Она сути халқаро куни
Август ойининг биринчиси она сути халқаро куни билан туғри келади. Онанинг сути болани озуқалантириш учун энг фойдали ва энг яхши модда ҳисобланади.
Август ойининг биринчиси она сути халқаро куни билан туғри келади. Онанинг сути болани озуқалантириш учун энг фойдали ва энг яхши модда ҳисобланади. 2018 йилги она сути билан озуқалантириш халқаро кунининг шиорида шундай деб келтирилган: “Тенгсизлик, қашшоқлик ва бўҳронлар тўла ушбу дунёда она сути билан озуқалантириш оналар ва болаларнинг бутун умр саломатлиги учун бир пойдивор ҳисобланади.” Шунинг учун (WBW-2018) она сути билан озуқалантиришнинг ҳафталик халқаро шиори “Она сути билан узақалантириш-ҳаётнинг пойдивори”-деб эълон қилинган. Йиллар давомида болаларнинг саломатлиги ва ривож-равнақ топиши ҳамда оналарнинг саломатлигида она сути билан озуқалантириш асосий рол уйнайди деб таъкидланмоқда. Она сути бола туғилишининг дастлабки олти ойида бола учун етарли ва фойдалидир ҳамда иккинчи олти ойида эса она сути томонидан керакли энергиянинг 50-фоизи ва қўшимча озуқалантириш билан эса 50 фоизи таъминланади. Шифокорлар ҳам она сути билан озуқалантирадиган янги туғилган чақалоқлар бошқа озуқа маҳсулотлари билан озуқалантириладиган чақалоқларга нисбатан юқорий жисмоний қудрат ва ақл мизонига эга бўлишади деб таъкидлашади. Ҳақиқатан ҳам кўп витамин ва протеин модддасига эга бўлиш жиҳатидан она сути билан озуқалантиришнинг аҳамияти фаровонлик, ривож-равнақ топишнинг кафолати ва ҳаёт пойдеворларини мустаҳкамлаш маъносидадир. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллар давомида болаларнинг озиқ-овқати ва қуруқ сутдан кенг фойдаланиш, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кўзга ташланадиган даражада ривожланди ва ушбу мавзў халқаро ҳамжамиятликнинг хавотирланишига сабаб бўлди. Она сути билан озуқалантиришни ривож-равнақ бериш, болаларнинг саломатлигига ушбу сутнинг ўзига хос тасири ва хусусиятга эга бўлишига халқнинг тушуниб етиши ҳамда оналарнинг сути билан озуқалантиришни давом эттириш ва уни муҳофазат этиш катта ва асосий сайъ-ҳаракатларга эҳтиёж сезади. Бунга асосан милодий 1990 йил Юнисеф ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Италиянинг Флоренция шаҳрида бир йиғилиш ўтказиб, она сути билан озуқалантиришни ҳимоят этиш, уни ривож-равнақ бериш ва уни давом эттириш йўлида бир баённомани имзолади. Бу баённомада бола ҳаётининг дастлабки олти ойида она сути билан озуқалантиришга аҳамият қаратиш ҳамда она ва боланинг саломатлигига унинг тасири таъкидланди. Шунинг учун ҳар йили август ойининг биринчисидан бошлаб еттинчи кунигача она сути халқаро ҳафталиги унвонида нишонланади. Бу кунни бундай ном қуйишдан мақсад иллоҳий ушбу неъматдан ўз фарзандларини озуқалантиришлари учун оналарни тарғиб ва ташвиқ этишдан иборат.
Янги чақалоқ туғилган вақтида унинг организми ва иммунитети жуда заиф бўлади. Бу мавзў чақалоқни хорижий инфекцион омиллар, айниқса туғриқхона муҳитида фаровон бўлган омиллар баробарида зарар кўришига юзмаюз этади. Шу сабабдан бола микроблар, вируслар ва ушбу муҳитда тарқалган паразитлар баробарида ўзини муҳофазат этиш қудратига эга эмас ва тезда турли касалликларга гирифтор бўлиб қоладиким, ушбу омиллар билан касалхоналарда янги туғилган чақалоқлар ўлимининг кўрсатгичлари юқоридир. Кўкрак сутини эмаётган болаларнинг иммунитети (касалликларга қарши чидамлилиги) юқори бўлади. Яъни, улар айрим сабабларга кўра сунъий сутли аралашмалар билан боқилаётган тенгдошларига нисбатан анчагина дуркун ва соғлом ўсишади. Шунингдек, эмизиб боқиш она ва бола ўртасида меҳр ришталарини боғлайди. Эмизиш туғруқдан сўнг янги бўшанган аёлда бачадонининг тез қисқариб, асл ҳолига келишига кўмаклашади. Она ҳар гал гўдагини бағрига босиб эмизар экан қалбида нафақат унга нисбатан, балки атрофидаги барча инсонларга нисбатан улкан меҳрни туяди.
Она сути катта ёшга кирганда ҳам фарзанд учун ўз фойдасини ошкор этади. Муттахассисларнинг айтишларича, ўз оналари сутидан озуқаланган одамлар катта ёшга кирганларида саратон, озиқадан келиб чиққан аллергия ва диабет, яъни қанд касаллигига ҳамда семириш хатарига камроқ мубтало бўлишади. Шунингдек она бағрида униб ўсган ва она сути билан тарбия топган бола турли касалликлар баробарида муқовимати кучлироқ бўлади ва бундай бола ўзига ишонч ҳосил қилади ва руҳий осойишталикка эга бўлиб, муҳитдаги изтироб ва стрессларга чидамли бўлади. Фортис Молор туғриқхонаси аёллар бўлимининг раиси доктор Нитая Рамамурти шундай деб фикр билдиради: “Бугунги ҳаёт тарзининг ўзгариши, тайёр озиқ-овқатларни истеъмол этиш ва жисмоний фаорлиятларнинг камайишини эътиборга олган ҳолда, болалар ёшлик даврига етганларида диабет ва семириш хатарига кўпроқ юзмаюз бўлишади. Ҳолбуки, она сути билан озуқалантириш ҳаётнинг дастлабки икки йилида семириш хатарига мубтало бўлишнинг олдини олади.” Швецариялик мутафаккир ва файласуф Жан Жак Руссо ўзининг машҳур “Эмил” асарида оналарнинг ўз фарзандларига сут беришларининг заруратини баён этади. Бу нарса шуни намоён этадики, ҳеч қайси бир сут комил тарзда она сутининг ўрнини ва ҳеч қайси бир меҳр-муҳаббат эса она меҳр-муҳаббатининг жойини ололмайди. Бинобарин онанинг иссиқ бағрида бўлиш ва унинг ҳаёт бағишловчи сутидан фойдаланиш ҳар бир боланинг ҳақ-ҳуқуқи ҳисобланади.