Оила жамиятнинг пойдиворидир
Фаъолият олиб бориш нуқталари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Оила тирик мавжудот каби ташқи таҳдидлар ва монеалар билан юзмаюз бӯлмаса ва ташқи омиллар унинг куч-қудратини мағлуб этмаса, албатта ӯз-ӯзини қайта тиклашга қодир бӯлади.
Азизлар, бугун сиз билан биргаликда фаъолият нуқталари ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Оила ӯз ичида ӯзгаришлар билан ижобий юзмаюз бӯлиш ва турли монеалар билан муносибат қилиш учун фаъолият олиб бориши , ҳамда ӯз аъзоларини ҳимоят этиши, шунингдек уларни ҳимоят ва назорат этишни ӯз зиммасига олиши мумкин. Бундай ҳолатда оила илҳом бағишловчи таъсирчан манбага айланадиким шахсий жиҳатда ормонли интилувчан огоҳ ва шодоб инсонларни тарбиялаши мумкин. Ижтимоий жиҳатда эса ӯз аъзоларини жамиятнинг ривожланишига тайёрлаб умумий ҳамдилликни мустаҳкамлашга кумак бериши, ижтимоий хафсизликни юксалтириши ва янги авлоднинг истак-хоҳиш, талабларини назорат этиши мумкин. Оила сиёсий жиҳатда ҳам таъсирчан рол ӯйнаши мумкин ва интилувчан авлодни вояга етказиши билан мамлакатнинг сиёсий тизимига куч бағшлаши зимнида иқтисодий соҳада эса ишлаб чиқариш маданиятини ислоҳ этиш , ҳамда сайъ-ҳаракат ва иш руҳиясини ижод этиш билан жамиятнинг иқтисодий қудратига кафолат бериши мумкин.
Оила барча ушбу масалаларни эркак ва аёлни туғри таърифлаш, жинсий рол ва мавқеларни аниқлаш билан устувор ва мустаҳкамлаши мумкин. Аммо бу масала ҳақида шунга эътибор қаратишингиз лозимки сизнинг алоқаларингиз ва ҳаёт тарзингиз бир қушга ӯхшайдиким агар уни мустаҳкам сақласангиз ҳалок бўлади. Агар эркин қӯйсангиз, ҳушёрлик ва диққат-эътибор билан ӯз ҳаётини давом эттириш ва хурсанд бӯлиши учун ӯз алоқасини муҳофазат этади.
Эрон оиласи қисмида бир неча дастуримиз давомида Эрондаги оилаларнинг ҳаёт тарзига тӯхталиб ӯтган эдик. Бир неча вақт олдин Мино ва Носир турмуш қуришди. Улар ҳали турмуш қуришни эсда қоладиган маросимининг ҳою ҳавасида нафас олишмоқда. Носир 27 ёш, Мино 22 ёшга кирган. Турмуш қуришда Эрон халқи шундай эътиқодга эгаким эр хотиндан каттароқ бӯлиши ва уларнинг ӯртасидаги фарқ учдан беш йилгача бӯлиши керак.
Ёш ӯртасидаги ушбу фарқни оилалар боқий қолишининг кафолати деб билишади. Носир кичик бир ӯйни сотиб олишни мақсад қилган, аммо қарзи борлиги сабабли ҳали мустақил ҳаётга эга бӯлгани йӯқ. Улар Носирнинг отаси ӯйида ҳаёт кечиришади. Носир ва Мино келажакка умид қилиш билан оиладаги бошқа аъзолар билан муаммо келтириб чиқарувчи алоқадан ӯзларини тийишади. Фаровон ва яхши ҳаётни бир-бирларига тақдим этишади.
Эрон оилаларида қадим замонлардан бошлаб муштарак ҳаёт, оилани ташкил этиш , наслни кӯпайтириш, ҳамжиҳат , ҳаёт кечириш мақсадида шу даражада мустаҳкам ва устувор эдики ӯзидан ӯзи муштарак ҳаётнинг давом эттириши ва боқий қолишининг кафолати эди. Ва эр-хотин ӯртасидаги меҳр-муҳаббат дойим барқарор эди.
