август 06, 2018 16:38 Asia/Tashkent

Турмуш қуриш ҳам жисмоний ва руҳий нуқтаи назаридан умрнинг узунлиги ва саломатлиги сабабига айланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила-жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.             

   Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турмуш қуриш организм турли аъзоларининг саломатлигига ижобий таъсир етказади. Баъзида бир эркак бир аёлнинг хушбахтлигига айланади ва айрим вақтда эса бир аёл эса бир эркак хушбахтлигининг омилига айланади. Эсдан чиқармаслик керакки, хушбахтликнинг ўзи уларнинг бирбирлари билан бирга бўлишлари ҳисобланади. Ана шу яхши кўриш ва кўнгил қуйишнинг пок лаҳзаларидирки, шодоблик ва хурсандчиликни армуғон келтиради. Адабий танқидчи ва драмматург Жорж Бернард Шоу шундай фикр билдиради: “Хурсанд бир оила тез эришадиган жаннатдан бошқа нарса эмас.”

Юқорида зикр этиб ўтганимиздек, оила ташкил этиш инсон организми турли аъзоларининг саломатлигига ижобий тасир етказади. Турмуш қуриш ҳам жисмоний ва руҳий нуқтаи назаридан умрнинг узунлиги ва саломатлиги сабабига айланади.

Милодий 2011 йилда ўтказилган тадқиқотларнинг натижасига кўра, турмуш қуриш тез суратда вужудга келадиган ўлим хатарини 15 фоизга қисқартиради. Алцгеймер, яъни склероз касалигига гирифтор бўлиш хатари камаяди, қон қандининг даражасини мувозанатга келтиради, касалхоналарда ётган оилали шахсларни тезда даволанишлари ҳамда яхшироқ натижа олишларига олиб келади. Бошқа бир тадқиқотда келтирилишича, оила ташкил этиш хурсандчиликка олиб келади. Донишмандлар 10 йил давомида юрак хасталигига гирифтор бўлган 3 мингу 682 (олтиюзу саксон икки) шахслар усти тадқиқот олиб боришди. Бу тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, қон томир ва юрак касаллигига мубтало бўлган ва ёш, семирлик , сигарет чекиш, қон босими ва диабет касаллиги каби омиллар дуч келган шахсларнинг ўлимлари оила қурмаган эркакларга қараганда 46 фоизга камроқдир. Айрим мутахассисларнинг таъкид қилишларича, муштарак ҳаёт кечириш фақат жисмоний саломатликка чегараланиб қолмайди. Руҳий саломатлик тасир етказишнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланадиким, турмуш қурган эркаклар оила ташкил этмаган эркакларга нисбатан камроқ тушкунликка тушиш хатарига юзмаюз бўлишади ва нафақага чиққанларида эса ҳаётдан розий бўлиш уларда кўпроқ ҳис этилади.  Аёллар ҳам руҳий ва эмоционал нуқтаи назаридан турмуш қуришдан баҳра олишади ҳамда бирга ҳаёт кечириш ва алоқа ўрнатиш учун катта аҳамият қаратишади.       

Дастуримизнинг иккинчи қисмида эронлик оилаларнинг ҳаёт тарзи ва услубига қисқача назар ташлаймиз биз билан бирга бўлинг!

Ҳасан ва Наргис иккита фарзандлари билан бирга биринчи қаватда яшайдилар. Ҳасаннинг ота-онаси ҳам улар билан бирга яшайди. Ҳасаннинг ота-онасида катта боғ ва ҳаётга эга бўлган ҳовли бор эди. Уларнинг бошқа бир фарзандлари банкрот бўлди ва улар ҳовлини сотишга мажбур бўлишди. Пешин вақти эди. Наргис квартиранинг катта балконида гилам тушаб муаттар ҳидли чойни дамлаб қуйди. Унинг фикрига кўра, бир бири билан бирга бўлиш ва муштарак фаолият олиб бориш ва бирга дам олиш ҳамда ҳордиқ чиқариш оилани бирбирига яқинлаштиради. Оила аъзолари бирга ўтиришибди. Ҳасаннинг ота-онаси катта ҳовлиларига сув сепиб сипиришлари ва қавм қариндошлари келишларини эслайдилар. Болалар бирбирлари билан бирга уйнашарди ва катталар эса бир бирлари билан бирга ўтириб сўҳбат қилишарди. Шу вақтда эшикнинг садоси келди. Наргиснинг иккита сингли кириб келишади. Ҳама хурсанд бўлишади. Уларни чойга даъват этишади ва улар ҳам бошқаларнинг ёнида келиб ўтиришади.

