август 21, 2018 09:06 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 30-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 9-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 21-чи кунидир.

Бугун зулҳижжа ойининг 9-чиси Арафа куни , мусулмонларнинг муножот ва дуо қилиш кунидир.

Бугун байрам кунидай танилмаган бӯлса ҳам ӯз фазилат ва баракотларига эга. Бу муборак кунда Аллоҳ Таоло ӯз бандаларини тоат-ибодатга чорлайди. Шайтон бу кунда хор ва залилдир. Зулҳижжа ойининг 9-чи куни ярмидан бошлаб, ҳожилар Макка шаҳрининг жанубий-шарқий томонида жойлашган “Жабалур-Раҳма” номли тоғдаги Арафот саҳросида йиғилишиб, дуо ва муножот қилишади. Арафот саҳроси тарихнинг муҳим воқиаларига шоҳид бӯлганлиги сабабли, Аллоҳ Таоло бандаларини махсус кунда маҳз шу муборак ерда йиғилишларига буюриб, уларни ӯз неъмат хони атрофига чақириб, бекарон лутфидан баҳраманд бӯлишларига буюради.

30-чи мурдод ойи милодий ҳисоб билан 21 август куни масжид халқаро куни билан туғри келади. Шамсий 1382 йилидан бошлаб Эрорн исломий алоқалар ва маданият ташкилотининг таклифи ва Теҳрон йиғилишида исломий мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг тасдиқлашлари билан Исроил сионистик режим томонидан Масжидул-Ақсога ўт қуйиши йиллиги билан ҳамзамон 30 мурдод милодий йилнома билан 21 август куни масжид халқаро ҳафталиги ўтказилди.  Бу йиғилишда аъзо мамлакатлардан масжидларнинг ролига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ва муқаддас маконлар унвонида уларни муҳофазат этиш мақсадида бу кунни нишонлашни талаб этилди. 

Бундан 504 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 893 йил мурдод ойининг ўттизинчисида Эрон шимол-ғарбидаги Табриз ва Хой ўртасидаги Чолдурон даштида Эрон ва Усмонийлар империяси ўртасидаги энг қаттиқ жанг, шу дашт номи билан аталган Чолдурон жанги бошланди. Бу жанг Эрон шоҳи Исмоил Сафавий ва Усмонийларнинг Султон Салим кучлари ўртасида бўлиб ўтди. Бу жангда Эрон қўшини жасорат кўрсатган бўлсада, аммо Усмоний қўшинлар қурол-аслаҳа жиҳатидан катта имкониятлари сабабли ғалабага эришдилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этишга ўамина яратган Димбортин Укс конфренцияси ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши жараёнида бирлашган кучларнинг мағлубиятга учраши ва иттифоқчи кучларнинг ғалаба қозониш нишоналари ошкор бўлиши билан жаҳоннинг сиёсий келажаги ва ҳарбий вазъиятни кўриб чиқиш учун ғалаба қозонган мамлакатлар раҳбарларининг иштирокида турли конфренциялар ўтказилдиким, бу йиғилишлардан бири Димбортин Укс конфренцияси  эдиким, милодий 1944 йили 21 август ойида Америка, Совет Иттифоқи, Хитой ва Англия раҳбарларининг иштирокида Американинг Калумбия штатида ўз ишини бошлади. Бу конфренцияни ўтказишдан мақсад урушдан кейин бор мушкулотларни ҳал этиш учун йўл топа оладиган халқаро бир ташкилотни ташкил этиш атрофида музокара этишдан иборат эди.    

Бундан 59 йил олдин шу куни, милодий 1959 йил 21 августда Анкарада Бағдод шартномаси ўрнига СЕНТО деб номланган Марказий Шартнома Ташкилоти Эрон, Туркия, Покистон ва Англия иштирокида ташкил этилди. АҚШ СЕНТО ташкилотининг расмий аъзоси бўлмаса ва ташкилотнинг йиғилишларида назоратчи сифатида иштирок этсада, аммо амалда бу ташкилотнинг қабул қилган барча қарорларига дахолат қиларди ва катта таъсирга эга эди. Ҳақиқатда СЕНТО ташкилоти Ғарб ҳарбий системасининг собиқ Шўролар Иттифоқига қарши марказий доираси эди ва Ғарбдаги НАТО ҳамда Шарқдаги СЕАТО ҳарбий блокларини бир-бирига боғларди. Исломий Инқилобнинг бошланиши ва 1979 йилда Эроннинг СЕНТО блокидан чиқишидан сўнг бу ташкилотнинг фаолияти тўхтатилди.