декабр 31, 2018 21:17 Asia/Tashkent

Ёсин " муборак сураси 36-44--ояти карималарининг шарҳи.

  

Дастлаб “Ёсин” муборак сураси  36- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

سُبْحَانَ الَّذِي خَلَقَ الْأَزْوَاجَ كُلَّهَا مِمَّا تُنبِتُ الْأَرْضُ وَمِنْ أَنفُسِهِمْ وَمِمَّا لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٦﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган зот пок бўлди. (Ўсимлик дунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълум бўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканини яна бир бор тасдиқлади.) (36)

 Ӯтган оятлар шарҳида Қуръони карим тавҳиднинг табиатдаги айрим нишоналарига ишора қилган эди. Бу ояти каримада яратилишнинг муҳим қонуниятларидан бири, яъни жуфтлик қонунига ишора қилиб буюрилади: Аллоҳ таъоло ӯсимликлар, ҳайвонот ва инсонни жуфт-жуфт қилиб яратган ва сиз буни биласиз. Бошқа нарсаларда ҳам жуфтлик қонуни ҳукмрон. Аммо сиз буни билмайсиз. Мавжудотнинг кӯпайишини ва боқий қолишини жуфтлик қонуни ила амалга оширган Аллоҳ барча айблардан покдир. У ёрдамчи ва шерикка муҳтож эмас.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Жуфтликни яратган Аллоҳнинг ӯзи ҳеч  қандай жуфтлик ва шерикка эҳтиёжсиз, ягона ва покдир.
  2. Инсон жисмоний ва ғариза жиҳатидан бошқа ҳайвонларга ӯхшайди. Улардан афзал эмас.
  3. Инсоннинг илми чегаралангандир. Ҳали борлиқнинг жуда кӯп ҳақиқатларини у кашф қилолмаган.

Энди  “Ёсин” муборак сураси   37-40- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَآيَةٌ لَّهُمُ اللَّيْلُ نَسْلَخُ مِنْهُ النَّهَارَ فَإِذَا هُم مُّظْلِمُونَ ﴿٣٧﴾ وَالشَّمْسُ تَجْرِي لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ ﴿٣٨﴾ وَالْقَمَرَ قَدَّرْنَاهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَالْعُرْجُونِ الْقَدِيمِ ﴿٣٩﴾ لَا الشَّمْسُ يَنبَغِي لَهَا أَن تُدْرِكَ الْقَمَرَ وَلَا اللَّيْلُ سَابِقُ النَّهَارِ ۚ وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ ﴿٤٠﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар учун кечаси ҳам оят-белгидир. Биз уни кундуздан шилиб оламиз. Бас, улар бирдан зулматда қолгувчилардир. (Кечанинг кириши терини шилиб олишга ўхшатилмоқда. Тери аста-аста шилиб олинганидек, кундуз ҳам ундан ажратиб олинади.) (37) Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир. (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши–ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.) (38) Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз. (Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.) (39) На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар. (Ҳеч қачон қуёш ойга етиб олиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кеч ҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давом этиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдир қилган зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!) (40)

Бу ояти карималарда Аллоҳ  махсус орбитага жойлаштириб,  ҳажм ва ҳаракат тезлигини белгилаб қӯйган икки самовий планета –Қуёш ва Ойнинг тартибли ҳаракатига ишора қилинган. Аҳли башар кеча ва кундуз ӯз кӯзи билан осмонда қуёш ва ойни мушоҳада қилади. Қизиғи шундаким, ой, Қуёш ва Ер махсус меҳварларда ҳаракатланиб, ҳеч қачон бир-бири билан тӯқнашмайди.

Биз яшайдиган ер курраси табиатан қоронғу ва зулматлидир. Зеро, у ӯзидан нур таратмайди. Ернинг қуёшга қараган томонини қуёшнинг ёғдуси ёритади. Шу сабабли офтоб чиқиши билан ернинг бир қисми ёришиб, тонг отади. Аммо ернинг ӯз ӯқи атрофида айланиши натижасида секин-аста қуёш ботиб, ерда яна қоронғулик ҳукмрон бӯлади.

