Тосуо кунига бағишланган махсус эшитттириш
Имом Ҳусейн (а) шаҳодатларига бағишланган махсус эшиттириш
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат айёмлари муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз ва Тосуонинг қайғули санасига бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тўққизинчи муҳаррам Ҳусейний Тосуо номи билан танилган муҳим саналардан бири ҳисобланади. Мазкур кунларда Умар бин Саъд қўшуни Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронлари учун йўлларни тўсган ва улар учун бошқа ичимлик сувини олиб келиш имкони мавжуд эмас.
Зеро 7- муҳаррамда Имом Ҳусейн (а)нинг карвони Фарот дарёсидан фойдаланишини ман этиш бобида Умар бин Саъд фармон чиқаради. Убайдуллоҳ бин Зиёд кўп сонли лашкари билан Карбалога бориб, Имом Ҳусейн (а) ни ёронлари билан комил тарзда қамал қилганидан кейин Карбало қўшини бошлиғи Умар бин Саъдга мактуб юбориб, шундай сўзларни таъкидлаган эди.” Мактубни олишингиз билан Ҳусейнни Язид билан байъат қилишга розий этинг ва агар ушбу таклиф қабул қилинса, кейин шунга қараб қарор қабул қиламиз. “
У Умар бин Саъдга юборган бошқа мактубида Ҳусейн ва Фарот суви ўртасида тўсиқ яратишни ҳам урғулайди.
Ибн Саъд зудлик билан Умр бин Ҳажжож Зубайдини беш юз нафар отлиқ қўшуни билан Имом Ҳусейн (а) ва ёронларини Фарот сувидан фойдаланишларининг олдини олиш учун юборади. Номардларча бўлган бу ҳаракатлар Имом Ҳусейн (а) нинг шаҳодатларидан уч кун олдин амалга оширилган эди. Албатта, ҳазрат Абулфазл Аббос (а) тун қоронғилигидан фойдаланиб, шериклари учун сув келтирди. Ҳазрат Али Акбар ҳам Ошуро кечасида эллик нафар ҳамроҳлари билан чодирлардаги кишилар учун сув олиб келишади. Бироқ Ошуро тонгидан кечгача Имом Ҳусейн (а) ва ёронлари ҳамда у ердаги кичик болалар учун сув муҳайё бўлмади ва ўша азим кунда улар чанқоқликдан азоб чекишарди.
Таъкидлаб ўтганимиздек , муҳаррам ойининг тўққизинчиси Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, Тосуо номини олган.Ушбу кунда ва Ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а)нинг энг азиз ва содиқ ёронларидан бўлган ҳазрат Аббос (а) каби буюк мардларни ёдга олишади ҳамда уларнинг жонбозлик ва фидокорликлари ҳақида ҳикоя этишади.
Имом Содиқ (а) айтганлар: “Тосуо шундай бир кунки, ўша кунда Карбалода Ҳусейн ва унинг ёронлари қамалда қолган ва Шом қўшини уларнинг атрофини ҳар томондан ўраб олган.Ибн Маржон ва Умар бин Саъд қўшинларининг кўплигидан қувонишди ва ушбу кунда Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронларини (Аллоҳ улардан рози бўлсин) кучсиз санашди. Улар Ҳусейн (а)га ҳеч ким ёрдам бермаслигига ҳам ишонишарди.
Тосуо кунида лаҳзалар жўшқинлик билан ўтарди ва эртанги воқеанинг жонкуйдиришлардан тўла эканлигидан хабар берарди.
