Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 10-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 1- сентябр.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил шаҳривар ойининг 10-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилҳижжа ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 1- сентябр.
Бундан 79 йил олдин, яъни милодий 1939 йилнинг биринчи сентябрида Германиянинг фашистик армияси Полъшага ҳужум қилади ва Иккинчи Жаҳон уруши бошланади.
Гитлер ўзининг ирқчилик қарашлари билан мустамлакачилик сиёсатларини кенгайтиради. У қисқа бир муддат ичида Европанинг кўп қисми ва Шимолий Африканинг бир қисмини ишғол этди. Мазкур вазиятда Германиянинг икки иттифоқчиси Италия ва Япония ҳам Иккинчи Жаҳон урушида Осиё ва Африкадаги бошқа минтақаларни ишғол этишни бошлашади. Аммо 1943 йилнинг бошларида Германия армияси Совет Иттифоқининг кучли қарама-қаршилиги билан юзмаюз бўлганидан кейин германияликларнинг орқага чекинишлари ва муваффақиятсизликлари бошланади. Ниҳоят милодий 1945 йилнинг май ойида Германия таслим бўлди. Аммо Осиё шарқида Япониянинг ҳарбий амалиётлари 1945 йилнинг август ойида АҚШ орқали Хирасима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбалари билан бомбардимон қилишларигача давом этди. Иккинчи Жаҳон урушида 40 миллионга яқин киши ўлдирилиб, турли мамлакатларга миллиардлаб долларлар молиявий зарар етказилди.
Бундан 53 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1344 йилнинг 10-шаҳривар ойида Эронда Атом энергиясидан фойдаланиш қўмитаси ташкил этилади. Шамсий 1335 йилда ўша вақтдаги Миллий Кенгаш Мажлиси Теҳрон университетининг атом марказини ташкил этиш бобидаги қарорни тасдиқлайди. 1344 йилнинг озармоҳ ойида Эронда Америкадан сотиб олинган беш миговотли таълим-тадқиқот реактори фаолият бошлаши учун тайёрланади ва Теҳроннинг Амиробод минтақасида жойлашган ядровий тадқиқот маркази 1345 йилда ишга солинади ва ҳозиргача фаолият кўрсатмоқда. Ушбу реактор Халқаро Атом Энергияси Агентлиги томонидан бевосита назорат қилинади. 1352 йилда Эронда Атом Энергияси Ташкилоти ташкил этилади ва бу ташкилот ядровий электростанциялар комплексини таъсис этиш учун Европа давлатлари билан музокара бошлайди. Мазкур музокаралар пайидан Франция ва Германия мамлакатларининг икки ширкати Эрон жанубида жойлашган Бушеҳрда минг миговатли иккита ядровий реактор қуриш ва уларни ёқилғи билан таъминлаш мажбуриятини олишади. Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин ушбу ширкатлар мажбуриятларига хилоф равишда ўз фаолиятларини ярим ҳолда тўхтатишади.
Биринчи сентябрь Ўзбекистон халқининг мустақиллик куни саналади. Милодий 1991 йилнинг ушбу кунида Ўзбекистон Шўролар Иттифоқидан ажралиб чиқишидан кейин ўз истиқлолини эълон қилди. Ўзбекистон юрти Эрон тарихида Мовароуннаҳр номи билан машҳур бўлиб келган ва милоддан олдинги олтинчи асрда Ахамонийлар ҳукуматининг бир қисми бўлган эди. Бу юрт Эрон илм ва адабиётининг маркази бўлган. Абу Райҳон Беруний ва Абу Наср Форобий каби буюк донишмандлар ҳамда Рудакий ва Низомии Арўзий каби шоирлар мазкур мамлакатда яшаб , фаолият олиб боришган. Милодий 18 асрнинг охирларидан бошлаб Ўзбекистонда русларнинг нуфуз топишлари бошланади ва кенгайиб боради. Шундай қилиб ,милодий 1876 йилда ушбу сарзамин Россиянинг ҳукмлдорлиги остига ўтади. Кейинчалик Шўролар Иттифоқининг 15та республика қаторида жой олади. Шўролар Иттифоқи парчланганидан сўнг Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.