август 07, 2018 09:36 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 16-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 24-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 7-чи кунидир.

Бундан 1239 йил олдин, ҳижрий –қамарий 200 чи йил зийлқаъда ойининг 24 чисида:

 Ҳазрат Имом Ризо (а) Мадина шаҳридан чиқиб, қадимий Эроннинг шимол- шарқида жойлашган Марв шаҳрига сафарини бошлади. Аббосийлар сулосасининг 7-чи халифаси- Маъмуннинг босимлари ва мажбур қилиши билан Имом Ризо (а) қадимий Хуросоннинг ушбу шаҳрига сафар қилди. Зеро Маъмун Ҳазрат Имом Ризо алайҳисаломнинг нуфузидан хавотирга тушиб, шу восита билан ул ҳазратни ўз назорати остида олишни назарга тутганди. Маъмун Марв шаҳрида Ҳазрат Имом Ризо (а)-га  ўз валиаҳди бўлишларини таклиф қилди. Маъмун бу таклифи билан ўзини Ҳазрат пайғамбаримиз аҳл байтлари алайҳимсаломларга дуст ва тарафдор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо Ҳазрат Имом Ризо (а)  турли шароитларда нафақат Бани Аббос ҳукумати билан ҳамкорлик қилмади, балки бу ҳукуматни ноқонуний ва золим эканлигини фош этишни бошладилар. Ул Ҳазрат Маъмун ҳукуматининг нотўғри сиёсатлари ва зулм истибдодини фош этарди. Ниҳоят Маъмун Имом Ризо (а)-нинг шўҳратлари , обру -эътиборлари ва нуфузларига ҳасад қилиб, ҳижрий-қамарий 203-чи йилда ул ҳазратни заҳарлантириб, шаҳодатга етказди.

Бундан 193 олдин ҳижрий-қамарий 1246 йил зилқаъда ойининг 24-чисида:

Зоҳид фақеҳ ва машҳур олим “Шарифул-Уламо” номи билан танилган Оятуллоҳ Муҳаммад Шариф Мозандароний ўлат касаллигига гирифтор бўлиши сабабли вафот этди. У қамарий 1205 йилда Карбало муқаддас шаҳрида таваллуд топди ва Соҳиб Риёз ва Сайид Муҳаммад Мужоҳид каби буюк уламолар олдида исломий илмларни яхши ўрганди. Шарифул-Уламо кейин Ироқ ва Эроннинг турли шаҳарларида турли уламоларнинг илмидан баҳраманд бўлиб сўнгра яна Карбалога қайтиб келди ва шогирдларни таълим-тарбия бериш билан шуғулланди.  У ўзининг қисқа умри давомида кўп шогирдларни тарбиялади ва усул илмининг асосчиларидан ҳисобланади. 

Бундан  36 йил илгари милодий 1982-чи йил  август ойнинг 7-чисида:

Америка, Лондон ва Фаластиннинг эркинсеварлик ташкилоти ўртасида Ливан пойтахти Бейрутда ушбу ташкилот кучларининг чиқишига тегишли шартнома имзоландиБу шартнома сионистик режим армиясининг милодий 1982-чи йил июл ойидан бошлаб Ливанга қарши амалга оширилган кенг ҳужумлари пайида имзоландики, Ливанда қарор олган фаластинлик кўрашувчи кучларни ташқарига чиқариб юбориш ва нобуд қилиб ташлаш мақсадида ижро этилган эдиАгарчи Фаластин эркинсеварлик  ташкилоти кучларининг Ливандан чиқиш ушбу ташкилотга катта зарбани вужудга келтирган  бўлсада, аммо сионистлар ҳам ундан кейин Ливан исломий муқовимат аскарларининг жиддий ва кетмакет зарбаларига юзмаюз бўлишди. Охири 2000-чи йилда ушбу мамлакатдан қочишга мажбур бўлишди.

Бундан 10 йил илгари милодий 2008-чи йил август ойнинг 7-чисида:

Грузиянинг ҳарбий кучлари Америка давлати ҳимоятларига таяниб, ушбу мамлакат шимолида жойлашган мустақиллик тарафдори бўлган жанубий Асетия минтақасига ҳужум қилди. Ушбу ҳужум жараёнида ноҳарбий аҳоли ўртасидан унлаб кишилар ҳалок бўлиб, бошқалар эса тан жароҳати олишди.

Охири Франциянинг уша вақтдаги президенти Саркозининг воситалчилигида Россия кучлари 12-чи августгача Грузиядан орқага чекинишди. Шу тартиб билан Россия иккита истиқлолталаб минтақалар , яъни Жанубий Асетия ва Абхазиянинг истиқлолини расмий равишда тан олди. Россия томонидан Грузияга қарши ҳарбий амалиётларни қуллаши  Ғарб мамлакатлари, айниқса Америкага Нато кучларини Шарққа ва собиқ Совет Иттифоқи республикаларига кенгайтиришдан бир огоҳлантириш деб талқин этилди.            

 

Ёрлиқ