Айрим одамлар ўз ота-оналарига бир телефон қилиш билан ўз вазифаларини бажо келтиришади ва атрофидаги одамларни хурсанд қилишди деб уйлашади. Ҳолбуки, ҳеч нарса бориб мулоқот қилиш ва дийдор кўришнинг ўрнини ололмайди.

 Ўтказилган тадқиқотнинг натижасига кўра, оила аъзолари ва дўстларнинг юзмаюз дийдор кўришлари ва алоқада бўлишлари руҳий саломатликка катта тасир етказади ва эмейл, смс, турли паёмлар ёзиш ёки телефон орқали ҳол сўрашлар билан алоқаларнинг ўрнини қоплаш тушкунликка тушиш хатарини икки бараварга оширади. Оила аъзолари билан дийдор кўриш ва ҳатто уларнинг расмларини кўриш саломатлик бағишлайдиган ва ижобий ҳис-туйғуларнинг намунаси бўлган бош мияни  янада фаоллаштиради.  Ҳақиқатан ҳам бизга ўхшайдиган одамлар билан бирга бўлишни истаймиз ва бу иш ташқи ўхшашликларни кашф этиш билан алоқадаги зеҳн қудрати сабабидан келиб чиқади. Оила аъзоларининг мулоқот қилишлари ва дийдор кўришлари инсоннинг бир неча соат давомида хотирпаришонлик ва озор етказадиган фикрлардан узоқда бўлиш ва ундан нажот топиш сабабига айланади. Ўтган йиллар давомида бирга яшайдиган ва ёлғиз ҳаёт кечирадиган одамлар устидан тадқиқот олиб борилди. Бу тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатдики, бирга ва умумий бўлиб яшайдиган одамлар ёлғиз бўлиб яшайдиган одамларга нисбатан узоқ умр кўришади ва камроқ ҳам касал бўлишади. Доктор Абдуллоҳ Муътамидий Шаламзорийнинг фикрига кўра, оилаларнинг бирбирлари билан мулоқот қилишлари ва ўзаро дийдор кўришлари фардда “тааллуқли бўлиш” ва “алоқада бўлиш” руҳиясини ижод этади ва шахснинг вужудида “яхши кўриш” ҳис-туйғусини мустаҳкамлайди. Ижтимоий илмларнинг ушбу устоди бу ҳақда шундай деб айтади: “Инсон яхши кўриш ва уни яхши кўришларини истайди. Шу сабабдан мулоқот қилиш ва дийдор кўришлар руҳшунослик нуқтаи назаридан яхши кўриш ва севимли бўлиш сабабига айланади.”  У шунингдек шундай эслатиб ўтадиким, инсон маълумотларни такомуллаштириш ва фикр алмашиш учун соғлом ва ижобий алоқага эҳтиёж сезади. Ўзидан бошқа ҳеч ким оила алоқаларининг бузилиши ёки мустаҳкамланишининг сабаби бўла олмайди. Ҳолбуки, руҳияни тозалаш ва сарфар қилишнинг шароити бўлмаганида ана шу кичик бўлса ҳам борди келди қилишлар ва дийдор кўришлари ўзларида тушкуни ва умидсизлик белгиларини мушоҳада этадиган шахсларнинг руҳий ва психологик вазъиятларини яхшилаш учун зарурий омил бўлиши мумкин.

                                               

Ёрлиқ