Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳрли қиссалар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугун сиз билан биргаликда сеҳр -жоду қиссалари билан машҳур бӯлган парилар достонларини таҳлил этишга сайъ -ҳаракат қиламиз. "Пешанадаги ой " номли эртакимизнинг давомини эса келаси дастурда давом этамиз. Биз билан бирга бӯлинг!
Азиз дӯстлар ӯтган дастурларимизда парилар ҳақидаги қиссаларда сеҳрли омиллар ва воситаларни баён этиб турли бу омилларини шарҳ-изоҳ берган эдик. Ҳамда бу сеҳри воситаларнинг ҳар бирини бу қисса-афсоналарда ишлатилишини қичқа тарзда баён этдик.
Сеҳрли қиссалар номи билан ҳам машҳур бўлган парилар қиссаларда қаҳрамонга қарши бўлган одам, дев , пари ва жодугар каби турли шахсиятлар борки уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиячтларга эга. Бу қиссалардаги шахсиятлардан маълум бўлган парилар ҳисобланади. Дев,аждаҳо, пари, жодугар ва бошқа шахсиятлар каби қиссаларнинг фавқулодда шахсиятларнинг ўртасидан парилар халқнинг орасида машҳурдир. Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакки уларнинг машҳурлиги туфайли фавқулодда мавжудотлар мавжуд бўлган қиссаларда ҳузур топишади ва фавқулодда можаролар ёки ҳодисаларни яратишлари сабабли парилар қиссалари деб аталади. Эрон халқининг назарида парилар меҳрубон, кечиримли, чиройли ва аёл бўлган мавжудотдирким қисса –афсоналарда ҳам достоннинг қаҳрамони уни қўлга киритиш пайида бўлади ва бу йўлда эса кўп мушкулотлар билан юзмаюз бўлади.
Эрон афсоналарида парилар одам чеҳрасига эга бўлган чиройли мавжудотдир ва одатда, қисса-афсоналарда уларнинг чирой ва гўзалликлари тавсиф этилади.
Париларнинг ташқи кўринишларидан , уларнинг қанотга эга бўлишларига ишора этиш мумкинким бу масала умумий бир масала эмас, балки айрим парилар қиссаларида бу масалага ишора этган.
Парилар гурўҳи ўртасида юқорий қисми инсонга ва танасининг пастки қисми балиққа ўхшаган денгиз париси тавссиф этилади.
Париларнинг бошқа хусусиятлари шундан иборатким истаган шаклга киришлари мумкин. Шу сабабдан ҳам , одатда одамнинг кўзидан яширин қолишади.
Ўлар кўпинча жилдга эга бўлишади ва дойим унинг ичида яшириниб керакли вақтда ундан ташқарига чиқишади.
Париларнинг жилдлари турлича бўлишлари мумкин. Аммо кўп мавридларда каптар, кийик ва от шаклида намоён бўлади. Парилар жилдсиз борди-келди қилишмайди. Уларнинг жилдлари. Агар йўқолиб қолса одамнинг кўзидан ўзларини яширишолмайди. Шунинг учун уларни қўлга олиш йўлларидан бири париларнинг жилдини очиш ёки олиб ташлаш ҳисобланади. Чунки парилар ўз жилдларини қайтариб олиш йўлида шахсларнинг истак-хоҳишларини бажариш учун тайёр бўлишади. Агар бирон киши париларнинг жилдини ўртадан йўқ қилиб ташласа, улар ўз сарзаминларга қайтишади. Бундай вақтда уларни топиш жуда қийин. Чунки париларнинг шаҳри одатда ўзоқ йўл кезиш лозим бўлади.
Сеҳрли эртак қаҳрамонлари ўлиб қайта тирилиш хусусиятига эга эканликлари билан ҳам бизни ўзига жалб қилади. Тўғри, ўлган одамга жон ато этилиши қадимги аждодларимиз дунёқараши ифодаси сифатида баҳоланади. Аммо айни пайтда ўлган одам руҳининг кун, ой, йиллар давомида ўзи яшаган хонадондан ажрамаслиги, турли шакл-ҳолатларда қариндошларига кўриниб туриши сеҳрли эртакларда оддий тасвир воситаларига айланганини ҳам қайд
этиш мақсадга мувофиқдир.
Сеҳрли эртак бадиияти, ундаги сўзлар магияси бизни руҳан ўз оғушига олади. Эртакни тинглаган одам халқнинг чексиз хаёлий воқеалар ўйлаб топишига қойил қолади, ижрочисига таҳсинлар ўқийди. Тўғрисини айтсак, эртак билан мулоқот қилаётган пайтда ундаги воқеаларга ишонмаслик учун вақт ҳам бўлмайди.
Шундай қилиб,сеҳрли эртакларни мазкур жанр шаклланаётган давр маҳсули деб баҳоласак, хато бўлмайди. Улардаги ҳайратомуз гўзал тасвирлар асарни ижро қилиш давомида эртакчининг маҳорат даражасига кўра қўшилиб борган бўлиши мумкин. Тажрибали ва истеъдодли айтувчи ўзи эшитган ва эндиликда айтмоқчи бўлган эртагига ижодий янгиликлар қўшгани эҳтимолдан холи эмас. Сеҳрли эртаклар инсон фантазияси чексиз эканини исботлайди. Улар турмуш ташвишларидан мушкул ҳолатга тушган ота-боболаримизнинг овуниш воситаси бўлган. Эртакни айтиш ёки маза қилиб эшитиш аждодларимизга ирода, келажакка ишонч бағишлаган. Айни пайтда халқ оғзаки ижоди намуналарининг том маънода сўз санъати эканини исботловчи далил сифатида ҳам хизмат қилган.