август 19, 2018 08:22 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 19-чи кунидир.

Бундан 1325 йил аввал ҳижрий-қамарий 114 йили зулҳижжа ойининг 7-сида:

Ҳазрат Имом Муҳаммад Боқир (а) улуғ пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)-нинг набиралари 57 ёшда шаҳид бӯлдилар. Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 57-чи йили Мадина шаҳрида туғилган. Имом Боқир (а) яшаган аср хилофат умавий золим ҳокимлари қӯлида бӯлган давр эди. Имом Муҳаммад Боқир (а)-нинг имомат қилиш пайти умавийлар ҳукуматининг таназзули ва давлат аркони Бани Аббос сулоласига етган замонга тӯғри келди. Бу ӯзгаришлар ислом хилофати ҳудуди кенгайиши ва шу билан бирга китоблар чоп ва таржума бӯлиб, турли маданиятлар ислом маданиятига сингиб, унинг бойишига сабаб бӯлди. Бу муносиб шароитдан фойдаланиб  Имом Муҳаммад Боқир (а) илмий марказлар ташкил этиб, бу амал билан ислом динини келажакда ривожланишига пойдевор қурди. Ул ҳазрат илмлари баракотли бӯлиб, “Боқирул-Улум” лақабига эга бӯлдилар. Имом Муҳаммад Боқир (а)-нинг қабрлари Мадина шаҳрининг Бақиъ номли қабристонида жойлашган. Имом Муҳаммад Боқир алайҳиссаломнинг шаҳодат топган муносибати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этган ҳолда ул ҳазратнинг баён этган панд-насиҳатли сўзларини диққатингизга ҳавола этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат этади: “Очкўз одам ипак қуртига ўхшайдиким, қанча пиллани ўз атрофига ўраса шу даражада унинг чиқиши қийин бўлади.”

Бундан 199 йил муқаддам милодий 1819-чи йил август ойининг 19-чисида:

Англиянинг буюк донишманди Жеймс Вот вафот этди. Кўпинча буғ орқали ишлайдиган машинани кашф этган кашфиётчи сифатида тилга олинадиган шотландиялик  Жеймс Вот саноатда инқилобни вужудга келтирган чеҳралардан саналади. У кўп сайъ-ҳаракатларни сарфлаганидан кейин буғли  биринчи мошиннинг муаммоларини бартараф этди ва буғ билан ишлайдиган мошинни шакллантиридаган янги мосламани кашф этди. Бундан кейин Вот ўз мошинасига кўп ўзгартиришлар киритди ва уни такумуллаштирди. Шундан кейин у жаҳонда буғ билан ишлайдиган мошинни кашф этган кашфиётчи сифатида шўҳрат топди.

Бундан 34 йил олдин ҳижрий-шамсий 1363 йил мурдод ойининг 28-чисида:

Эроннинг машҳур бактериологи ва тадқиқотчиси доктор Озар Андомий вафот этди. Эроннинг инсонпарвар шифокори ва ҳаракатчан аёли Доктор Озар Андомийнинг номи Эрон тарихининг саҳифаларида мангу қолган номдир. Унинг инсоний ва илмий хизматларини эътиборга олиб Венера сайёрасидаги бушлик тўқнашуви “Андомий” номига аталган. Милодий 1992 йили халқаро астрономия жамияти 26 даража ва 55 дақиқали узунликда бўлган 30 км диаметрдаги тешиклик  ҳамда Зуҳра сайёрасининг жанубидаги марказий чуққиси билан 17 градус ва 45 дақиқали географик кенгликни Андомий номига атади.

Бундай 27 йил олдин милодий 1991 йил август ойининг 19-чисида:

Генадий Янаев раҳбарлигида Совет Иттифоқи армияси қумондонларининг бир гуруҳи Шўролар Иттифоқининг охирги раҳбари Михаил Гарбачевга қарши давлат тунтарувини амалга оширишди. Бу ҳарбийлар Гарбачев ислоҳотини охирга етказиш ва Шўролар Иттифоқи парчаланишининг олдини олиш тарафдори эдилар. Давлат тунтаруви вақтида Гарбачев Қора денгизнинг шимолида жойлашган Қрим ярим оролида эди. Шундай ҳол билан уша вақтда Ғарб мамлакатларининг ҳимоятида бўлган Россия Федерациясининг президенти Борис Елцин халқ ёрдами ва ҳукуматда нуфуз топган шахсиятилар ҳамда Ғарб оммавий ахборот воситаларининг олиб борган кенг таблиғотлари сабаб давлат тунтарувини бартараф этди. Бу давлат тунтарувининг мағлубиятга дуч келиши Елцин қудратининг кенгайиши ва милодий 1991 йил декабр ойида тез суратда Совет Иттифоқининг парчаланиши сабабига айланди.