Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Жавон ва Хуросон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, ол-Халифа режими Ол-Саъуд томонидан содир этилган кўрсатмаларни ижро этиш билан Ол-Саъуднинг кина-кудуратли кўрсатмаларига буй сунишлари, Ол-Халифа режимининг ҳукмронлиги баробарида таслим бўлишлари ва уларга қарши кўраш олиб боришдан чарчашлари учун Баҳрайннинг шиа мусулмонларини барча томонлама босим остига қарор бериш маъмуриятига эгалар. Баҳрайннинг ҳокимлари энди қудратсизлик ва инқирозга юзмаюз бўлиш босқичига етиб келишганким, ислом динининг нуроний аҳкомлари билан ва ҳатто "жума намози"-га қарши кўрашмоқдалар. Ҳақиқат шундан иборатким, Ол-Саъуд Баҳрайнни ишғол этиши ва ўзининг жаллод жинояткорларини ушбу мамлакатка жўнатиши билан мухолифат ва эътирозлар алангасини зудлик билан бартараф этади ва яклихт Баҳрайн эса ишғолгар Сауъдиянинг ихтиёрида қарор олади деб умидвор бўлган эди. Аммо қанчаки сайъ-ҳаракат қилмасин улар керакли натижага эришолмадилар. Аммо иллоҳий суннатларга биноан зулм ўз устуворлигича қолмайди, зулм албатта ағдарилади ва Баҳрайннинг кўрашувчи халқи Ол-Халифанинг диктаторлик ва зулм режими устидан ғалаба қозонишади.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади аҳли суннат уламоларининг 200 нафардан иборат намояндаларининг ҳузур топишлари билан Чеченистон марказининг Грозний шаҳрида ўтказилган охирги конфренциядаги иштирокчилар ваҳобий ва салафий жараёнлардан узоқда бўлишни эълон қилишди ва Аҳмад Ат-Тайиб Шайх Ал-Азҳар ўзининг нутқида Ибн Тайима ва Ибн Абдулваҳоб издошлари бўлмиш салафий ва ваҳбийлар фирқасини аҳли суннат мусулмонларидан хориж деб билди. Бу позиция олиш агарчи кеч амалга оширган бўлсада, аммо такфирий терроризмнинг кенгайиб бориши билан қарши кўраш олиб бориш учун асосий рол уйнаши мумкин. Бошқа томондан Россияга қарши кескинлик яратиш учун Ўрта Шарқдан Марказий Осиёга такфирий терроризмни ўтказиш мақсадида даҳшатли сайъ-ҳаракатларнинг айрим нишоналари маълум бўлишини эътиборга олган ҳолда бундай конфренцияни Чеченистонда ўтказиш Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари томонидан амалга оширган бошқа бир сайъ-ҳаракат саналадиким, огоҳ этиш ва тушунтириш билан бу лойиҳани ушбу минтақаларда амалга ошириш олдини олади. Бу ўртада Арабистон БМТ ташкилотининг қарорларига хилоф тарзда ҳалигача Яман ва Сурияда ўзининг мағлубиятга юзмаюз бўлган минтақавий сиёсатларини ривожлантириш учун такфирий терроризмдан бир восита унвонида фойдаланишини эътиборга олган ҳолда, аҳли суннатни салафийлик ва ваҳобийлик фирқасидан қул тортишини эълон қилишда Грозний конфренциясининг қарорлари Арабистон мамлакати учун яна бир сиёсий мағлубият ҳисобланади.
******
Хуросон газетаси Америка президентлик сайловолди рақобатларида Хиллари Клинтон ва Трампнинг рақобатлари ҳақида шундай ёзади, кўплар шундай эътиқодга эгаларким, уйиннинг биринчи усулларини билмайдиган уйинчи унвонида Дональд Трампга демократлар ва Хиллари Клинтоннинг қарашлари уларнинг ушбу рақобатга жиддий эътибор қаратмасликлари ва рақибни ўз камчиликлари билан ёлғиз қолдиришлари сабабига айланган. Охирги ҳафталар давомида Хиллари Клинтоннинг заиф амал қилиши ёки бошқа таъбир билан ифодалаганда халқнинг ишончини қозониш ва уларнинг диққат-эътиборларини ўзига жалб этиш учун кам сайъ-ҳаракат қилиши охирги дақиқаларда мағлубият ёки ғалаба қозониш хатари билан юзмаюз этиши мумкин. Бугунги кунда Америкада кўпчилик шундай савол беришадиким, демократлар сайловолди рақобатларида Трампнинг хато фаолиятларини масхара қилишдан бошқа ҳеч нарсани тақдим эта олишмаяпти. Аҳамиятга молик бўлган бошқа масала шундан иборатким, жамият охирги дақиқаларда қарор қабул қиладиган ва ўзини партияларнинг сайлов рақобатларидаги уйинларига юзмаюз этмайдиган сайловга нисбатан сукут сақламайди. Икки рақибнинг райлари бир бирига яқин бўлишини эътиборга олган ҳолда ушбу жамиятнинг райлари жиддий ҳис этилади ва икки партиянинг сайлов штаблари уларни жалб этиш учун комплекс дастурларга эга бўлишлари лозим.