Хавотирлар, васвасалар, оқлашларга бўлган ҳаракатлар ва баҳоналар, шубҳалар ва қўрқувлар ушбу кунда ва Ошуро кечасида ҳамма жойни қамраб олган эди. Аммо жонларида ҳақиқат шўъласи ёнаётган Имом Ҳусейн ёронлари кимнинг манзилида паноҳ топганларини, нимага келишганларини ва нима қилишларини билишарди. Улар ҳам душманларни танишарди, ҳам ўзлик нима эканлигини билишарди ва тўғри йўлни гумроҳ йўлдан ажрата олишарди. Шу сабабдан тўққизинчи кун ва унга уланган тун Имом Ҳусейн (а) ёронлари маърифати ҳамда меҳр ва садоқат кўрсатишнинг тажаллийси эди.Улар зулмдан амон қолишни ҳам исташмади ва қора тунда Имом Ҳусейн (а)ни ҳам тарк этишмади. Қаттиқ бўладиган урушни била туриб унда иштирок этиш ҳамда минглаб қилич, ўқ ва найзалар қуршовида матонат билан туриш ҳар кимнинг иши эмас. Фақат буюк руҳ ва юксак маърифатга эга кишилар бунга журъат қилишади.Карбало шундай қалбларнинг жанг майдони эдики, Имом Ҳусейн (а)га бўлган муҳаббатдан лимолим ва душманга бўлган нафратдан тўла эди.Уларнинг муҳаббатлари ҳам ва ғазаблари ҳам маърифатлари масканидан эди. Ушбу ғазаб ва раҳматнинг уйғунлигини Карбалонинг ҳар жойида ва бошқа турли синовларда кузатиш мумкин.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат айёмларига бағишланган махсус эшиттиришни тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Ёронлар ражазлари (мақтаналари)да Оли Зиёд ва Оли Марвонга бўлган нафратларнинг ифодаси кўпдир ва ўша мақтаналарда Пайғамбар (с)нинг Аҳли байтларига ва Имом Ҳусейн (а)га бўлган меҳр ва иродат ҳам тўлқиндек жўш уради.
Ҳақ йўлида ҳаракат қилишнинг биринчи шартларидан бири моддийликдан кўнгил узишдир. Ҳаётларини моддийлик билан боғлаган кишилар олий мақсадларни дарк этишда ожизлар.Буюк руҳга эга кишиларнинг шукуҳи шундаки, улар осонлик билан ушбу моддийликка боғлиқ бўлишлар баҳридан ўтишади. Имом Ҳусейн (а) пок ва иродали ёронлари билан мангу қаҳрамонлик яратиш учун ушбу ижобий хислат ва фазилатлар бобида фикр юритарди.
Шу сабабдан ул ҳазрат уйма уй юриб, моддий хоҳишлардан ўзларини устун турувчи ва муносиб ҳамроҳларни излашга ҳаракат қилган эди.
Имом Ҳусейн (а) ҳар бир ҳолатда узларининг матонатли ва сабрли ёронларини таъриф ва таҳсин этардилар ва ҳатто уларни ўзгартириб бўлмайдиган асҳоб ва тарихда беназир бўлган ёронлар деб атардилар.Ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а) ёронларининг алангали сўзлари уларнинг шаҳодатга бўлган шефталикларини кўрсатарди.Карбалода Қосим бин Алҳасан номли ўспирин ботирлардан бири ўлимни асалдан ширин дея атади ва ўлимга қарши тик борди.Ушбу маърифат ва басират шарофати ила Имом Ҳусейн (а)нинг ёронлари ошиқлик билан ўқ, найза , қилич ва бошқа хатарларнинг ёмғири қаршисида тура олишди ва шаҳидлик жомидаги шарбатни ичишди.
Суҳбатимиз охирида Имом Ҳусейн (а) бағишланган ушбу марсияни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Дўстлар, бордир жафо, деб йиғлангиз,
Ул шаҳиди Карбало, деб йиғлангиз.
Бу кўнгил мотамдадир, шодлик нечун?
Ҳам аза, ҳам ул жафо, деб йиғлангиз.
Ёш эмас кўзда, жигардан қонлар,
Дил азизи Мустафо, деб йиғлангиз.
Дил қонидан кўз ила дурлар сочиб,
Гавҳари ул Муртазо,деб йиғлангиз.
Тан билан пайванд топган руҳни,
Бўлмасин жисмдан жудо ,деб йиғлангиз.
Йиғлангиз, такрор дўстлар, йиғлангиз,
Най ғамида юз наво, деб йиғлангиз.
Азиз тингловчилар, Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат кунларига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Ушбу қайғули муносабат билан яна бир бор барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.