Албатта тунда ҳам Аллоҳ таъоло заминни мутлақ қоронғуликка ташлаб қӯймаган. Шу сабабли  қуёшнинг рупарасига улкан бир кӯзгу, яъни ойни  тутиб, қуёш нурининг аксини заминга юборади. Ойдан таралган мулойим ёруғлик ернинг тун  ҳукмрон бӯлган  қисми   аҳолисига  осойишталик бағишлайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Табиатга ҳоким қонуниятлар, ой, ер ва қуёшнинг ҳаракатланиши, кеча ва кундузнинг вужудга келиши, турли табиий ҳодисалар Ҳаким ва Қудратли Аллоҳнинг нишоналаридир.
  2. Қуёш , ой ва ернинг орбитаси  ва ҳаракат тезлиги аниқ ҳисоб-китоб қилингандир.Бу нарса тасодифий эмас.
  3. Ойнинг ҳилол шаклидан тӯлин ойга айланишигача бӯлган ҳолати ҳаким ва қудратли Аллоҳнинг тадбиридир. Қуръони каримнинг бошқа бир оятида ой ҳолатининг ӯзгариши ой ва йилни белгиловчи календар сифатида шарҳланган.

Энди  “Ёсин” муборак сурасининг 41-44- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَآيَةٌ لَّهُمْ أَنَّا حَمَلْنَا ذُرِّيَّتَهُمْ فِي الْفُلْكِ الْمَشْحُونِ ﴿٤١﴾ وَخَلَقْنَا لَهُم مِّن مِّثْلِهِ مَا يَرْكَبُونَ ﴿٤٢﴾ وَإِن نَّشَأْ نُغْرِقْهُمْ فَلَا صَرِيخَ لَهُمْ وَلَا هُمْ يُنقَذُونَ ﴿٤٣﴾ إِلَّا رَحْمَةً مِّنَّا وَمَتَاعًا إِلَىٰ حِينٍ ﴿٤٤﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар учун Биз уларнинг наслларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам бир оят-белгидир. (41) Ва Биз улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халқ қилдик. (42) Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнинг ёрдамчиси бўлмас ва ҳам улар қутқазилмас. (43) Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш бўлсагина. (Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолиши мумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омон қолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тез такрорланиб ҳам туради.) (44)

Бу ояти карималарда оламнинг улкан ҳодисалари—денгиз ва океанларга ишора қилиниб буюрилади: Юк ва йӯловчиларни манзилга етказувчи кемалар Аллоҳ қудратининг нишонасидир. Зеро, Аллоҳ таъоло сувни шундай яратдиким, жуда оғир юклар ва йӯловчилар унга чӯкиб кетмасдан узоқ-яқин масофага етиб олишади. Ҳатто бугунги илм-фан ривожланган, поезд ва самолётлар яратилган кунда ҳам дунёнинг кӯп юклари кемалар орқали ташилади. Ҳозирги замонда озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж товарлари ортилган кемалар ҳамда нефт танкерлариҳаракатдан тӯхтаса, бутун ер юзидаги инсониятнинг ҳаёти издан чиқади. Ваҳоланки, бордию Аллоҳ таъоло сувнинг кемалар сузишини таъминловчи хусусиятини ӯзгартирса, бемалол сузиб юрган барча кемалар денгиз ва океанлар қаърига чӯкиб кетади ва Аллоҳдан ӯзга ҳеч ким бу вазиятни барқарорлаштира олмайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Инсон қуруқлик ва сувда ҳаракатланадиган транспорт воситаларига эҳтиёж сезади. Аллоҳ  ана шу керакли заминаларни муҳайё айлаган.
  2. Неъматлар Аллоҳнинг бизга кӯрсатган лутф-марҳамати эканлигини унутмаслигимиз керак.

Шу сабабли ихтиёримиздаги неъматларга ғурурланиш ӯрнига Илоҳий қаҳр-ғазабга гирифтор бӯлмаслик учун шукрона қилмоғимиз лозим.

 

Ёрлиқ