Эрон маданиятида турли омиллар муштарак ҳаётнинг ташкил этилишига боғлиқдир. Эр-хотин ҳаётининг ҳаёт тарзи хатти-ҳаракат, меҳр-муҳаббат, маънавий , жинсий ва оилани контрол қилиш эр-хотин ҳаётида маъноли ва ийжобий жиҳатлари муҳим омиллар ҳисобланади. Хатти-ҳаракат жиҳатида муошират ҳусни, хулқ ҳусни, масъулиятли хулқ-атвор , мадоро, қадр-қийматни билиш, сирдошлик, ростлик бу жанбаларда қарор олган.
Бу ӯртада яхши ва сомон топган оилаларни ташкил этишда уйни контрол қилиш ва яхши ахлоққа эга бӯлиш каби нарсалар соғлом жамиятни яратиш учун зарурий нарса ҳисобланади. Табиийки ахлоқий маҳоратлар ва гӯзал инсоний муносабатларга эга бӯлиш тирик ва соғлом бир жамиятни яратишга имконият яратади.
Франциялик тарихчи Вайл Дюрант айтади: “Техника ва урушлар бизларни шу даража ӯзига жалб этганким ҳаётда асосий ҳақиқат бу сиёсат ва саноат эмас, балки инсоний муносабат ва эр ва хотин, ота-она ва фарзандларнинг ҳамкорлиги муҳим нарса эканлигидан ғафлатда қолганмиз.”
Оила муҳитида аёл ва эркакнинг табиати шундайки улар орасидаги алоқа ва муносабат меҳр-муҳаббат ва севги муносабатини вужудга келтиради ва бу нарса ҳар бир сайъ-ҳаракат учун энг яхши мақсад ҳисобланади. Агарчи инсон ҳақиқий муҳаббат ва севги йӯлида нотӯғри йӯлга борса ҳам, аммо зоҳирий ва мажозий севги ҳам инсонни умидвор қилади ва ӯзига жалб этади.
Аллоҳ таоло буюрганидек Носир оилада инсоний туғри хатти-ҳаракат ва муносибатларни ҳусни ният билан амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилади. Қуръонда эр учун бир вазифа унвонида ва хотин учун бир хақ унвонида талқин этиладиган яхши муносибат оила ҳаёти мустаҳкамланишининг омилидир. Агар хатти-ҳаракат яхшилик билан амалга оширса аёл баробарида эркакнинг бажарадиган барча ишларининг нишонасидир. Носир ӯз ҳаёт эҳтиёжларини таъминлаш билан турмуш уртоғи Минонинг жисмоний эҳтиёжларини қониқтиришга сайъ-ҳаракат қилади ва эзгӯ ахлоқ билан унинг барча руҳий эҳтиёжларини таъминлашга интилади. Бугунги моддийлашган замонавий ҳаёт ӯзининг муҳим муваффақиятлари ва ютуқлари қаторида оилалар ҳаётини ӯзгариш ва зарарларга юзмаюз этиб ӯтган ӯн йилликлардаги технологик ижтимоий ва маданий ӯзгаришлар оилаларга чуқур таъсир етказиб фаъолият нуқтаи назаридан уни зайифлантириб ҳамда янги шароитларни бошқариш учун қобилиятсиз этиб қӯйган. Бунга қарамай ҳаракатчан Эрон оилалари ушбу ҳодисалар баробарида гоҳида муқовимат қилади , гоҳида эса таслим бӯлиб айрим вақтларда бир унсурни ӯзининг унсурлари билан таркиб этиб янги аксиламалга эришади. Баъзида ӯзининг талаблари ва истак хоҳишларини бошқа ҳавзаларга юклатади.