июл 16, 2018 09:14 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 25-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июль ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 1128 йил олдин ҳижрий-қамарий 311 йил зилқаъда ойининг иккинчи куни

Ҳижрий-қамарий 4 асрнинг машҳур фақиҳи ва муҳаддиси Ибн Хазима оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 223 йилда дунёга келган. У ёшлик чоғидан бошлаб турли билимларни ўрганиш мақсадида кўплаб мамлакатларга сафар қилди. Сафар қилишдан сўнг Ибн Хазима китоб ёзиш билан шуғулланди. Шу сабабдан ундан кўплаб асарлар мерос қолган. Булардан энг муҳими ислом динининг эътиқодий баҳслари хусусидаги "Ат-Тавҳид ва исботу сифотир-раби" китобидиким, ислом пок динининг эътиқодий мавзўлари ҳақида баҳс-мунозара этади. Ибн Хазима бу китобда батафсил ўз ақидаларини Қуръон оятлари ва Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломлардан нақл этилган ривоятларга асосланиб ягона Худо ҳақида /шарҳ-изоҳ беради.

Бундан 128  йил олдин шу куни, милодий 1890 йил июл ойининг 16 чисида:

 "Паркинсон" касаллиги ва ушбу касалликнинг нима сабабдан келиб чиқиши англиялик доктор Жеймс Паркинсон томонидан аниқланди. Шу сабабдан бу касаллик ана шу шифокорнинг номига аталган. Ушбу касалликнинг аломатлари қўл, тил, бош ва юзнинг доимий равишда қалтираши ва айниқса ёш улғайганда юриш вақтида мувозанатни сақлай олмасликдан иборатдир. Ушбу касалликнинг асосий сабаби инсоннинг бош миясида вужудга келадиган айрим танқислик бўлиб, ушбу касалликнинг қатъий давоси ҳозиргача топилмаган.

 

Бундан 73 йил муқаддам  милодий 1945 йил июл ойининг 16-чи куни  АҚШ илк маротаба атом  бомбаси синовини ўтказди. АҚШ-нинг ушбу синовдан кўзланган мақсади, Японияга уюштириладиган ядровий ҳужумга тайёргарлик кўриш эди.  Уша даврда Европада уруш тугаган бӯлсада, Япония Американинг қаттиқ бомбардимонларига қарши муқовимат қилди ва ушбу мамлакатнинг кемаларига катта зарар етказган эди. Шунинг учун Америка Японияни қақшатқич бомбардимон қилди. АҚШ ҳукумати илк ядро бомбасини синовдан ўтказганидан кейин 1945 йилнинг  август ойида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом   бомбаларини ташлади. Бу бомбардимон улкан тарихий жиноят сифатида тарих саҳифаларида қолди.

Бундан 10 йил олдин шу куни, милодий 2008 йил июл ойининг 16-чисида:

Ливан Ҳизбуллоҳи муваффақиятли равишда иккита Исроил аскари эвазига сионистик режимдан беш нафар ливанлик асир ва қарийб 200 нафар шаҳид жасадларини қайтариб олди. Жасадлар ва асирларнинг алмашуви Германия воситачилигда ўтказган узоқ муддатли икки томонлама музокаралардан кейин амалга ошди. Диққатга сазовор томони шундаки, охирги лаҳзагача сионистик режимнинг разведка идоралари  ўз аскарлари тирик эмасликларини билмасди. Бу алмашув Ливан Ҳизбуллоҳининг сионистик режим қаршисидаги яна бир ғалабаси бўлди.

 

Ёрлиқ