Эрон бозори
Эрон металлургияси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз “Эрон металлургияси ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Жаҳонда мавжуд кон захираларининг 7 фоизи Эронда жойлашган. Мазкур конлар билан биргаликда мазкур малакатда нефт ва табиий газнинг азим захиралари ҳамда мис, олтин,темир, қўрғошим, уран, марганетс, кромит, титаниум, оҳак, туз, кумуш, фируза каби қимматбаҳо тошлар ва кўплаб бошқа ер ости қазилмалари мавжуд
Хуллас, жаҳонда мавжуд барча ер ости бойликлирини Эрон ва турли минтақалари, жумладан, Кирмон, Язд, Исфаҳон, Шарқий Озарбайжон, Хуросони Разавий ва Марказий вилоятларда учратиш мумкин.
Археологлар металларнинг кашф этилиши, уларнинг эритилиши ва маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг тарихи Миср, Бобил, Синд ва Жайҳун дарёси яқинида яшовчи халқларнинг яратган биринчи тамаддунлар даврига бориб тақалади.
Айрим мутахассисларнинг ақидаларига кўра, эронликлар ўтмишда биринчи бўлиб металлардан фойдаланган қавм ҳисобланишади. Эрон ғарбида ва жанубида жойлашган Загрус тизма тоғлари ва Эрон шимолида жойлашган Албурз тоғлари этакларида ҳамда саҳроли минтақаларда жойлашган Язд, Кирмон, Қум, Кошон ва Балучистон тизма тоғлари этакларида топилган мис конлари ҳамда қўрғошим ва бошқа металларнинг эритиш печкаларининг қадимий қолдиқлари бунга далолат беради ва ушбу соҳада эронликлар катта маҳоратга эга бўлишганини кўрсатади.
Олти минг йиллик тарихга эга Кирмондаги Тали Иблис тепалигида топилган кон тошлари ва Кошондаги Силк минтақасида топилган мис маҳсулотлари милоддан минг йиллар олдин эронликлар мисга ўхшаган металларни эритиш имконига эга бўлганликларини кўрсатади.
Америкалик ёзувчи Вилл Дурант “Тамаддунлар тарихи” номли ўзининг китобида Эрон цивилизацияси Миср тамаддунидан олдинроқ ва яхшироқ эканлигини баён этиб, милоддан уч минг йил олдин орийлар қавми Эронга кўчиб келишганига ишора этади ва шундай ёзади: “ Бу муҳожир қавм, яъни орийлар металлардан фойдаланишни билардилар ва Эронга келиб, қўним топишганларидан кейин улар яшайдиган тоғли маконларда мис, темир, қўрғошим, нуқра, олтин, мармар тоши ва бошқа қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган.
Милоддан уч минг йил олдин ҳукмронлик қилган сомерийлар, бобилийлар ва эйломийлардан қолган катибаларда эронликларнинг ютуқлари бобида ишоралар мавжуд. Ушбу даврнинг биринчи ярмида айрим минтақаларда саноат ва тижорат кенг ривожланган эди. Мазкур минтақалардан бири Кирмон вилоятида жойлашган ва олти минг йиллик тарихга эга қадимий Шаҳдод шаҳри эди.
Мазкур минтақада нафақат кулолчилик ва тоштарошлик ҳунарлари, балки металлардан фойдаланиш санъати ҳам ривожланган эди. Шаҳдод шаҳри милодий 1967 йилгача дунё археологларнинг диққат марказида қарор топган эди. Зеро Лут саҳросида қадимий тамаддуннинг шаклланиши мумкин эмс эди. Теҳрон университетидаги география маркази мутахассислари ҳам Лут саҳроси ва унинг атрофида тадқиқот ишлари олиб боришади.
Теҳрон университетининг жуғрофия факултети донишмандларидан ташкил этилган ҳайъатнинг илмий изланишлари натижасида айрим сопол идишлар ер қаъридан қазиб олинади. Археологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Шаҳдод шаҳри Арата музофотининг маркази бўлган. Арата эса эйломликлар империясининг автоном музофотларидан бўлган. Мазкур илмий изланишлар давомида мазкур минтақада ақиқ, мовий рангли ва фируза каби қийматли тошлар ҳам топилади. Бу заргарлик тошлари ўша вақтдаги шаҳарнинг корхоналарида ишлаб чиқарилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Айтиш лозимки, тарихий Шаҳдод шаҳрида қатор қадимий ашёлар билан бирга бронзадан ясалган ва “Дирафши Шаҳдод” номланган дунёдаги энг қадимий байроқ ҳам топилган. Мазкур байроқ ҳозирги кунда Эрон Миллий музейида сақланмоқда. Мазкур минтақада металларни эритиш ва улардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши учун топилган печка ва корхоналар Шаҳдод саноат шаҳри бўлганидан далолат беради.
Эронда мавжуд қадимий минтақаларнинг номлари ҳам мазкур мамлакатда минглаб йиллар давомида металлардан фойдаланиш фаолиятлари йўлга қўйилганини кўрсатишади. Масалан, Эрон ғарбида жойлашган Курдистон вилояти, Маривон шаҳрининг Осанобод минтақаси осан, яъни оҳан ё темирни ифода этади. Семнон вилоятидаги Домғон шаҳридаги Куҳзар олтинтоғ деган маънони билдиради. Ҳозирги вақтда ҳам ушбу минтақада олтин конлари кашф этилган.
Ўтмишда эронликлар конларни қандай аниқлашгани ва улардан фойдаланиш учун қанақа йўлларни қўллашгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Қадимдан қолган кон ва туннеллар қолдиқларидан маълум бўлишича, улар бу ишни жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширишган.
Эронда конларни кашф этишнинг илмий йўли милодий 1939 йилда бошланади. Бугунги кунда Эрон юрти минглаб кашф этилган ва фойдаланишга топширилган конлар ҳамда ўнлаб турдаги ер ости бойликларга эга бўлгани боис дунёнинг табиий манбаларига энг бой бўлган минтақаларидан бири саналади.
Эрон жануби-шарқида жойлашган Кирмон вилоятидаги “Миси сарчашма” кони ва Эрон марказида жойлашган Язд вилоятининг Чодурмалу минтақасидаги темир тоши сифат ва холислик даражаси бўйича халқаро шуҳратга эга бўлган. Эрон юртида нефт ва газдан ташқари 60 турдан кўпроқ турли металлар ва ер ости бойликлари мавжудки, уларнинг қиймати 700 миллиард долларни ташкил этади.
Эрон нефтдан ташқари металлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилади ва бу мамлакатдан экспорт қилинган маҳсулотларнинг 30-35 фоизини ташкил этишади. Кон маҳсулотларининг Эрон иқтисодиётига бўлган ижобий таъсири тижорат ва саноат секторидан кўпроқдир. Зеро пулад, цемент, қўрғошим, темир ва бошқа йирик саноат корхоналарининг хом ашё билан таъминловчи манба конлар ва ундаги бойликлар ҳисобланишади.
Бунга Эрондаги йирик пулад саноат корхонаси, Электро-энергетика саноат корхонаси, қурилиш, коммуникация, автомобилсозлик ва бошқа муҳим бўлган корхоналарни мисол келтириш мумкин.
Янги-янги конларни кашф этиш ва улардан мамлакат тараққиёти учун самарали фойдаланиш давлат сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.