июл 25, 2018 08:45 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июл ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 1291 йил илгари ҳижрий-қамарий 148 -чи йил зилқаъда ойининг  11-чисида:

Ислом динининг буюк Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок аҳли байтлари алайҳимсаломлар жумласидан бўлган ва саккизинчи Имом Али Бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссалом ҳазратлари Мадина шаҳрида таваллуд топди. Имом Ризо алайҳиссалом бузургвор отаси Имом Мусо Козим алайҳиссалом шаҳодатга етганидан кейин ҳижрий-қамарий 183 йилда исломий жамиятни ҳидоят этишни ўз зиммасига олди.  Ул ҳазрат ўз асрида ислом дунёсининг энг машҳур шахсиятларидан эди. Шунинг учун Аббосийлар халифаси Маъмун ўз мақеини мустаҳкамлаш ва ислом дунёсида Имом Ризо алайҳиссаломнинг обрў-эътиборини пасайтириш учун ул ҳазратни зоҳиран ўзининг валиаҳди этиб тайинлади.  Маъмуннинг мақсади Имом Ризо алайҳиссаломни ўз назорати остига олиш эди. Шу сабабдан Имом Ризо алайҳисаломнинг нуфуз топиши ва меҳр-муҳаббатга эга бўлишини ўз ҳукумати учун зарар деб билган Маъмун ул ҳазратни ҳижрий-қамарий 203 йилда шаҳодатга етказди.

Имом Ризо алайҳиссаломнинг таваллуд топган муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, сиз азизларнинг эътиборингизни ул ҳазратнинг эзгў амал ва эзгў ахлоқ ҳақида баён этган сўзларига қаратмоқчимиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: "Қиёмат кунида  дунёда эзгў ахлоқ ва ўз оиласига нисбатан яхши муомалада бўлган шахс менга яқин бўлади."                                

Бундан 96 йил илгари милодий 1922-чи йил июл ойнинг 25-чисида:

Биринчи Жаҳон уруши ва Усмонийлар императорлигини тақсимлашдан сўнг, жаҳон халқаро ҳамжамиятлиги қарорига асосан Фаластин давлатининг ҳомийлиги расмий тарзда Англияга юклатилди. Фаластинда Англиянинг ҳукмронлик қилиши яҳудийларнинг ушбу мамлакатга кўчиб келишлари ва сионистлар ташкилотларининг фаолият юритиши учун барча имкониятлар яратилди. Бунга қарши Англия турли қудратлар ва адолатсиз қонунларни жорий этиши билан ўз ватанларини тарк этишлари учун фаластинликларга қарши босим ўтказарди.  Англияликларнинг сионистлар билан ҳамкорликлари охири милодий 1948 йил май ойида самара берди ва Англиянинг аскарлари ўз ҳарбий базаларини қуролланган сионистларга топшириб, Фаластинни тарк этишди. Бу сайъ-ҳаракатлар натижасида ноқонуний сионистик режимнинг таъсис этилиши эълон қилинди. 

Бундан 36 йил олдин ҳижрий қамарий 1361 йил мурдод ойининг 3 кунида эронлик ёзувчи ва кучли таржимон доктор Ҳамид Иноят оламдан кўз юмди. Ҳамид Иноят Эрондаги ўзининг таҳсилини тугатганидан сўнг, Англияга бориб Лондондаги иқтисодиёт ва сиёсат Университетида таҳсил олиб докторлик даражасини қўлга киритади. У Англиядаги ўқишини тамомлагандан сўнг Эронга қайтиб келади ва Теҳрон университетида ўзининг тадқиқотларини ва изланишларини бошлайди. Доктор Ҳамид Иноят фалсафа ва сиёсий қарашларга оид кўплаб китобларни ёзган ва таржима қилган. “Ғарб сиёсий андишасига бир назар” “Диннинг табиий тарихи”, “Ислом ва социализм” китоблари Ҳамид Иноятдан кейинги авлодга мерос бўлиб қолган асарлар жумласидандир.           

Бундан 25 йил муқаддам милодий 1993 йил июл ойининг 25-чисида:

Сионистик режимнинг кучлари  яна бир маротаба ер, ҳаво ва денгиздан Ливаннинг жанубини ўз ҳужуми нишонига айлантирди. Бу ҳужум милодий 1982 йилда Ливанга қарши амалга оширган ҳужумлардан кейин сионистик ҳарбийларнинг Ливанга қарши энг кучли ва оғир амалиёти эди.  Сионистик режим ишғолгар сионистлар ва уларга боғлиқ бўлган ички ёлланма жангчилар баробарида ушбу минтақанинг жанубидаги мусулмонларнинг қуролланган муқовиматини баҳона қилиб ўзининг ушбу ваҳшийликча ҳужумини бошлади. Ливан жанубига сионистик режим ҳарбийларининг ҳужуми натижасида ноҳарбий аҳолидан 128 нафар шаиҳд бўлишди ва 500 нафар эса турли тан жароҳатлари олишди шунигдек 400 минг нафар эса овора бўлишди. Бунга қўшимча, Ливаннинг иншоотлари, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий муассасаларига катта зарар етказилди. Бунга қарамай ўз ватанларининг жанубий қисмидан сионистик режим ҳарбийларининг 2000 йил май ойида чиқиб кетишларигача Ливаннинг кўрашувчи  халқи ўз муқовиматларини давом эттиришди.

 

Ёрлиқ