декабр 13, 2018 13:20 Asia/Tashkent

« Ёсин " муборак сураси 28-35--ояти карималарининг шарҳи.

  Дастлаб “Ёсин” муборак сураси  28-30- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَا أَنزَلْنَا عَلَىٰ قَوْمِهِ مِن بَعْدِهِ مِن جُندٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَمَا كُنَّا مُنزِلِينَ ﴿٢٨﴾ إِن كَانَتْ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً فَإِذَا هُمْ خَامِدُونَ ﴿٢٩﴾ يَا حَسْرَةً عَلَى الْعِبَادِ ۚ مَا يَأْتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Биз унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор лашкар туширмадик ва туширувчи эмас ҳам эдик. (28) Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар сўниб қолдилар. (29) Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Ҳар қачон уларга Пайғамбар келса, уни фақат истеҳзо қилар эдилар. (30)

 Ӯтган оятлар шарҳида  Шом минтақасидаги Антокия шаҳрининг аҳолиси ӯзларини ҳидоят қилиш учун юборилган Илоҳий пайғамбарларга озор бериб, уларнинг рисолатини ёлғонга чиқарган эди, деб айтдик. Улар  Илоҳий пайғамбарларни ҳимоя қилиб чиққан Ҳабиб исмли мумин кишини шаҳодатга етказишди.

Аллоҳ таъоло бу ояти карималарда буюради: Пайғамбарларни ёлғончига чиқарган ва у Аллоҳнинг мардини ӯлдирган кишиларга осмондан Илоҳий азоб ёғилди ва уларни ҳалок айлади.

Аслида бирор-бир қавмни ҳалок айлаш учун Аллоҳ таъоло фаришталар қӯшинини юборишга муҳтож эмас. Осмон ва ердан чиққан даҳшатли овоз бу қавмни ҳалок  айлади.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Во дириғ, Аллоҳнинг айрим бандалари Илоҳий ҳидоятни қабул қилиш ӯрнига ножӯя қилмишлари билан ӯзларининг ҳалокат заминаларини муҳайё айлашади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Аллоҳнинг дӯстларини масхара қиладиган, таҳқирлаб, озор-азият берадиган жамиятлар  Худонинг кутилмаган ғазабига гирифтор бӯлади.

Замона зӯрларининг таҳдидидан қӯрқиб, тӯғри йӯлдан тойилиш ярамайди. Аллоҳ истаса, уларни лаҳзада нобуд айлайди.

Бошқалар масхара қилади, деган андишада диний масъулиятларимизни бажаришдан тийилмаслик керак. Барча Илоҳий пайғамбарларни замондошлари масхара қилишган. Аммо улар ҳеч қачон ӯз масъулиятларини бажаришдан қӯл тортмади.

Энди  “Ёсин” муборак сураси  31-32- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَلَمْ يَرَوْا كَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُم مِّنَ الْقُرُونِ أَنَّهُمْ إِلَيْهِمْ لَا يَرْجِعُونَ ﴿٣١﴾ وَإِن كُلٌّ لَّمَّا جَمِيعٌ لَّدَيْنَا مُحْضَرُونَ ﴿٣٢﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Ахир улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва, албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмайдиларми?! (31) Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар. (32)

   Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда  барча инсонларга қарата буюрилади: Нега ӯтган қавмларнинг саргузаштини ӯқимайсиз? Сиздан олдин жуда кӯп қавмлар бу дунёга келиб-кетганини билмайсизми? Уларнинг баъзилари улкан қудрат, бойлик ва ривожланган маданият соҳиби эдилар. Аммо бугун ҳеч биридан ном-нишон қолмаган.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Қуръони карим ибрат олиш мақсадида ӯтган қавм ва миллатларнинг тарихини ӯрганишни тавсия қилади.

Аллоҳнинг суннатлари   барқарордир, шу сабабли ӯтган қавмларнинг саргузашти бири-бирига ӯхшайди.

Ӯлган киши учун иккинчи маротаба бу дунёга қайтиш имконияти йӯқ. Шу сабабли ҳиндлар динининг инсон ӯлганидан кейин бошқа бир вужудда қайта дунёга келади, деган ақидаси Қуръони карим нуқтаи назаридан дуруст эмас.

 Энди  “Ёсин” муборак сураси  33-35- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَآيَةٌ لَّهُمُ الْأَرْضُ الْمَيْتَةُ أَحْيَيْنَاهَا وَأَخْرَجْنَا مِنْهَا حَبًّا فَمِنْهُ يَأْكُلُونَ ﴿٣٣﴾ وَجَعَلْنَا فِيهَا جَنَّاتٍ مِّن نَّخِيلٍ وَأَعْنَابٍ وَفَجَّرْنَا فِيهَا مِنَ الْعُيُونِ ﴿٣٤﴾ لِيَأْكُلُوا مِن ثَمَرِهِ وَمَا عَمِلَتْهُ أَيْدِيهِمْ ۖ أَفَلَا يَشْكُرُونَ ﴿٣٥﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар учун ўлик ер оят-белгидир. Биз уни тирилтирдик ва ундан дон чиқардик. Бас, ундан ерлар. (33) Ва унда хурмо ва узум боғлари яратдик ҳамда ичидан булоқларни чиқардик. (34) Унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсалардан ейишлари учун. Шукр қилмайдиларми?! (35)

  Ӯтган оятларда қайта тирилиш ва бандаларнинг қиёмат куни ӯз Яратувчилари наздида ҳозир бӯлишларига ишора қилинган эди. Қайта тирилишнинг дунёдаги энг яхши мисоли қишда ӯлган ернинг баҳор келиши билан қайта жонланишидир. Қиш пайти ер ӯлик ҳолатида бӯлади, аммо баҳор қуёшининг тафти уни тирилтиради. Қайтадан гул ва гиёҳлар униб чиқади. Дов-дарахтлар куртак ёза бошлайди.

Қизиғи шундаки, инсоннинг ер юзидаги ҳаёти ӯсимликлар ва ҳайвонларнинг ҳаётига боғлиқ. Ерда ӯсимлик ва ҳайвонлар бӯлмаса, инсон ҳам яшай олмайди.

Егуликлар орасидан Қуръони каримда  хурмо ва узумга махсус эътибор қаратилиб, улар Аллоҳнинг махсус неъматлари сифатида тилга олинади. Бунинг сабабини уламолар бу икки мевада инсон бадани учун лозим бӯлган барча ҳаётий  муҳим моддаларнинг мавжудлигида, деб шарҳлашган.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Табиат Аллоҳнинг яратган буюк муъжизалар китобидир. Бу китобнинг ҳар бир саҳифаси инсонни ӯз Яратувчисини яхшироқ танишга ҳидоят қилади.

Инсоннинг қайта тирилишини бу дунёда кузатишнинг имкони йӯқ. Аммо ӯсимлик ва дарахтларнинг қайта тирилишини кӯриш мумкин.

Барча озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотдан фойдаланган инсон Аллоҳга шукрона қилиши керак. Афсуски, одамларнинг кӯпчилиги ношукурчилик қилишади.

Азизлар, бу қуръоний суҳбатимизни янаги пайшанба оқшоми давом эттириш умидида сиз билан хайрлашамиз.

Икки дунё саодати ҳар бирингизга насиб айласин.