август 27, 2018 09:19 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 5-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 1225 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 214 йил зилҳижжа ойининг 15-чисида:

Ислом дининг суюкли Расули Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлмиш "Ҳодий" лақаби билан маълум бўлган ҳазрат Имом Али Ан-Нақий алайҳисалом Мадина шаҳрида таваллуд топди. Ул ҳазрат ўз бузургвор отаси Имом Жавод алайҳиссаломнинг дунёдан риҳлат қилишларидан кейин мусулмонларни ҳидоят этиш ва раҳбарлик қилишнинг хатарли рисолатини ўз зиммасига олди ва Мадина шаҳрида халқни ҳидоят этиш ва бошқариш билан шуғулланди. Имом Ҳодий алайҳиссалом Мутаваккил билан қилган тўқнашувларида Аллоҳ таолонинг азамати ва буюклигини  назарга оларди ва ҳамиша ислом ва Муҳаммадий расм-русумларнинг ҳақиқийлигини далиллар билан таъкидларди. Бу буюк имомнинг таваллуд топган куни муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган чиройли бир сўзни сизларга тақдим этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир яхшиликдан афзалроқ  бу эзгў амал қилувчи ва  арзийдиган ҳар бир сўздан яхшироқ  нарса бу ушбу сўзни баён этувчи шахс ва илмдан афзалроқ нарса бу уша илмнинг эгаси ҳисобланади."                                       

Бундан 40 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357 -чи  йил шаҳривар ойининг 5-чисида:

Эроннинг таърихий йилномаси шоҳаншолик солномасидан яна бир маротаба ҳижрий-шамсий йилномасига қайтарилди. Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан олдин исломий таълимотларни ўз манфаатлари ва мақсадларига хилоф деб билган Паҳлавийлар сулоласининг мустабид режими Эроннинг эски шахсиятларининг шон-шўҳрати ва обрў-эътиборидан фойдаланиб, ушбу таълимотларга қарши кўраш олиб боришга сайъ-ҳаракат қиларди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Паҳлавий режими парламенти томонидан ушбу буйруқни тасдиқлашиши билан ҳижрий-шамсий 1355 йилнинг ибтидосидан бошлаб Эроннинг таърихий йилномаси ислом дини Пайғамбари (с) ҳижратидан Ҳахоманишларнинг буюк подшоси бўлган Курушнинг каранацияси, яъни шаҳоншоҳликка тайинланиши йилномасига ўзгартирилди.

Бу сайъ-ҳаракат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва Эрон мусулмон халқининг эътироз ва ғазабига юзмаюз бўлди. Ҳар ҳолда бу солномани ўзгартириш икки ярим йил давом этди ва шоҳ режими эса Эрон халқининг Исломий Инқилоби билан юзмаюз бўлди ва  Эрон йилномасини Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари йилномасига қайтаришга мажбур бўлди.   

Бундан 28 йил олдин ҳижрий -шамсий 1369 йил шаҳривар ойининг 5- санасида Эрон машҳур хаттотлик санъатининг устози Али Акбар Кова вафот этди. Бу қимматли ва қадрли ҳунарманд ҳижрий-шамсий 1271 йилда Эроннинг жанубий шаҳарларидан бўлмиш Шероз шаҳрида таваллуд топган эди. Али Акбар Кова болалигидан моҳир ва уста хаттотларнинг асарлари ва настаълиқ ёзувининг намуналари билан танишиб олган эди. Аста секинлик билан хаттотлик санъатига қизиқишлари ортиб борди. Устоз Али Акбар Кова, улуғ устозлардан бўлмиш Мирзо Тоҳир котиб ва Ҳумоюн Ҳамадонийлар илмидан баҳраманд бўлган. Ниҳоят у санъат камолотига етди. Устоз Кова узоқ йиллар Теҳрондаги хаттотлар жамиятида фаолият кўрсатди ва кўплаб шогирдларни тарбиялаб етиштирди.

Эрон йилномасида шаҳривар ойининг 5-чиси ислом дунёсининг машҳур олими ва донишманди Муҳаммад Бин Закариёи Розий вафот этган куни дея номланган.

Муҳаммад Бин Закариёи Рози ҳижрий-қамарий 251 йилда Рай шаҳрида таваллуд топди. Ёшлик даврида химия илмларини ўрганди ва заргарликдан келиб чиқадиган буғ ва тутун таъсирида кўзлари ишиб кетди ва табобат қилиш учун табибнинг олдига борди. Бу табиб муолажа қилиш учун ундан 500 ашрафий олтин олди. Табиб Розийга қараб "Сени амалиётинг эмас, балки химия шундай нарсадир",-деб  айтди. Бундан кейин Муҳаммад Бин Закариё химия илмини ўрганишни ташлаб, 40 ёшлигида тиббиётни ўрганиш билан шуғулланди. Ва натижада ўз замонида барча табибларнинг пешвосига айланди.

У халқ ўртасида шундай шон-шўҳратга эга бўлдики, араблар уни табибул-муслимин ва унинг китоблари араб тилида ёзилгани сабабли Жолинусул-Араб деб аташди.

Розий кейинчалик Бағдод ва Рай касалхоналари каби ўз асрининг машҳур касалхоналарини бошқаришни ўз зиммасига олди. Шунингдек, спиртни кашф этиш ҳам ушбу олимнинг кашфиётлари жумласидандир. Муҳаммад Бин Закариёга тиббиёт илмида 56 китоб, табиий илмларда эса 33 китоб, фалсафада 17 китоб, иллоҳиётда 14 китоб, химия фаннида 22 китоб ва бошқа турли илмларда унлаб китоблар тегишлидир деб зикр этиладиким, 184 китобни ташкил этади. Охири ушбу машҳур олим 60 ёшида вафот этди ва Рай шаҳрида дафн этилди.