август 30, 2018 13:41 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 31-чи кунидир.

Бундан 27 йил олдин милодий 1991-чи йил  август ойнинг 31-чисида:

Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган Ўзбекистон Совет Иттифоқи  республикаларидан ўз мустақиллигига эришди. Милодий еттинчи асрнинг иккинчи яримида ислом дини зуҳр топиши ва мусулмонлар томонидан Ўзбекистон фатҳ этилишидан кейин исломий маданият ушбу мамлакатда ривож-равнақ топди. Милодий тўққизинчи асрнинг охирларида Эроннинг Сомонийлар сулоласи Ўзбекистонда қудрат бошига етди ва форс тили ва Эрон маданияти ушбу мамлакатда ўзининг тараққиёт чуққисига етди. Аммо милодий 13 асрда муғулларнинг ҳужумлари Ўзбекистонга жиддий зарар етказди. Милодий 18 асрнинг охирларида Ўзбекистонда русларнинг нуфуз топишлари бошланди ва милодий 1876 йилда Россия ушбу мамлакатни комил тарзда тасарруф этиб олди. Ва милодий 1980 йилларнинг охирлари ва Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин Ўзбекистон ҳам ўз мустақиллигини эълон қилди.

Бундан 27 йил илгари милодий 1991 йил август ойининг 31 –чисида:

Марказий Осиёдаги Қирғизистон мамлакати Совет Иттифоқидан ўз истиқлолини қўлга киритди ва бу кунни миллий кун деб эълон қилди. Ҳозирги Қирғизистонга қирғиз миллатининг кириб келиши милодий 13 асрда муғуллар императорлигининг пайдо бўлиши замонидан бошланди. Аммо 17 асрнинг бошларидан Қирғизистонга ислом зуҳур топди ва 19 асрда ушбу мамлакатда кенг ривожланди. Қирғизистон милодий 1876 йилдан бошлаб расмий равишда Россиянинг ҳукмронлиги остига қарор олди. Русларнинг кўпчилик бўлиб ушбу мамлакатга муҳожират қилишлари ва ушбу мамлакатнинг ҳосилхез ерларини ўзлаштиришлари Қирғизистон халқининг норозийликлари ва милодий 1922 йилгача давом этган Россияга қарши қиём қилишларининг бошланиши сабабига айланди. Қирғизистон Совет Иттифоқининг бошқа республикаларидек Шўролар Иттифоқи парчаланиши жараёнида ана шу кунда ўз истиқлолини эълон қилди.

Бундан 21 йил олдин ҳижрий-шамсий 1376 йил шаҳривар ойининг 9-чисида:

Эрон архитектура соҳасининг тадқиқотчиси ва ёзувчиси Муҳаммад Карим Пирниё вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1299 йили Эрон марказида жойлашган Язд шаҳрида таваллуд топди ва ўз бошланғич маълумотини уша ерда олди. Сўнг Пирниё Теҳронга сафар қилишни мақсад қилди ва тасвирий санъат университетида меъморчилик санъатини ўрганиш билан шуғулланди. Аммо у Эрон меъморчилик санъати ҳақидаги  университет курс дастурларини тўлиқ билмасди. Шу сабабдан Эроннинг машҳур архитекторлари билан сўҳбатлаш ва бу санъат устидан тадқиқот олиб боришни бошлади. Тадқиқот ишларининг натижасини эса мақолалар ва китоблар қолибида мухлисларнинг диққат-эътиборига қарор берди. Устод Пирниё ибрий ва араб тилларини яхши ўзлаштиришига қўшимча қадимги форс тиллари, яъни паҳлавий ва миххат билан яхши ошно эди. "Эрон анъанавий меъморчилик отаси" лақабини олган Пирниё бир неча муддат давомида университетда ҳам ўқитувчилик қилган эди. Бу машҳур архитекторнинг ёзган китобларидан "Эроннинг исломий меъморчилиги билан ошнолик", "Геометрия ва архитектура", "Эроннинг меъморчилик шакллари" каби асарларга ишора этиш мумкин.

Бундан 13 йил муқаддам милодий 2005 йил август ойининг 31-чисида:

Бағдод шаҳрининг яқинида жойлашган Козимин шаҳрида азодорлик маросимини ўтказаётган бир минг нафарга яқин ироқликлар ўз жонларини қўлдан бой беришди. Бу маросимда бир миллиондан ортиқ ироқлик мусулмонлар шиа мазҳабининг еттинчи имоми Имом Мусо Козим алайҳиссалом учун азодорлик қилаётган эдилар. Шундай бир шароитда шубҳали инсонларнинг гижгижлантиришлари ва бомба портлаши товуши эшитилиши минтақадан чиқиш учун жамиятнинг кўпчилик бўлиб тўпланиши сабабига айланди. Бунинг оқибатида минглаб кишилар одамларнинг оёқ остига қолиб ёки кўприкдан қулаб тушиб ҳалок бўлишди ва кўплари эса тан жароҳатлари олишди.