Эрон қӯриқхоналари
Ҳомун кичик кӯли 5 минг 700 квадрат километр ҳудуди билан Эрондаги Хазар ва Урумия кичик кӯлидан кейин учинчи ӯринда туради. Ҳомун кичик кӯли жаҳон бӯйлаб катталиги билан еттинчи ӯринда туриб, Эроннинг шарқий қисми, чӯл минтақада, Сийстон ва Балучистон вилоятида жойлашган. Бу кичик кӯлнинг 3820 кваадрат километри Эрон давлшатига таааллуқли бӯлиб, бошқа қисми Афғонистонга тааллуқлилидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум-эшиттириши набатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
ЮНЕСКО томонидан йӯлга қӯйилган ва инсон ва атроф-муҳит муносабатларини аниқлайдиган лоиҳаларидан бири инсон ва табий қӯриқхоналарга ажратилган.
Қӯриқхоналар ҳайвонларнинг бирор бир турини сақлаш учун мӯлжалланган бӯлиб, улардан табий манбаларни сақлаб қолиш учун фойдаланишади. Жаҳон бӯйлаб 600 табий қӯриқхоналар мавжуд бӯлиб, улардан 12-си Эронда жойлашган.
Ҳар бир мамлакатда унинг қӯриқхоналарининг расмий равишда тасдиқ бӯлиши ушбу мамлакатнинг ӯз табий захираларига қоил бӯлган қадриятларидан дарак беради. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам шундай давлатлардан бӯлиб, бу соҳада муносиб лоиҳалари билан олдинги сафда туради.
Ҳомун кичик кӯли 5 минг 700 квадрат километр ҳудуди билан Эрондаги Хазар ва Урумия кичик кӯлидан кейин учинчи ӯринда туради. Ҳомун кичик кӯли жаҳон бӯйлаб катталиги билан еттинчи ӯринда туриб, Эроннинг шарқий қисми, чӯл минтақада, Сийстон ва Балучистон вилоятида жойлашган. Бу кичик кӯлнинг 3820 кваадрат километри Эрон давлшатига таааллуқли бӯлиб, бошқа қисми Афғонистонга тааллуқлилидр.
Ҳомун Юзак кӯли Ромсар Конвенцияси кӯллари рӯйхатига киритилган бӯлиб, Систон-Балучистон вилоятида жойлашган.
Ҳомун кӯллари мажмуаси дунё бӯйлаб муҳим аҳамият касб этган бӯлиб, Эронда чучук сув манбаи жиҳатидан биринчи ӯринда туради. Бу кӯл Эрон ва Афғонистон орасида бӯлинган.
Ҳомун кӯллари мажмуаси жамида 400000 гектар ҳудудни ташкил этади. Балучистон виояти 173 000 квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-шарқининг интиҳосида жойлашган.Балучистон юрти шимолда Сиистон ва Афғонистон, Шарқда Покистон, жанбуда Уммон денгизи ва ғарбда эса Кирмон вилояти билан қўшнидир. Эроннинг шарқий, жанубий ва марказий тоғлари Балучистон юртигача чўзилган ҳамда унинг баландликларини ташкил этишади.
Балучистоннинг баланд тоғларини Пиршурон, Мулки сиёҳкўҳ, Миржова, Тафтон ва Базмон ясси тоғлари ташкил этади. Балучистон ноҳияларининг жуғрофик мавқелари ва денгизга бўлган масофалари уларнинг турли иқлимларга эга бўлишларига сабаб бўлган.
Балучистон об-ҳавосининг хилма-хиллигига қараб, унинг тўрт минтақага ажратиш мумкин: хуш об-ҳавога эга минтақа, Тафтон тоғи этагида жойлашган водийлар. Унда мўътадил ва латиф иқлим ва зулол сувли булоқлар мавжуд; Зоҳидон, Хош ва ушбу шаҳар ўртасида жойлашган қишлоқлар мўътадил минтақалар ҳисобланиб, унда тун ва кунда бўладиган ҳарорат бир-биридан тубдан фарқ этади. Учинчи минтақа вилоят марказида жойлашган Эроншаҳрдан жанубгача бўлиб, иқлими иссиқ ва ҳатто жудда иссиқдир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эдрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today
Мазкур минтақада ўзига ўсимлик ва гиёҳлар ўсади; тўртинчи минтақа эса рутубатли ва иссиқ иқлимга эга бўлиб, унга Тис, Чоҳбаҳор ва Канорак бандаргоҳлари киради.
Қайд этиш лозимки, Сиистон ва Балучистон вилоятининг турли нуқталарида фарқ этувчи иқлимни кузатиш мумкин. Об-ҳавонинг хилма-хиллиги боис минтақада жозибали табиий манзаралар ҳам мавжуд.Ушбу вилоятнинг шимолида ва Сиистон минтақасида жойлашган Ҳомун кўли ов қилувчилар диққатини доимо ўзига жалб этиб келади. Ушбу кўл ўртасида жойлашган Хожа тоғи этаклари ҳам табиий гўзаликлари билан кўрувчини мафтун этади. Айниқса, минтақанинг найқамишдан ясалган махсус қайиқчаларда Ҳомун кўлида сузиш ҳам ўзига хос ҳаловатга эгадир.
Табий муҳит ё биосфера тирик организмлар яшайдиган ва уларниг таъсирида тинмай ӯзгарадиган ер шари қобигининг қисмидир.
Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади. Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича.
Ҳурматли тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.
.