Эрон афсоналари ва қиссалари
Пешанадаги ой
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугун "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Азиз дӯстлар , эсингизда бўлса ўтган дастуримизда айтдикки Шаҳрабону тӯйдан қайтиш пайтида подшоҳнинг ӯғли уни бир куришда севиб қолди. Аммо фақат Шаҳрабонунинг ковушини қӯлга киритдию холос. Подшоҳнинг ӯғли Шаҳрабону муҳаббатининг дардидан оғир аҳволга тушди ва касал бӯлди. Подшоҳнинг хотини ӯғлининг бундай аҳволга тушиб қолганидан хафа бӯлди ва шаҳарнинг табибларини тӯплаб улардан қайси йӯл билан бӯлмасин ӯғлига ёрдам беришлари ва даволашларини сӯради. Улар подшоҳ ӯғли бир қизни севиб қолгани ва унинг қӯлида қизнинг ковушини ҳам борлигига тушуниб етдилар. Подшоҳ хотини ӯғлининг бир қизни севиб қолганидан хабар топтди ва унинг кунглини кӯтариб айтди: Хотиржам бӯл, бу қиз Қоф тоғининг нари томонида бӯлса ҳам топамиз. Подшоҳнинг хотини дастури билан бир неча кекса аёллар ковушнинг биттасини олиб ӯйма ӯй юришди, аммо ковушнинг эгасини топишмади .Икки хизматкор уйма-уй юриб, ҳалиги кавушни ҳар бир қизга кийгизиб кўрибди: ҳеч қайсисининг оёғига тўғри келмабди.
Шаҳрабону отаси ӯйига навбат етганида хизматкорлар уйига келиши билан ўгай она етим қизни тандирга қамаб, тандир оғзини беркитиб қўйибди. Ўз қизини ясатиб хизматкорларга рўпара қилибди. Кавушни қизга кийгизмоқчи бўлишса, оёғининг учи ҳам сиғмасмиш. Буни кўрган онаси каловлаб қолибди.
Хизматкорлар энди кетайлик деб турганда, хўроз тандир бошига чиқиб: “Биби, биби, мунда”, дермиш. Хизматкорлардан биттаси “Тавба, товуқ ҳам гапирадими? Тандирда бир гап борга ўхшайди”, деб уни очиб қарашса, бир қиз ўтирган эмишки, гўё ҳур-паридек. Улар ҳалигача пешанасида бир ой ва иягида бир юлдўз бўлган қизни кўрмаган эдилар. Сўнгра уни тандирдан чиқариб олиб, кавушни кийгизиб кўришса, оёғига лоппа-лойиқ келибди.
Дарбор аёллари Муллобожийга қарата: Подшоҳнинг ўғли бу қизни севиб қолибти ва унинг муҳаббатидан касал бўлибти деб айтдилар. Энди унинг эвазига нима истайсан айт, биз зудлик билан бирон нарса бериб қизни обборайлик, деб айтишипти.
Муллобожий айтди: Биз сиздан бирон нарса истамаймиз, фақат икки метр яшил рангли карвос порчасини бизга беринглар ва қизни обборинглар. Бир шартимиз бор. Бу қизни ҳам вазир ўғли учун олиб боринглар. Улар, бу шартингни подшоҳга айтамиз ва албатта подшоҳ вазирга бу қизни ўз ўғли учун олишга бўйруқ беради деб айтишди. Подшоҳ хизматкорлари нима учун ўгай она бундай паридек қизини жуда муфт қийматига беришга рози бўлганлигидан ҳайратда қолишди. Муллобожий Шаҳрабонудан чақимчилик қилишни бошлади. Аммо хизматкор аёллар бу нарсалар бизларга муҳим эмас деб айтишди.
Эртаси эрталаб подшоҳ хизматкорлари икки метр яшил рангли карвос ва бир оз пиёзу саримсоқ обкелишди ва қизни подшоҳ ўйига олиб боришди.
Муллобожий айтди: Иккинчи қизини қачон обборасиз?
Подшоҳ ўғлининг тўйидан сўнг келиб бу иккинчи қизни вазир ўғли учун олиб борамиз, дейишди.
Муллобожий айтди: Ҳали шунақами, бўмаса аср пайтига келиб уни обборинглар. Аёллар, нима учун аср пайтида деб ундан сўрашди. Муллобожий айтди: Унинг тўй либосини тикишни истайман. Зовчилар унинг таклифини қабул қилиб боришди. Муллобожий яшил рангли карвосдан Шаҳрабону учун бир кўйлак тикди ва унга кийдирди. Дарбор аёллари қизни оббориш учун келиб уни подшоҳ дарборига обборишди. Ўйидан чиқишлари билан Шаҳрабону уларга айтди: Онам билан хайрлашишим лозим, агар ижозат берсангиз унинг олдига борамиз.
Дарбордаги аёллар Шаҳрабонудан бу онанг эмасмиди, деб сўрашди.
Йўқ, бу менинг ўгай онам бўлади деб айтди Шаҳрабону.
Энди нима учун сени тандирга яширганини ва сени жуда муфт қийматга бизга беришини тушуниб етдик, деб аёллар айтишди.
Шаҳрабону аёлларга дала томон йўл кўрсатди ва қудуққа етишлари билан у айтди: Сизлар шу ерда мени кутиб туринглар. Мен қудуққа тушиб онам билан хайрлашиб қайтаман. Қиз қудуққа тушди ва дев уни кўриб деди: Бу карвос либосинг билан қаерга борияпсан?
Мени куёвнинг ўйига обборишияпти, деб айтди Шаҳрабону ва бўлиб ўтган можарони девга айтиб берди. Дев зудлик билан ҳарир матодан тикилган либос, ёқут нигинли бир тож, алмосли ўзик, зумураддан ясалган бир тақинчоқ ва заррин бир жуфт ковушни Шаҳрабонуга берди ва у бир онда уларни кийди. Сўнгра дев айтди: Агар подшоҳнинг ўғли сенга бирон-ибр ичимлик берса олиб фақат ичма ва ундан яширин бирон жойга тукиб юбор. Шаҳрабону дев билан хайрлашиб қудуқдан чиқди. Қасрдаги аёллар уни кўриб ҳайратдан оғизлари очилиб қолди. Улар Шаҳрабонуни таъриф тавсифлаб ва подшоҳнинг қасри томон йўл олишди.