Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 8-чи кунидир.
Бундан 2058 йил илгари тарихий ривоятларга кўра, милоддан олдинги 40 йил август ойининг 8-чисида:
Эрон императорлигининг армияси Рим императорлиги кучларининг мағлубиятга юзмаюз этиб, Сурияни қайтариб олди. Бу ғалабанинг давомида эронликлар Фаластинни ҳам қўлга олишди. Римликлар бу мағлубиятларнинг ўрнини қоплаш учун сонини 100 минг нафардан ортиқ деб зикр этилган катта армияни тайёрлаб Эронга қарши ҳужум қилишди. Бу қушуннинг қомондони Маркус Антониус ва Эрон қушунларининг қомондони Ашконийлар подшоси Фарҳод-4 эди. Рим кучлари ҳама жойда эронликларнинг кучли мудофаалари билан юзмаюз бўлишди. Бошқа томондан Эроннинг отлиқ аскарлари тез ва қайта-қайта ҳужумлари билан римликларга жиддий ва қатъий зарба беришди. Охири римликлар 20 минг нафар аскарни қўлдан бой бериб минглаб нафарни эса ярадор этиб Римга қайтишди.
Бундан 1429 йил илгари ҳижрий-қамарий 10- чи йил зилқаъда ойининг 25-чисида:
Ислом динининг улуғ пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) 100 минг кишидан ортиқ мусулмонлар ва ёронлари билан Каъбатуллоҳ зиёрати мақсадида Мадина шаҳридан Макка шаҳри томон йӯл олдилар. Ҳазрат Муҳаммад (с) Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан сӯнг уч маротаба Каъбатуллоҳ зиёрати мақсади билан Макка томон йӯналдилар. Лекин фақат икки маротаба Ҳаж маносикларини адо этишга мушарраф бӯлдилар. Ул ҳазрат ӯзларининг охирги ҳаж сафарларида ушбу илоҳий фаризани адо этиш чоғи, қай тарзда Ҳаж қилмоқ лозимлигини мусулмонларга ӯргатдилар.
Ҳазрат Расули акрам (с) шу пайтда Ғадири Хум- Макка яқинида жойлашган жойда ҳожилар тарқалишларидан олдин Парвардигори карим томонидан ҳазрат Али (а)-ни ӯз ӯринбосари сифатида одамларга танитдилар, сӯнгра Мадина томон жӯнаб кетдилар. Пайғамбар (с)-нинг бу охирги Ҳаж сафарлари кейинроқ “Ҳажжатул-Видоъ” номи билан шӯҳрат топди. Ул ҳазрат бу баракотли сафардан бир неча ой ӯтгач, Ҳақ Таоло дийдорига шошилдилар.
Бундан 73 йил муқаддам милодий 1945 йил август ойининг 8-чисида:
Совет Иттифоқининг раҳбари Сталин Японияга қарши уруш эълон қилди ва Совет Иттифоқининг армияси Хитойнинг шимол-шарқида жойлашган Манжурияга ҳужум қилди. Совет Иттифоқи Япония билан бирбирига ҳужум қилмаслик шартномасини имзолаган эди. Аммо Америка томонидан Хирасима шаҳри атом бобаси билан бомбардимон қилгани ва Япония таслим бўлиш арафасида тўрганида Россия ушбу мамлакатга ҳужум қилди ва Япониянинг бир қисмини ишғол этди. Совет Иттифоқи армияси бу ҳужумнинг охирида Кореянинг шимоли ва Курил оролларини ўз тасарруфига киритишга муяссар бўлди. Курил ороллари ҳалигача Россиянинг ихтиёрида қарор олган ва ушбу оролнинг тақдири бўйича Россия ва Япония ўртасида олиб борилаётган барча музокаралар ҳалигача бирон бир натижа бергани йўқ.
Бундан 20 йил олдин милодий 1998 йил 8 август куни Афғонистон ичидаги уруш жараёнларида толибон гуруҳининг кучлари Афғонистоннинг шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳрини ишғол этишди. Толибон гуруҳи Мозори Шарифни босиб олгандан сўнг ушбу шаҳарда жойлашган Эрон Ислом жумҳуриятининг консулствасига ҳужум қилишди. Толибонларнинг ушбу босқинчилик ҳужумлари ортидан консулстванинг 8 нафар дипломати ва 1 нафар мухбири шаҳид бўлишади. Толибонларнинг ушбу жинояти, яъни Эрон ва афғон фуқароларини оммавий равишда қирғин қилиши бутун дунё халқларини, айниқса Эрон ва Афғонистон халқининг бу террористларга нисбатан нафратини қўзғатди. Шунингдек хавфсизлик кенгаши ҳам ушбу ҳужумни маҳкум этди. Чунки бундай жиноятлар нафақат диний балки халқаро қонун қоидаларга ҳам тўғри келмас эди. Шуни зикр этиш жоизки, Толибон гуруҳи милодий 1994 йилда Америка ва Покистон ҳимояти билан вужудга келди ва Афғонистоннинг кўп қисмини босиб олишга муваффақ бўлди.