Эрон афсоналари ва қиссалари
Қисса-афсоналарнинг асосий шахсиятларидан бири пари шахсиятидир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, бугун ўтган дастурларимизнинг мавзўси бўлмиш парилар қиссалари ёки сеҳрли афсоналар ҳақидаги мавзўни шарҳ -изоҳ беришни мақсад қилдик. Сўнгра сиз билан биргаликда Эрон афсоналари ва қиссалари диёрида сайр қиламиз ва биргаликда Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Оқ қуш” номли бир эртакни эшиттамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг!
Ўтган дастуримизда айтган эдикки сеҳрли қиссалар аталадиган парилар ҳақидаги қисса-афсоналарда ўз шахсиятлари билан фарқ қиладиган турли қаҳрамонлар мавжуд. Бу қисса-афсоналарнинг асосий шахсиятларидан бири пари шахсиятидир. Ҳамда , халқ орасида афсоналарда энг севимли шахсият фавқулодда характерга эга бўлган парилар эканлигини айтган эдик. Париларнинг иккита хусусият, яъни одамга ўхшашликлари ва ўз шаклларини ўзгартиришларига ишора этгандик.
Форс афсоналарида, париларнинг туқсан фоизи аёл жинсидан бўлиб эркак парилар бу қисса-афсоналарда камроқ учрайди. Форс адабиётида пари гўзалликнинг намунаси ва маъшуқ чиройининг тимсолидир.Халқ афсоналарида париларнинг муҳаббат билан боғлиқликлари ҳам бир томонлама ва ҳам икки кишининг бир-бирига кўнгил қўйиши воситаси эканлиги яқол намоёндир. Кўплаб халқ эртакларида маъшуқ-қаҳрамон парилар жинсидандир.
Баъзи қисса-афсоналарда, аксинча бу парилар инсонга кўнгил қўйишади. Кўпинча, инсоннинг париларга кўнгил қўйишлари бирон-бир восита сабабли юз беради. Шундай қилиб, масалан қаҳрамон паризод қизининг расмини кўриш ёки унинг исми ёки таърифини эшитиши билан уни севиб қолади. Олдинги дастуримизда баён этган Норанж ва Туранж қизи достонида шаҳзода қизнинг ёки парининг исмини гоҳида нафрат қиладиган ёки дуо қиладиган кекса аёл тилида эшитгани биланоқ уни севиб қолади ва уни излаш пайида тушади ва қийинчиликларни ўз бошидан ўтказади. Гоҳида бу кунгил қўйиш ўз тушида парини кўриши билан юзага келиши мумкин. Кўп қисса-афсоналарда бу кунгил қўйиш кўпинча кийик ёки зебра каби ҳайвонларни овлаш пайтида юз беради. Бундай достонларда ҳайвоннинг ўзи паридирким ҳайвон шаклида намоён бўлади.
Муҳаббат ва парилар муносибатлари кўп афсоналарнинг асосий мавзўларидан биридир. Чиройли қиёфа ва чеҳрага ишора этган паридухт, паричеҳра ва парисо атамаларнинг ишлатилиши халқ орасида пари тимсолининг мавжудлиги ва роли, ҳамда париларнинг чиройлилигига ишончнинг гувоҳидир. Эронлик тилшунос Катоюн Маздопур фикрига кўра: "Париларнинг севги ва муҳаббат билан боғлиқликлари ҳақидаги ишончлари парилар ҳақидаги қадимий ишончлар ва халқ зеҳнидаги ўтмишдан сақланиб қолган тасвирлардан илдиз олган. Мажуд факт далилларга кўра парилар қадим замонларда аёл Худоларнинг жумласидан эдилар.
Азизлар, юқоридаги мавзў ҳақидаги сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса қисса-афсоналар диёрига борамиз ва Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Оқ қуш” нолмли эртакни манзурингизга тақдим этамиз.
Бир бор экан бир йўқ экан меҳрибон Худодан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Болалари дунёга келмасдан ҳалок бўладиган ва зирриётсиз хотини бор подшо бор экан. Дори-дармон, сеҳр-жодудан фойдаланиши ҳам бирон таъсир кўрсатмасди. Мен ўлганимдан кейин менинг тахтимга ўтириб ким юртни бошқаради, деб ўйлаб подшоҳ нима қилишни ҳам билмасди.
Хотини охирги марта ҳомиладор бўлганида унга кўпроқ ғамхўрлик қилиш учун уни отасининг ўйига жўнатди. Аёл отасининг ўйида бир ўғил тўғди. Подшоҳ жуда хурсанд бўлди ва болага кўз тегмаслиги ва бало-офатдан ўзоқда уни сақлаш учун хотинидан ўз отасининг ўйида қолишини сўради. Бошқа томондан подшоҳнинг бир ҳасад қилувчи вазир бор эдиким қандай қилиб подшоҳни ўлдириш ва унинг тож-тахтини эгаллаб олиш учун туну кун режа тузарди. Вазир подшо ўғил кўрганини эшшитиб жуда асабийлашди. Чунки у шоҳни ўлдирса ҳам, янада ўз мақсадига эришолмасди ва унинг ўғли тахтини эгалларди.
Бу сафар у бу имкониятдан маҳрум бўлганини кўрди. Шунинг учун у шоҳни ўлдиришга қарор қилди. Бир куни у ўз дўстлари билан шоҳнинг дарборига ҳужум қилиб шоҳни ўлдирди ва ўзи подшоҳ тахтига ўтирди. Эртаси куни у шоҳ хотини олдига ўз одамларни юборди. Шоҳ номидан бир сохта номани ҳам ёзиб уларга берди. Мактубда шундай деб ёзган эди: Мен касалман, зудлик билан дарборга қайтгин.
Вазирнинг одамлари шоҳ хотини олдига боришди. Шоҳ хотини мактубни ўқиди ва элчилар билан йўлга тушишди. Улар бориб-бориб қўёш ботишига яқин қолганда дам олиш учун бир тоғ бағрида тўхталишди. Вазир элчиларнинг етакчисига шоҳ хотини ва ўғлини йўл орасида ўлдиришини тайинлаган эди. Шунинг учун туннинг яримида элчилар етакчисини шоҳ хотини чодирига борди. Шоҳнинг хотини унинг ғаразли ниятидан хабардор бўлди. У элчиларнинг етакчисига юзланиб деди: "Сен кимсан ва қандай шоҳ хотини олдига келишга журъат қилдинг?"
Элчиларнинг етакчи кўлиб айтди: "Қайси шоҳнинг хотини? Сенинг эринг ўзоқ вақтан бери ўлдирилган. Энди сенинг эри ўрнига вазир шоҳ бўлган. Биз ҳам унинг бўйруқи билан сени ва ўғлингни ўлдириш учун келганмиз. ".
Аёл бу сўзларни эшиттиб, болани қучоқлаб чодирдан югуриб чиқиб қочишга тушди.
Аскарларнинг бошлиғи қичқириб шоҳ хотини орқасиган бориш учун ўз аскарларга бўйруқ берди. Подшо хотини аскарлар яқинлашганини кўргач бир ерга ва бир осмонга қаради ва болани дарага ташлади. Аскарлар келиб шоҳ хотинини ўлдиришди, аммо дарага тушмадилар. Чунки улар бола тошларга ўриб ўлган деб ўйлашди.