлган эди. У шундай айтади: “Мен мусулмон бӯлганимдан олдин мунча ҳам эътиқодли бӯлмаган католик эдим. Худога эътиқодим бор эди, аммо дин доираси ҳақида менда ишончсизлик мавжуд эди. Ёмон бир ҳодиса юзага келиши хонум Франсуанинг ҳаётига катта бир ӯзгариш вужудга келишининг сабабига айланди.
2001 йил 11 сентябр ойида Нью-Йоркнинг қушалоқ минораларига қарши ҳужум қилинди. Мусулмонларга нисбат берилган ушбу ҳодисадан кейин, Ғарб оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчилари исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнини кенг кўламда амалга оширишди. Асоссиз бу таблиғот халқнинг бир гуруҳини таъсир остига қарор берди. Аммо уларнинг айримлари эса ислом дини қандай дин эканлигини билишни исташарди. Эмилий ҳам ислом динини қупол ва қурқишли дин деб биларди. Шу сабабдан дӯстларидан бирига бу масалани исботлаш ва ӯз иддаоси учун далил топиш мақсадида Қуръонни ўрганишни бошлади. Аммо Қуръоннинг жозибалиги уни ӯзига жалб этди ва Эмилий Қуръонни уқишидан кейин бошқа хулосага келди. Франсуа бу заминада шундай деб айтади: “Мусулмонлар билан сӯҳбатлашиш ва баҳс-мунозара этишни бошладим. Уларга ёрдам бераман деб ўзимча ўйлардим. Менинг фикримга кўра, улар эски эътиқодларга эга эдилар ва эҳтимол уларга бу заминада ёрдам беришим мумкин деб ўйлардим»
У Қуръонни мутолаа қилиш натижасида қўйидаги фикрни баён этади: «Бошида Қуръонга нисбатан душманлик билан муносабат қилардим ва шу мақсад билан мусулмон бир дўстимга нотўғри йўлни танлашини исботлаш учун сайъ-ҳаракат қилардим. Аммо аста-секинлик ва бир очиқ зеҳн билан Қуръонни уқишни бошладим»
Эмилий ислом ҳақида бирон-бир нотўғри фикр-афкорни Қуръонда топмади. Албатта, Қуръоннинг жозибаси ва мантиқи Эмилийни бу самовий китоб ҳақида тафаккур қилишни давом эттиришга ундади. Барча инсонлар Қуръон китобининг мухотабларидирлар, чунки ислом дини жаҳоний дин ҳисобланади ва бу мавзў Франсуа диққат-эътиборини ўзига жалб этган эди. У Қуръон китобининг таъсири ҳақида шундай фикр билдиради: «Қуръон мени мукаммал инсон этди ва менинг тақдирим ва амалларим мен масъул бўлган уша нарсаларнинг натижаси эканини англадим.»
Қуръоннинг ахлоқий таълимотлари ва кўрсатмалари мукаммалдир ва муносиб дин унвонида ҳар бир инсонни таъсир остига қолдиради. Шунинг учун Эмилий Қуръонни ахлоқнинг асосчиси деб билади.
Қуръон фақат ахлоқий китоб эмас, балки унда инсониятни ҳидоят этадиган турли масалалар ҳам мавжуд ва турли йўл-йуриқлар кўрсатилган. Хонум Франсуанинг фалсафа илмига катта қизиқарди ва бу заминада тадқиқотлар ҳам қилган эди. У Қуръоннинг фалсафаси ҳақида шундай деб айтади: «Қуръон файласуфларнинг андиша-тафаккурларидан ҳам кенгроқ эканлигини ҳис қилардим. Қуръонда асрлар давомида башарият ва ҳақиқат ҳақидаги фалсафий энг чуқур саволларга жавобларни топиш мумкин. Жумладан, нима учун биз бу дунёга келганмиз каби саволлар.»
Шу тартиб билан Эмилий Қуръон таъсири остида ислом динига нисбатан ижобий қарашга эга бўлди ва бу буюк иллоҳий дин устидан кенг мутолаа этишни бошлади. Ниҳоят, Эмилий исломни тўлиқ ва комил дин деб топди ва барча саволларга жавоб топиб дунявий ва ухравий ҳақиқат ва нажот йўлини топишга муваффақ бўлди. Ў ислом динини қабул қилди ва ўзи учун Марям номини танлади.
Хонум Фрасуанинг исломни қабул қилишида қуръон муҳим рол уйнаган эди. Аммо бошқа омил ҳам уни ушбу инсонни яратувчи динга ундади ва бу ҳам бўлса ислом дини суюкли пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг шахсиятлари эди. Ул ҳазратнинг шахсияти турли жиҳатдан ибрат-намунага эгадир. Аммо ул ҳазратнинг ўзига жалб этадиган муҳим хислат ва хусусиятларидан бири бу ҳазрат Муҳаммад салллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг эзгў ахлоққа эга бўлишларидир. Ва Аллоҳ таоло Қалам сурасининг 4 ояти каримасида ўзининг охирги пайғамбарига хитоб айлаб шундай марҳамат қилади: «. Ва албатта, сен улкан хулқдасан.»