сентябр 05, 2016 13:06 Asia/Tashkent

Ўзбекистон янгиликлари

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ўзбекистон Республикасипрезиденти Ислом Каримов вафот этди;
  2. Эрон Ислом Жумҳурияти президенти ва Эрон Парламенти раиси Ўзбекистон халқига ҳамдардлик изҳор этишди;
  3. Ўзбекистонда уч кун мотам эълон қилинди;
  4. Россия давлати Ўзбекистон ҳудудларида нотинчликларни келиб чиқиши ва террорчилик гуруҳларни нуфуз топиши эҳтимолидан ташвишда эканлигини маълум қилган.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Ӯзбекистон президенти Ислом Каримов ӯтган жума куни 78 ёшида оламдан ӯтди.

   У бундан олти кун бурун, Ӯзбекистон давлатининг эълон қилишича, бош  мияга қон қуйилиши натижасида ҳушсизлик ҳолатида шифохонага ётқизилди. Ажабланарлиси шундаки, унинг вафоти ҳақидаги илк хабарлар   давлатнинг расмий баёноти орқали эмас, балки ахборот сайтлари ва чет эл дипломатлари томонидан тарқалди.

Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг нуфузли шахсларидан бӯлган Ислом Каримов собиқ Совет Иттифоқи заифлашган 1989 йили Ӯзбекистон бошқаруви жиловини қӯлга киритди.

У 1991 йили ӯтказилган президентлик сайловида рақибларини енгиб, Ӯзбекистон президенти бӯлди ва умрининг охиригача бу вазифани эгаллаб келди.

Ислом Каримов республика президенти вазифасида узоқ йиллар ишлаган бӯлсада, ӯзига бирор-бир ӯринбосар тайёрламади. Шу сабабли кузатувчилар Ислом Каримов ӯрнига кимнинг тайинланиши масаласи Ӯзбекистонда бугунги кунда қудрат қӯлида бӯлган шахсларнинг маҳдуд гуруҳи ва оила аъзоларининг келишуви асосида ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинади, деган хавотирдалар.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Неъматуллоҳ Юлдошевга билдирган мурожаатида, Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон давлати ва халқига таъзия билдирди.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча ижро этувчи Неъматуллоҳ Юлдошевга йўллаган мурожаатида, Ислом Каримов вафоти муносбати билан бу мамлакат халқи ва давлатига ҳамдардлик изҳор этди.

Эрон президенти  ушбу мурожаатида Худованди маннон даргоҳидан Ислом Каримовга мағфиратлар тилаб, бу мамлакат халқи учун бахт саодат ва муваффақиятларни орзу этди.

Эрон парламенти раиси ҳам Ўзбекистон сенати раиси Неъматуллоҳ Юлдошевга билдирган мурожаатида, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан  бу мамлакат халқи, давлати ва парламентига чуқур тасаллият изҳор этди. 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш мақсадида дунёнинг 17 мамлакати расмий делегациялари ҳамда қатор халқаро ташкилот вакиллари Самарқандга етиб келишди. Бу ҳақда Даракчи.уз сайти хабар қилган.

Хусусан, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ироқ  президентлари, Россия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея ва Украина бош вазир ўринбосарлари ташриф буюришган.

Шаҳарнинг ўзида Ислом Каримов билан видолашув маросими ўтказилган. Президент Ислом Каримов мусулмон урф-одатларига кўра она шаҳри Самарқандда қабрга қўйилди. Хабарларга кўра, маросим маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланганди.

Ўзбекистон давлати бу мамлакат президенти Ислом Каримовнинг вафот этгани муносабати билан бу мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Мазкур хабарга кўра, Ўзбекистон давлати Ислом Каримовнинг вафот этгани муносабати билан  уч кунлик умумий мотам эълон қилди.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев   дафн этиш маросимларини барпо қилиш комиссиясини раҳбарлик қилган.

Мазкур хабарда Ўзбекистон президентлик вазифасини вақтинчалик бажарувчи Неъматуллоҳ Юлдошев  Ўзбекистон президентининг дафн маросимларини юқори даражада ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг барча ўрта таълим мактаблари фаолиятларини вақтинчалик тўхтатишга дастур берган.

Президент вазифасини бажарувчининг дастурига биноан, барча давлат масъуллари дафн этиш маросимида қора кийимлар билан қатнашганлар.

Россия давлати Ўзбекистон ҳудудларида нотинчликларни келиб чиқиши ва террорчилик гуруҳларни нуфуз топиши эҳтимолидан ташвишда эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда Итар Тасс ахборот агентлиги хабар қилган.

Россия Думаси халқаро ишларига оид қўмитаси раиси Константин Косачев  Ўзбекистоннинг сиёсий масъуллари бу мамлакат президенти вафотидан кейин Ўзбекистон ичкарисида нотинчликларни вужудга келишини исташмайди деб эълон қилди.

У ўз сўзлари давомида, экстремистик гуруҳлар бу мамлакат ичкарсида нотинчликларни вужудга келтиришга уринганида Россия давлати эса уларни олдини олиш учун ижобий ва самарали таъсирини кўрсатиши мумкин деб изоҳлади. Россия парламентининг ушбу масъули   бир бирлари билан турли мақсад ва манфаатларга эга бўлган гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудида мавжуддир. Бу мамлакат ва ҳатто Марказий Осиё тақдири ҳам  бу гуруҳларнинг келиша олишларига боғлиқдир деб қўшимча қилди.

Экстремистик гуруҳларни Ўзбекистон учун таҳдид эканлигига тўхталиб,  бу гуруҳларнинг аксариятини Ўзбекистонни тарк этишгани ва ё жазога тортилганлиги билан бир пайтда, уларнинг кўп қисми Афғонистон ва Покистондадирлар  ва бу мамлакат ҳудудларида озгина нотинчликлар вужудга келганида қайтиб келишлари мумкин, бу эса хавфлидир деб аниқлик киритди Косачев.

Қадрли тингловчилар, “Ўзбекистон ҳафта давомида” рукни остидаги эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.