сентябр 07, 2016 14:51 Asia/Tashkent

Мино фожеалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Мино фожеалари” рукни остидаги махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги  сони билан хизматингиздамиз. Ҳаж маросимининг фожеалари кўпроқ Макка шарқидан беш километрлик узоқликда жойлашган Мино водийсида юз берган. Мазкур ҳодисалар баъзида ёнғин сабабли ва  айрим ҳолларда йирик тиқилинчлар  боис  юзага келган. Ушбу фожеалар сабабли Арабистонга Ҳаж сафарига борган минглаб зиёратчилар уйларига қайтишмаган. Ушбу эшиттиришлар ўтган йилда ҳаж зиёратига бориб қурбон бўлган ҳожиларга бағишланади.   Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги  сўҳбатимизда таъкидлаб  ўтганамиздек,  Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ  Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам  чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади  ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.

Саудия Арабистони ҳукумати ушбу даҳшатли жиноят кўламларини яширмоқчи бўлади. Аммо фожеа жуда йирик бўлгани боис ушбу ишнинг иложи бўлмайди. Мазкур ҳодисанинг аввалги лаҳзаларидан бошлаб, айрим кишилар  орқали Минодаги фожеага оид суратлар ва хабарлар ижтимоий тармоқларда нашр этилади ва Оли Сауд  режимининг эътироф этишдан бошқа иложи қолмаган эди. Ушбу режим масъуллари фожеа қурбонларининг сонини ҳам  камроқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Улар дастлаб қурбонларнинг  сони 700тадан 4000тагача бўлиши мумкинлигини эълон қилишади.

2015 йилнинг Қурбон ҳайити кунида юз берган Мино фожеасини осонлик билан тасаввур қилиш қийин. Байтуллоҳни зиёрат қилишга борганлар ва ўша оғир лаҳзаларда ушбу мудҳиш фожеани ўз кўзлари билан кўрганлар бу борада аниқроқ маълумот бера оладилар. Бу борада кўплаб эронлик зиёратчилар ҳам  ўз кўрганларини  аниқ ва тиниқ баён этишган.

Эронлик зиёратчи Муҳаммад  ўтган йилда Минода юз берган фожеаларни ўз кўзи билан кўрган  ва бу борада кўрган-кузатганларини  шундай ҳикоя этади: “Кунлар тезлик билан ўтарди ва умра таматтуъси якунланганидан кейин таматтуъ ҳажи маросимининг адо этиш вақти етган эди. Ҳаммамиз  аҳром кийдик ва бошқа зиёратчилар билан пок  Арафот водийсига йўл олдик. Бу ерда ҳамма нарса Худо рангини олган ва маънавият тўлқинланади. Зилҳижжа ойининг 9 куни, яъни арафа кунида Имом Ҳусейн (а) нинг арафага оид дуолари ўқилганидан сўнг кун ўзгача фазога эга бўлган эди. Зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ  Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам  чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада эса зиёратчиларнинг сони ошиб борарди.  Арабистон хавфсизлик кучлари  зиёратчилар бораётган йўлакнинг охирини ёпишгани сабабли  одамларнинг  тўпланишлари кўпаяверади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Дарвоқе, 204 –йўлакда  ўн минглаб зиёратчи тиқилиб қолган эдилар ва уларга қўшилаётганларнинг ҳам  сонлари ошаверарди.

Қурбон ҳайитида қуёш чиқиши билан зоирлар ўртасида қимирлашлар ва ҳаракат қилишлар  бошланади. Ниҳоят  ҳар йили саудийлар эронликлар учун ажратадиган жойга етиб бордик. Ушбу жой Рами Жамаротдан энг узоқ ва  ифлос маконлардандир. Ўтган йилларда саудийларнинг тадбирсизликлари боис ушбу водийда ҳожилар учун кўплаб  фожеали ҳодисалар юз берганини билардик.

Аммо 2015 йилда ҳожиларнинг сони анча кам бўлгани боис олдинги мудҳиш ҳодисалар такрорланмаслигига умид қилган эдик. Бироқ саудийларнинг эътиборсизликлари сабабли Масжидулҳаромда  йирик краннинг қулаши каби ҳодисаларни юз бериши эҳтимолдан узоқ эмас эди.

Саудия Арабистони полицияси эронлик зиёратчиларни 204-йўлакка ҳидоят этади. Ушбу тор бўлган йўлак Рами Жамарот ёхуд шайтонга тош отиш маконига олиб борарди. Эрталаб соат 8дан ўтган эди ва зиёратчилар оммасининг ҳаракати сусайиб қолган эди. Ҳайратда қолган бир ҳолда саудийлик ходимлар  африкалик зиёратчиларнинг ҳам 204-йўллакка бошқаришганини эшитиб қолдик.

Зиёратчиларнинг ҳаракатлари жуда ҳам секинланиб,  ҳаво ҳам иссиб борарди. Ҳожиларнинг ушбу карвонини бошқараётган мудир ўтан йилги тажрибаларга асосланиб, ўрнатилган кўплаб камералар орқали саудийлар полициячилари тиқилинч бўлиш ҳолатлари юза келаётганини кўришлари билан захира йўлакларини очишлари мумкинлигига умид билдирди. Аммо захирада бўлган йўлакча ёпиқ эди. Бизни кўпроқ ҳайратга солган нарса полиция томонидан биз бораёган йўлакча охирининг ёпилгани эди. Натижада  204 –йўлакда  ўн минглаб зиёратчи тиқилиб қолган эдилар ва уларнинг сонлари ҳам ошаверарди. Бизнинг аҳволимиз ҳар дақиқада  ёмонлашиб борарди. Сувларимиз тугаган эди ва ҳамма ҳавонинг ўта иссиқлигидан ҳолдан тойган эди. Саудийлар Қурбон ҳайити кунида Байтуллоҳ ҳожиларини қурбонлик учун сайлашган эдилар гўё.

Соат тўққиздан ошган эди. Кучсизроқ бўлган ҳожилар бирин-кетин ҳушдан кетишарди. Ҳаммадан умиди Аллоҳга эди. Чунки Унинг амри билан одамлар ушбу водийга зиёрат қилиш учун келган эдилар. Юзага келган оғир тиқилинчлар боис ҳожиларнинг ҳушдан кетишлари ва ҳалок бўлишлари ошаверади. Менда ҳам дармон қолмаган эди ва ўлимни кутиб олиш учун тайёрланиб,  шаҳодат калимасини ўқирдим.

Бизга қараб ёрдамга келаётган айрим ҳожиларни кўриб, менда умид пайдо бўлди. Улар тирик бўлган ҳожиларни  жонсиз оломон ичидан олиб чиқишга ҳаракат қилишарди. Мен ҳам жасадга айланган зиёратчилар орасидан қўлимни кўтардим ва бир қўл Худонинг қўлидек мени ўзига тортди. Мен ўша мудҳиш ҳолатдан нажот топдим ва менга ёрдам берган ҳожини бағримга босдим.

Қадрли тингловчилар,   "Мино фожеалари”  рукни остидаги  махсус  эшиттиришларнинг навбатдаги    сони шу ерда ўз  ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.