июл 09, 2018 12:27 Asia/Tashkent

Ислом динининг болага аҳамият қаратиши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Вафо Назарий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                  

Азизлар бугунги дастурда исломда болаларнинг бошқа айрим ҳуқуқлари, айниқса мерос ҳаққи ҳамда эзгў ва яхши номга эга бўлиш ҳақида сўҳбатлашамиз. Илмий нуқтаи назаридан ва аҳли байт алайҳимсаломлар қарашларига кўра ҳомиладорлик даври болаларнинг руҳий ва жисмоний тузилишларига жиддий тасир етказади ва онанинг хатти-ҳаракати ҳамда хулқ атвори ҳам ҳомиланинг вужудига тасир етказади. Дастуримиз давомида ислом динининг болага аҳамият қаратишининг бошқа масалаларига ишора этиб ўтамиз. Ҳомиладорлик даврида болани муҳофазат этиш ва ҳомила саломатлиги учун белгиланган ислом динининг аҳамиятига қарор олган масалалардан бири бу ҳомиладор аёллар зиммаларига қуйиладиган айрим вазифаларни олиш масаласи ҳисобланади. Мусулмонларга вожиб этиб қуйилган шаръий важиботлардан бири бу Рамазон муборак ойида рўза тўтиш масаласи ҳисобланади. Фиқҳ нуқтаи назаридан агар рўза ҳомилали аёл, бола ва ҳомилага  зарар етказадиган бўлса, бундай аёлларга рўза тўтиш шарт эмас. Имомия фақеҳлари таъбири билан айтганда, ҳатто агар қурқув ҳомилага зарар етказидиган бўлса, рўза тўтишлари шарт эмас. Аллома Ҳеллий бу заминада шундай деб айтади: “Айрим фақеҳшунослар шундай масалага ишора этишадики, агар ҳомила зарар кўриши хавфига қарамай аёллар рўза тўтсалар ва ҳомилага зарар етса ёки ҳомиланинг тушиши сабабига айланса, рўзадорнинг рўзаси ботил бўлади. Рўза тўтиш сабабидан ҳомила тушиб қолса, ҳатто тушган ҳомила учун дия тўлаш талаб қилинади.” Шунингдек ҳомиладорлик даврида боланинг саломатлигини муҳрфазат этиш учун агар она бирон жиноят содир этгани сабабли бирон бир жазога маҳкум этилса ва аёлни жазо бериш унинг раҳмидаги болага зарар етказидаган бўлса боланинг дунёга келишигача ёки айрим вақтларда туғилганидан кейин агарчи аёл ноқонуний ҳомиладор бўлган бўлса ҳам орқага қолдрилиши лозим.

  Имомия фақеҳшунослари жазо бериш масаласида шундай фикр билдиришадиким, жазолар қатл этиш ва ўлим жазосига маҳкум этиш туридан бўлса ҳам буларнинг ҳаммаси боланинг туғилишига қадар ижро этилмайди ва ҳатто туғилганидан кейин ҳам боланинг эммизиш муддати ўтгунча аёлга фурсат берилади. Шунингдек айрим фақеҳшуносларнинг нуқтаи назарига кўра, ҳатто агар туғилган боланинг эммизиш муддати ўтганидан кейин ҳам уни боқадиган ёки муҳофазат этадиган шахс бўлмаса, аёлни жазо бериш орқага сурилади. Чунки жазони орқага суришнинг меъёри болани муҳофазат этишдан иборатдир. Ҳомиладор аёлнинг жазосини ижро этиш ҳақида имомия фақеҳшунослари шундай фикр билдиришадиким, бола туғилиши ва боланинг сут эммизишидан кейинги муддатга жазо қолдирилиши лозим. Агар болани ҳимоят этадиган ёки унга сут берадиган шахс бўлмаса, аёлнинг жазоси эммизиш муддатининг охирга етиши ва уни катта қилиб вояга етказишга қадар орқага қолдирилади. Исломий фақеҳшунослар жазо беришни орқага қолдириш сабабини баён этишда шундай нуқтага ишора этишадиким, боланинг ҳаққига риоят этиш сабабли жазо бериш орқага қолдирилиши шарт. Шуни зикр этиш жоизким, болани муҳофазат этиш ва уни ҳимоят этиш учун жазо бериш орқага қолдирилса, енгил жиноятлар ҳам аёл раҳмида бўлган ҳомилага зарар етказадиган бўлса ҳаттоки бола зарар кўришининг эҳтимоли ҳам бор бўлса, жазо мўҳлати кейинга қолдирилади. Исломнинг ҳуқуқий тизимида агар тирик дунёга келса ҳомила учун маданий ҳуқуқлардандан фойдаланиш шойисталиги назарга олинган. Натижада ҳомиладорлик даврида уша ҳомила туғилган чақалоқдек маданий ҳуқуқлардан фойдаланиш шойисталигига эгадир. Ҳомила васият қилувчи ўз меросчиси мол-мулкидан мерос олади. Шунингдек ҳомила манфаати учун васият қилиш ҳам мумкин.                                         

Ҳомила ҳуқуқий тизимларнинг аксарияти, жумладан исломнинг ҳуқуқий тизимига асосан аёлда ҳомила нишоналари вужудга келиши замонидан бошлаб бола маданий ҳуқуқларга эга бўлади. Бу ҳуқуқлардан бири мерос олиш ҳуқуқидир. Меросни васият қилувчидан мерос олишнинг шарти бу васият қилувчининг  ўлиши вақтида ҳомила тирик бўлиши ҳисобланади. Ҳомиланинг тирик бўлиш меъёри шундан иборатким, меросни васият қилувчи вафот этиш вақтида камида фарзанд вужудга келгани ҳақидаги нишона бўлиши керак. Ҳар ҳолда ҳомила учун ҳақ-ҳуқуқни ижод этишни хоҳласак унинг борлиги исботга эҳтиёж сезади. Албатта бугунги кунда ҳомиланинг вужудга келганини тиббий лабараториялар орқали исботлаш мумкин. Иккинчи шарт, яъни боланинг тирик дунёга келиши ҳақида шуни айтиш лозимки, бу шарт бола тирик туғилишидан бошлаб ҳақуқнинг эгасига айланади деган маънода эмас, балки уша онанинг қорнида ҳомиланинг вужудга келиши замонидан бошлаб бу ҳуқуқга эга бўлиши маъносидадир.

                                          

Ёрлиқ