сентябр 07, 2016 14:56 Asia/Tashkent

Эрон афсоналари ва қиссалари

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини

эътиборингизга ҳавола этаман.

Азиз   тингловчилар,  ўтган дастуримизда "Минг бир кеча китобидан  "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизни баён этган эдик. Бугун ҳам ушбу эртакимизнинг  биргаликда эшитамиз.

Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азизлар,  эртакимизни шу жойига келган эдикки Жавзар тилла-тангаларни олиб ўз ўйи томон йўл олди. У йўлда нонвой дўконига етиб келди. Жавзар нонвой олдига бориб олган қарзини қайтариб берди. Жавзар нон ва гўшт сотиб олди ва ўйга қайтди. Онаси гўштни олиб овқат тайёрлади ва Жавзар,  акалари ва онаси билан биргаликда ўтириб овқат едилар. Сўнгра Жавзар қолган тилла-тангаларни ўз онасига берди ва айтди:  "Онажон, бу тилла-тангаларни бир жойда сақлаб қўйинг. Менинг йўқлигимда акаларим билан ундан фойдаланасизлар.

Эрталаб, Жавзар балиқ овлаш учун турини олиб Қорун кули томон борди. У турни сувга ташлаганини хоҳлаган пайтда яна бошқа хачирда минган эркак қаршисида пайдо бўлди. Бу эркак Жавзарга салом бериб айтди: "Бир неча кун олдин бу ерда хачирда минган бир кишини кўрмадингми?

Жавзар уша ўтган воқеани сир сақлаб айтди: Йўқ кўрмадим.

Бу шахс кўлиб айтди: Мен бу воқеадан хабарим бор. Шундай қилиб ўтган воқеани айтиб берди.

Жавзар айтди: "Сен бўлиб ўтган воқеани бутунлай биласан. Нима учун мендан бу воқеани сураяпсан?

Эркак айтди: "Чунки мен ҳам уша шахсга ўхшаб илтимосим бор ва сендан уни бажаришингни хоҳлайман. Сўнгра абрешимдан ясалган арқонни Жавзарга  берди . Жавзар янада уша бажарган ишини такрорлади  ва кутиб турди. Бир неча вақт ўтганидан сўнг кўрдики эркакнинг оёқлар сув остида куринияпти. У тушундики уша киши ўлган. Энди эртакимизнинг давомини эшиттинглар.

Жавзар уша шахснинг хачири ва хуржинини олди ва Шамиа олдига бориб уларни берди. Шамиа юз тилла-тангаларни Жавзарга берди. Сўнгра ўйга қайтди ва уша тангаларни онасига берди. Онаси ҳайратланиб Жавзардан сўради: "Жавзар тўғрисини айтгин, сен бу тилла-тангаларни қаердан олияпсан?"

Жавзар бўлиб ўтган воқеани онасига айтиб берди ва ундан айтган сўзларини сир сақлашини илтимос қилди.

Эртаси янада Жавзар Қорун кулига борди. Янада бошқа шахс унинг қаршисида пайдо бўлди ва уша воқеа такрорланди.  Жавзар бу шахснинг қўлларини боғлаб сувга ташлади.

Бир соат ўтганидан сўнг эркакнинг қўллари сув остида кўриниб қолди. Жавзар бирданидан қурқиб жойидан турди. У ўз турини сувга ташлади ва шахсни сувдан қуриқликка чиқарди. Бу эркакнинг қулида икки қизил балиқ бор эди. У жавзарга айтди: "Менинг хуржинимда икки кичик идиш бор. Уларни олиб кел ва оғизларини очгин. Жавзар бу икки идишларни олиб келди ва бу шахсга берди. Ушбу киши балиқларни икки идишга солди ва оғизларини маҳкамлаб қўйди. Сўнг Жавзарга қараб айтди: "Жавзар сендан миннатдорман. Сен мени ўлимдан нажот бердинг. Агар мени сувдан ташқарига чиқаролмаганингда бу икки балиқни озод этмас эдим ва сувда чукиб кетардим. "

Жавзар айтди: "Эй эркак, худо номига қасам ичаман, мени бу воқеа сир-асрорини очиб бергин ва айт, сен кимсан ва уша икки шахс ким эдилар. Нима учун улар сувда чукиб кетдилар? Шамиа ким ва бу икки балиқнинг сир-асрори нимадан иборат?

Эркак айтди: "Жуда яхши, сенга айтиб бераман, қулоқ солгин. Ҳақиқат шундаким уша чукиб кетган икки киши менинг акаларим эдилар. Уша Шамиа номли эркак ҳам менинг  бошқа акамдир. У яҳудий эмас, балким мусулмондир. Унинг исми Адурраҳим  ва менинг номим Абдулмасад."