Доллар сиёсий қудратни кўрсатиш эмас, балки иқтисодий муомала қилиш воситасидир.
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётига долларнинг ҳукмрон бўлиши мамлакатлар иқтисодининг истиқлолга эришиши йўлида тўсиқлик яратмоқда. Охирги пайтларда, тижорат ва иқтисод ҳавзасига тегишли бўлган илмий доираларнинг аксариятида долларнинг эътибори камайиши ва уни бошқа пуллар билан алмаштириш ҳақидаги хабарлар эшитилмоқда.
Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, доллар ўтган йиллардек ишончли пул эмас. Ўтган йилларга қараганда доллар билан сармоя захира этиш хавфи ортганига қарамай Американинг 45 президенти Дональд Трампнинг ҳукумат бошига келиши билан унинг савдо-сотиқ ва тижорат бўйича сиёсатлари шиддат билан кучайган. Сизга маълумки, доллар йиллар давомида халқаро пул берлигиси унвонида халқаро тижоратнинг ҳукмрони бўлиб келмоқда. Чунончи, тахминан жаҳонда амалга оширилган барча муомалалар евро ҳавзаси шаклланиши ҳамда юан каби валюталарнинг қудрат олишидан олдин доллар билан савдо қилинарди. Жаҳон иқтисоди арсасида долларнинг кенг қудрат олиши милодий 1944 йил, яъни иккинчи жаҳон уруши охирга етишидан бир йил олдинги вақтга бориб тарқалади. Уша йилда дунёнинг 40-дан ортиқ мамлакатлари Американинг Нью-Хэмпшир минтақасидаги Бреттон Вудс шаҳрида урушдан кейин дунё иқтисодининг тизими ва структурасини аниқлаш қарорига келиш учун йиғилишди. Бреттон Вудс конфренцияси номи билан танилган ушбу йиғилишнинг натижаларидан бири бу халқаро бир валюта унвонида олтин ёрдами билан долларни қабул қилиш эди. Бу конфренцияда Америка давлати 35 доллар ивазига доимий конвертация даражаси бир унс олтин бўлишига кафолат бериши маъносида эди. Милодий 1971 йилда келишилган бу келишув турли сабаблар жумладан Вьетнам урушидан келиб чиққан мушкулотлар сабабли Америка томонидан бир томонлама бекор қилинди. Бундан кейин амалда доллар таянсиз бир валютага айланиб қолди.
Аммо Америка томонидан мазкур келишув бекор қилинишига қарамай нима учун доллар шунча йилдан бери ҳалигача ўз қийматини сақлаб келмоқда?-деган савол вужудга келади. Бу масалада тасирчан рол уйнаган муҳим омил бу нефт муомаласида нархни доллар билан белгилаш эди. Милодий 1970 йилдан бошлаб нефт муомаласининг барчаси Американинг доллари билан амалга оширилган. Ҳатто мамлакатлар ўртасида амалга оширилган савдо-сотиқда Америка бирон бир рол уйнамаган бўлса ҳам. Шунингдек Америка доллари дунё сармоячиларининг аксарияти учун сармоя киритишнинг хавфсиз манбасига айланиб қолди. Йирик иқтисодда пул учун учта муҳим фойдаланиш таъриф берилган: Биринчиси қийматни баҳолаш меъёри, иккинчи муомала қилиш воситаси (тўлаш воситаси) ҳамда учинчиси эса қийматни сақлаш воситасидир. Милодий 1944 йилдан кейинги йилларда Америка доллари халқаро валюта унвонида маълум бўлганидан кейин унинг муомала қилиш воситаси эканлиги жаҳон иқтисодий фаолиятларида бошқа фаолиятларга қараганда муҳим рол уйнади. Бу шундай маънодадирки, бундан олдин мамлакатлар иқтисодий муомала қилиш йўлида ўз таварлари бўйича бирон бир келишувга келишлари учун турли мушкулотларга юзмаюз бўлган эдилар. Халқаро ва бир восита валютаси унвонида долларнинг мавжудлиги бу мушкулотни ҳал қила олди. Мамлакатларнинг доллар захиралари кўпайиши билан доллар ўзининг фукционал қийматларни сақлаш унвонида ҳам ўзини кўрсата олди. Бу функцияни фойдаланиш билан мамлакатлар ўзларининг доллар захираларини сармоя киритиш унвонида талқин этишди. Эндиликда, жаҳон иқтисодининг ҳозирги ҳақиқатига эътибор қаратган ҳолда доллар ҳалигача сармоя киритиш жиҳатида ўзининг захиралар қийматини сақлай олганми деган савол вужудга келади.
Бу савол жавобига шуни айтиш лозимки, далиллар шуни кўрсатадиким, доллар билан сармоя киритиш мизони камайган. Айрим мамлакатлар ўзларининг доллар захираларини сармоя киритишнинг бошқа шакллари билан алмаштиришмоқда ва бу нарса эса доллар қийматининг арзон бўлиши ва пасайиши маъносидадир. Милодий 2017 йилнинг биринчи ярмида Белгия марказий банки 200 миллион евро миқдорида Хитойнинг юан молия захираларида ва 100 миллион евро миқдорида Жанубий Кореянинг вон пул бирлигида хорижий сармоя киритди. Шунингдек бу даврда, яъни 2017 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқининг марказий банки ўзининг валюта захираларидан 500 миллион евро (558 миллион долларга тенг)миқдорда юан активларига сармоя киритишга ихтисос берди. Бу масала шуни кўрсатадики, долларнинг нархи арзон бўлмоқда. Гонгконг иқтисодчиси Натон Чу Гонг Европа минтақасидаги мамлакатлар томонидан долларни бошқа валюталар билан алмаштириш ҳақида қилган ўз таҳлилида шундай деб айтади: “ Европа Иттифоқи марказий банки томонидан юан активларини кўпайтириши бошқа мамлакатларнинг диққат-эътиборини ва юанни халқаро валютага айлантириш ҳамда ундан фойдаланишни кенгайтиради. Бу мавзў қатъий равишда узоқ муддат давомида юаннинг халқаро ўрни ва халқаро валютага айланишига тасир етказиши муқаррар. ”
Доллар ўтган ўн йилликлар давомида иқтисодий қудратга айланишига қўшимча, сиёсат майдонида ҳам унга талаб катта эканлиги сабабли Америка хорижий сиёсатларининг фойдаланиш воситасига айланган. Чунончи, доллар бугунги кунда Америка томонидан бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш воситаси унвонида ҳам ишлатилмоқда. “Доллар империализми” китобининг муаллифлари Мишель Бранд ва Реми Ҳеррера шундай фикр билдиришади: “Доллар қийматини белгилайдиган нарса бу муомалада бўлган долларниннг миқдори эмас, балки унга нисбатан бўлган талабдир. Бу талаб халқаро пул бирлиги унвонида долларнинг кенг мавқега эга бўлиши сабабидандир. Долларнинг бундай мавқега эга бўлиши ҳам Американинг иқтисоди ва молиявий сиёсатлари заифланишига қарамай фақат Америка тизимининг ҳукмронлиги билан сақланади.”