Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 1-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июль ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 1045 йил олдин тарихий аниқ ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 394 йил зилқаъда ойининг 9-чисида:
Эроннинг машҳур ёзувчиси ва шоири Носири Хусрав қадимий Эроннинг шимол-шарқида ва ҳозирги шимолий Афғонистонда жойлашган Балх шаҳрида дунёга келди. Носири Хусрав уша болалик давридан бошлаб ўз амонининг машҳур устодлари олдида илм ўрганди ва билим олиш ва Қуръони каримни ёдлаш билан шуғулланди. У араб ва форс адабиётини ўрганишига қўшимча, математика, геометрия, астрономия, тиббиёт, дорушунослик ва иллоҳиёт каби ўз замонининг илмлари билан яқиндан ошно бўлди. Носири Хусрав қийинчиликлар билан тўла ҳпёт кечирди. У ёшлик чоғида Масъуд Ғазнавий ва Маҳмуд Ғазнавий дарборида дабирлик билан шуғулланган эди. Аммо бир неча муддатдан сўнг унинг андешасида вужудга келган ўзгаришлари сабабли сиёсатдан қўл тортди ва турли мазҳабларнинг ақидалари ва усулларини ўрганишга кириб, кўп сафар қилди. Носири Хусравнинг етти йиллик сафарларининг самараси унинг Сафарнома” китоби ҳисобланади. Носири Хусрав бу китобда Рим, миср, Ҳижоз, Байнан-наҳрайн сарзаминларига қилган сафар чоғида кўрган ва мушоҳада этган нарсаларни ёзди. Бу китоб география ва тарих ҳамда Ўрта Шарқ мамлакатларининг хусусиятларини тавсиф этиш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. Носири Хусрав ўзининг эътиқодлари ва афкорини шунингдек кўп мавъиза ва ҳикматларини ўзининг асарлари ва шеърларида баён этган. “Зодул-Мусофирин”, “Хонул-Ихвон”, “Важҳу дин”, “Рушнои нома” ва бошқа асарлар эронлик ушбу шоирнинг муҳим асарларидан ҳисобланади. Ҳаким Носири Хусрав 87 йил ҳаёт кечирганидан кейин 481 йилда вафот этди.
Бундан 139 йил олдин шу куни, милодий 1879 йил июл ойининг 23- чисида:
Германиялик шарқшунос ва эроншунос Эрнест Ҳерсфелд таваллуд топди. У қадимий қабила ва қавмларнинг ёзувларини ўрганишда катта маҳоратга эга эди. Ҳерсфелд Эрон ва Ироқнинг қадимий асрлар тарихини яхши ўрганган эди ва кўп йиллар давомида бу заминада Берлин университетида дарс берди. Германиялик бу шарқшунос форс тили ва тарихи ҳамда ислом дини ҳақида 190-та китоб рисола ва мақолалар ёзди. Шунингдек у Шероз яқинида жойлашган Тахти Жамшиддаги ёзувларни ўқиди. “Эрон ва Машриқи қадим” китоби Ҳерсфелднинг Эрон санъати ҳақида ёзган муҳим асари ҳисобланади. Ҳерсфел милодий 1947 йилда вафот этди.
Бундан 11 йил муқаддам милодий 2007 йил июл ойининг 23-чи кунида:
Афғонистоннинг собиқ подшоси Муҳаммад Зоҳиршоҳ вафот этди. Зоҳиршоҳ Афғонистоннинг охирги подшоси эдиким, милодий 1933 йилдан бошлаб 1983 йилгача ушбу мамлакатда 40 йил ҳукуматни бошқарди. Муҳаммад Зоҳир Афғонистоннинг боракзай қавмининг пуштунларидан эди ва шамсий 1293 йил меҳр ойининг 23-чи кунида генерал Муҳаммад Нодирхон оиласида Кобул шаҳрида таваллуд топди. У 15 ёшга кирганида отаси амир Ҳабибуллоҳ Калконийнинг ўн ойлик ҳукуматини ағдариб Афғонистоннинг салтанатига ўтирди. Муҳаммад Зоҳир отаси ўлганидан кейин милодий 1933 йил ноябрь ойининг 8-чисида Афғонистоннинг подшолигига етди. У уша вақти 19 ёшга кирган ёш йигит эди. Афғонистонда Зоҳиршоҳнинг ҳукумат қилиш даври осойишталик даври билан туғри келди. Бу муддат давомида Зоҳиршоҳдан олдинги давр ва ундан кейинги даврга хилоф тарзда Афғонистон ҳеч қайси бир урушга кирмади. Иккинчи жаҳон урушида эса бетарафликни эълон қилди. У Афғонистонни замонавийлаштириш мақсадида иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар киритиш, демократик қонунчилик системасини таъсис этиш, замонавий таълим-тарбия бериш системасини тузиш, аёллар учун ўқув юртлар ва университетларни таъсис этишга ҳаракат қилди. Аммо Зоҳиршоҳнинг танқидчилари унинг ҳукумат қилиш даврини Афғонистон тарихининг энг оғир даври деб билишади ва уни иқтисодий суистеъмол қилишга айблашади. Танқидчилар шунингдек Зоҳиршоҳни қудратни қўлга олиш ҳамда идорий ва бошқарув мансабларнинг ҳаммасини ўз оила аъзоларига беришга маҳкум этишади. Зоҳиршоҳ милодий 2007 йил июл ойининг 23-чиси ва шамсий йил ҳисоби билан 1386 йил мурдод ойининг биринчисида узоқ муддат давом этган касалликдан кейин Кобулда вафот этди.