Эрон матбуотига бир назар
Мардум Солори ва Рисолат газеталари
Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Ислом Каримовнинг оламдан ўтиши билан Ўзбекистоннинг келажаги ўзининг мубҳамлиги ва миш-мишлари билан боқий қолмоқда. Айрим таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, Ўзбекистон президентининг дунёдан ўтиши ҳақидаги хабарларни кеч тарқатиш ва ушбу хабарни кечиктириб қатъий эълон қилишнинг далилини ўринбосарни тайинлаш учун ички ихтилофларнинг мавжудлигида деб билиш лозим. Таҳлилчиларнинг айтишларича, Тошкентнинг сиёсатчилари Кремль билан машварат қилишмоқда. Охирги йиллар давомида Ислом Каримовнинг соғлиги оғирлашиб қолганига қарамасдан у ўзи учун бирон бир ўринбосарни тайинлагани йўқ ва ушбу мамлакат қудратни қулга киритиш масаласи бўйича муноқашалар билан юзмаюз бўлди. Бир неча йил олдин кўп таҳлилчилар шундай эътиқодга эга эдиларким, президентнинг катта қизи Гулнора Каримова унинг эҳтимолий ўринбосари бўлади. Гулнора Каримова шак-шубҳасиз мамлакатда қудратга эга бўлган шахслардан бири саналади. Милодий 2013 йилда молиявий фасодлик билан боғлиқ бўлган хабарларнинг нашр этилиши Гулнора Каримованинг тижоратдаги фаолиятларини таъсир остига қарор берди ва унга тегишли бўлган радио-телевидения тармоқларининг фаолиятлари тўхтатилди. Ҳозирги кунда у уй қамоғига олинган.
Иқтисод вазири ва бош вазирнинг ўринбосари Рустам Азимов ва милодий 2003 йилдан бўён бош вазирлик вазифасини ўз ихтиёрига олган Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон хавфсизлик идорасининг раиси Рустам Иноятов ўринбосарликка номзад бўлишмоқда. Иноятов сиёсий чеҳралардан бири ҳисобланадиким, Гулнора Каримованининг эътиқодига кўра, унинг империясига зарба берган шахслардан саналади. Аммо бундай фарзия ва фитналарни келтириб чиқаришлар Ўзбекистонда қудратнинг ўзгариши қандай бўлишини кўрсатади. Ҳар ҳолда Ислом Каримовнинг ўринбосари ким бўлмасин бошқа сиёсатчилар билан келишувга келиши лозим. Гулнора Каримова бу келишувдан бош тортди. Мавжуд далилларга кўра, Ўзбекистонда қудратни ўзгартириш осойишталик ва махфий тарзда ўтказилиши кўтилмоқда. Бу таҳлилий мақолада ёзилишича, шуниси маълумким, Ўзбекистоннинг янги раҳбари ушбу мамлакатнинг авторитар тизимида ўзгартириш киритиш учун сайъ-ҳаракат қилмайди. Ислом Каримов 27 йил давомида ижро этганидек улар ўз қудратларини муҳофазат этиш учун давлат таблиғотлари ва бостириш учун сай-ҳаракат қилишни давом этишади.
*****
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Мино фожеасидан бир йил вақт ўтиши билан Ол-Саъуднинг расмийлари ҳалигача ушбу фожеанинг шаҳидлари учун пул тўлашдан бош тортишияпти. Бошқа томондан бу йил Ҳажж маросимида эронлик зиёратчилари ҳзур топишларига қарши бўзғинчилик қилишлари шоҳидига айландик. Шуниси маълумким, Мино фожеаси ҳеч қачон эсдан чиқмайди ва Байтул-Ҳаромнинг зиёратчилари ўртасидан 3 минг нафар одамнинг тан жароҳати олишлари ва шаҳид бўлишлари иллоҳий хавфсиз ҳарамини зиёратига муштоқ бўлганлар ва осмоний охирги дин издошларига Иброҳимий Ҳажж маросимларининг ҳаловатини бўзди. Ўтган йили Ҳажж маносикларини бажо келтиришда ўзига хос бошқа ҳодисалар ҳам вужудга келди! Қаттиқ тўфоннинг эсиши туфайли оғир бир юк кўтариш мосламаси Масжидул-Ҳаром ҳовлисида ҳозир бўлган зиёратчиларнинг устига қулаб тушди, Маккадаги бир нечита бозор ва меҳмонхоналарида ёнғин ва охири эса Мино фожеаси вужудга келди. Таърих давомида Ҳажж маросимини ўтказишда бундай фожеанинг собиқаси йўқ эди. Ол-Саъуд қандай шаклда бўлмасин Мино фожеасини ўнитиш сабабларини вужудга келтириш ва ундан бир аҳамиятсиз воқеа унвонида эслатишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Табиийки, Риёз ҳеч қачон бу мақсадига эришолмайди. Саъудия Арабистони ҳуқуқ нуқтаи назаридан ушбу жиноят учун масъулдир. Ҳолбуки, Ол-Саъуд ҳали Мино фожеасида қурбон бўлганлар ва Масжидул-Ҳаромда юк кўтариш мосламасининг қулаб тушиши натижасида қурбон бўлганларнинг пулини тўлагани йўқ. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, саъудияликлар ушбу масала бўйича энг оддий ва энг минимал даражадаги сайъ-ҳаракатларни амалга оширгани йўқ. Шунинг учун Иллоҳий хавфсиз ҳаримида минглаб бегуноҳ зиёратчиларнинг қотилларига қарши сукут сақлаш ва аҳамият қаратмасликни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.