август 04, 2018 15:19 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Тожикистонда Россия ҳарбийларига қарши ҳужум олди олинди;
  2. Туркманистонда ҳаво исиб кетиши оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди;
  3. Қозоғистонда собиқ банкир қотиллик уюштиришда гумонланмоқда;
  4. Ўшда ота-онаси Россияга кетган ўсмир ўзини осиб қўйди. 

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Ислом тикланиши партияси” яширин террорчилик гуруҳи йўқ қилинди. Бу ҳақда “РИА Новости”га миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказида маълумот беришди.

Махсус операция феврал ойида ўтказилган. Ўша вақтда 14 нафар киши қўлга олинган. Улар Наврўз байрамини нишонлаш вақтида йирик терактларни амалга оширишни режалаштиришган. Шу билан бирга, Душанбедаги Россиянинг 201-чи ҳарбий базасига ҳужум қилиш кўзда тутилган.

Воқеа тавсилотлари суддан кейин маълум бўлди. Ҳибсга олинганларнинг барчаси экстремистик ташкилотни ташкил қилиш, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, шунингдек терроризм жиноятлари содир этишда айбдор деб топилди.

Душанбе суди гуруҳнинг икки нафар ташкилотчиларини - 25 ёшли Фахриддин Ғуловни ва унинг тенгдоши бўлган Махмуджон Азамовни 26 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди. Бошқаларга эса 7 йил озодликдан маҳрум этиш чораси қўлланилди.

Террорчилар Жалолобод яқинидаги базада махсус тайёргарликдан ўтишди. Шундан сўнг “Ислом давлати” бўлинмалари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.

Тожикистонга оид бошқа хабаримиз шундан иборатки,

"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўзига қасамёд қилган беш нафар тожикистонлик видеосини оммага эълон қилди, деб хабар бермоқда .

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ИШИД террорчи гуруҳига тегишли Аъмоқ сайти яқинда видеотасвирни тарқатдики унда Тожикистон жанубида хорижий сайёҳларни террор қилган террорчилар ИШИД байроғи остида бу террорчилик гуруҳ раҳбари Абубукр Бағдодий билан қасамёд қилишгани тасвирланган.

Бу видео шундай бир ҳолда тарқатилганки,  кеча Тожикистон ИИВ ва бу мамлакат Бош прокуратураси тарқатган баёнотларида айрим партиялар ва мамлакатларни хорижий сайёҳлар терактида айблади.

Илгарироқ "ИД" рўй берган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди, дейилади SITE Intelligence Group сайтида жойланган хабарда.

Ҳодиса 29 июл куни рўй берган. Номаълум шахслар туристлар устига автомобилда бостириб борган ва сўнгра жабрдийдаларга пичоқ билан ҳамла уюштирган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозирча ушбу иссиқ об -ҳаво туфайли Туркманистонда 10 нафар киши  вафот этгани қайд қилинган.

 Мазкур хабарга асосан ҳавони иссиб кетиши туфайли Туркманистоннинг ушбу 10 нафар фуқароси умумий маконлар, хусусан метро ва автобусларда ҳаётдан кўз юмган.

 Туркманистон ахбор алтернатив номли манба ушбу фуқароларини Ашхобод ва Дашоғўз минтақаларида вафот этганини эълон қилди.

Вафот этганлардан аксариятини  кекса  ва касал фуқаролар ташкил этади.

Туркманистонинг турли минтақаларининг яшовчилари   об- ҳаво ҳароратини  50 даража иссиқ бўлганини айтишмоқда.

Туркманистон  давлатининг  ОАВ-и бу ҳодисалар борасида бирон хабар тарқатгани йўқ.

Қозоғистон бош прокуратураси БТА банкининг собиқ раҳбари Мухтор Аблязовни 2004 йилда бизнес ҳамкори Ержан Татишевга нисбатан қасддан қотиллик уюштиришда гумон қилмоқда, деб хабар берди бош прокуратура матбуот хизмати.

Татишев 2004 йилда бошига ўқ тегиши натижасида ҳалок бўлган. Суд 2007 йил сентябрда эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабабчи бўлгани учун бизнесмен Муротхон Токмадини бир йилга озодликдан маҳрум қилганди. 2017 йилда Токмади Мухтор Аблязовнинг буюртмаси билан Татишевни қасддан ўлдирганини, эвазига банк устидан назоратни қўлга киритганини тан олганди.
2017 йил июнда Олмаота туманлараро махсус суди Аблязовни жиноий уюшма тузиш ва БТА банки маблағларини ўғирлашда айбдор деб топган, у мол-мулки мусодара қилиниб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Суд узоқ йиллардан буён хорижда яшаётган Аблязов иштирокисиз ўтган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий бюронинг маълумотларига кўра, унинг давлатга етказган зарари 7,5 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этади.

Ушбу республикага оид бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмик қўмитасидан маълум қилишларича, Қозоғистон космик агентлиги Россия билан биргаликда ўта оғир ракетани ишлаб чиқишда иштирок этади. Бу ҳақда РИА «Новости» «Казкосмос»га асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ракета бўйича қўшма иш Бойқўнғир космодромидаги ҳамкорлик концепциясида назарда тутилган.

«Келгусидаги ҳамкорликнинг тасдиқланган концепциясига мувофиқ... Қозоғистон ва Россиянинг биргаликдаги космик лойиҳалари асосий истиқболли йўналишлари сифатида ўта оғир синфдаги космик ракета комплексини яратиш белгиланган», - дейилади Казкосмос хабарида. 

Шунингдек, Қозоғистонда Россия билан кичик сунъий йўлдошларни учириш учун ўта енгил ракета ва Бойқўнғирда ракета техникаси эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни жойлаштириш борасида биргаликда ишлаш режалаштирилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳокимият нима экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берган.
 "Бир сўз билан айтганда, менинг ўйлашимча, оғир нарса. Менга қадар ҳам донишмандлар ҳокимият нима эканига оид саволга жавоб беришган. Ҳокимият ёвуз нарса экани, пуллар ҳам одамга бахт бермаслиги, шунинг учун бундан озод бўлиш лозимлиги, оддий инсон ҳаётида бахт борлиги ҳақида гапиришган. 

Раҳбар бўлган, ҳокимиятни ушлаб турган бизлар бошқача ўйлашимиз керак, шунинг учун мен буни қатор позициялар билан ифодалаган бўлардим. Ҳокимият - биринчи навбатда масъулият. Лавозим қанча юқори бўлса, масъулият ҳам шунча кўп бўлади", - дея айтиб ўтди Қозоғистон раҳбари.

Ўш вилоятининг Аравон туманида 15 ёшли ўсмир ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «24.kg» маҳаллий ИИБга таяниб хабар берди.

«Вафот этган боланинг ота-онаси Россияда ишлайди. Оилада уч фарзанд бўлиб, у кенжаси эди. Болалар бобоси билан яшаган. 27 июль куни кечки пайт уни излай бошлашган. Бобо набирасидан чордоқни ҳам қарашни сўраган ва жасад ўша ердан топилган. Унинг танасида ҳеч қандай жароҳат ва зўравонлик излари бўлмаган», — деб маълум қилган ИИБ.
Маълумотларга кўра, ўсмирнинг оиласи ёки мактабида муаммолар бўлмаган. Фожиа оқибатлари аниқланмоқда.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