Нур томон йўл-698
698қисм."Қасас" муборак сураси,59-63 ояти карималар
Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси 59-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
إِنّ«وَمَا کَانَ رَبُّکَ مُهْلِکَ الْقُرَى حَتَّى یَبْعَثَ فِی أُمِّهَا رَسُولًا یَتْلُوا عَلَیْهِمْ آیَاتِنَا وَمَا کُنَّا مُهْلِکِی الْقُرَى إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَالِمُونَ»
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Роббинг шаҳар-қишлоқларни то улар орасига уларга оятларимизни тиловат қиладиган Пайғамбар юбормасдан туриб ҳалок қилувчи бўлмаган. Биз шаҳар-қишлоқларни фақат аҳли золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлганмиз. (Аллоҳ таолонинг одати шуки, инсонларга жон, ақл-идрок бериб қўйса ҳам, яна Пайғамбар орқали огоҳлантирмасдан туриб уларни ҳалок қилмайди. Пайғамбарни қачон ва қаерга юборишни ўзи билади. Мана, Макка аҳлига ҳам Пайғамбар келмаган эди. Энди Муҳаммадни (с. а. в.) юборди. У кишини фақат Макка аҳлига эмас, балки барча макон ва замонларга огоҳлантиргувчи Пайғамбар қилиб юборди.) (59)
Ӯтган дастуримизда таъкидлаган эдикким, дунёвий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иймон келтирмаган кишиларга жавобан Аллоҳ таъоло буюрмиш: Сиз ӯз кӯзингиз билан ӯтган қавмлардан қолган харобаларни кӯргансиз. Дунёнинг шавқидан маст бӯлиб, туғёнга кетганларида биз уларни ҳалок этдик.
Бу ояти каримада буюрилади: Албатта, олим-доно бӯлган Парвардигор пайғамбар юбориб, буйруқларини одамларга етказмагунча, уларни ҳалок этмайди. Одамлар Илоҳий фармонни эшитиб, уни ёлғонга чиқарган пайти Аллоҳ таъоло уларни жазолаш буйруғини беради. Одамлар пайғамбарни кӯриб, Илоҳий ваҳийни эшитгач, Аллоҳнинг элчиси ва унинг келтирган динига нисбатан золимларча муносабат қилишса, шу дунёдаёқ азобга йӯлиқиб, ҳалок бӯладилар.
Бу ояти карима бизга қуйидагиларни таълим беради:
- Аллоҳ одамларга ӯз ҳужжатини комил етказмагунча, уларни жазоламайди.
- Ҳаққа қарши чиқиб, пайғамбарларни ёлғончига чиқариш улкан зулм бӯлиб, Парвардигор шу дунёдаёқ унинг жавобини қайтаради.
Энди “Қасас” муборак сураси 60-61-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمَا أُوتِیتُم مِّن شَیْءٍ فَمَتَاعُ الْحَیَاةِ الدُّنْیَا وَزِینَتُهَا وَمَا عِندَ اللَّـهِ خَیْرٌ وَأَبْقَى أَفَلَا تَعْقِلُونَ»،«أَفَمَن وَعَدْنَاهُ وَعْدًا حَسَنًا فَهُوَ لَاقِیهِ کَمَن مَّتَّعْنَاهُ مَتَاعَ الْحَیَاةِ الدُّنْیَا ثُمَّ هُوَ یَوْمَ الْقِیَامَةِ مِنَ الْمُحْضَرِینَ»
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийдир. Ақл ишлатмайсизларми? (60)Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи киши бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?! (Бу ояти каримада мўмин билан кофир бир-бирларига солиштириб кўрсатилмоқда. Бир томонда мўмин киши. Унга Аллоҳ таоло мўминлиги учун бу дунёда гўзал яшашни, у дунёда гўзал жаннатга эга бўлишни ваъда қилган. Иккинчи томонда кофир киши. Аллоҳ таоло унга ҳаёти дунёнинг озгина матоҳини берган. Кейин у дунёда азоблаш учун дўзахни тайёрлаб қўяди. Хўш, шу икки кишини ўзаро тенг дея оламизми? Албатта, йўқ!) (61)
Бу ояти карималарда ҳам дунёвий манфаатларини ҳимоя қилиш баҳонасида иймон келтирмаган кишиларга жавобан буюрилади: Аллоҳнинг наздидаги нарсалар билан бу фоний дунёда сизнинг наздингизда бӯлган нарсаларни бир деб ӯйлайсизми? Дунёвий неъматларнинг жаранг-журунги сизнинг кӯзларингизни хиралаштириб қӯйдими, маънавий зийнатлар ва абадий саодатни кӯролмайдиган бӯлиб қолдингизми? Қиёматнинг абадий неъматларига эришиш учун дунёвий ҳашамлардан кӯнгил узолмай қолдингизми?
60-ояти кариманинг сӯнгида ҳам бу амални ақлга тӯғри келмайдиган деб атаб, улардан сӯрайди: Ақл юритмайсизми? Соддагина қиёслаш орқали ҳар бир ақлли мусулмон абадий неъматни ӯткинчи неъматга фидо айламаслик лозимлигини англаб етади.
Ояти карималарнинг давомида иймонсизлар билан иймонлилар муқояса қилиниб, буюрилади: Бугун Аллоҳнинг ваъдаларига иймон келтириб, Худо учун ишлайдиганлар қиёмат куни эзгу илоҳий мукофотларни қӯлга киритишади. Аммо бу моддий дунёга кӯнгил қӯйиб, ӯткинчи дунёга маст бӯлганлар қиёматда дӯзахга равона бӯладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дунвий ва ухровий неъматлар Аллоҳ томонидандир. Эҳтиёт бӯлишимиз керак, дунёнинг чекланган ва ӯткинчи неъматлари бизни охиратнинг чексиз ва абадий неъматларидан маҳрум этмасин.
- Ақллиликнинг нишоналаридан бири фоний дунёнинг шавқига масту аласт бӯлиб, охиратнинг абадий саодатини қӯлдан бермасликдир.
- Дин таблиғи ва одамларни тарбиялаш ишида муқояса услуби ва зеҳнни уйғотадиган риторик саволлар махсус таъсирга эга.
Энди “Қасас” муборак сураси 62-63 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَیَوْمَ یُنَادِیهِمْ فَیَقُولُ أَیْنَ شُرَکَائِیَ الَّذِینَ کُنتُمْ تَزْعُمُونَ»، «قَالَ الَّذِینَ حَقَّ عَلَیْهِمُ الْقَوْلُ رَبَّنَا هَـؤُلَاءِ الَّذِینَ أَغْوَیْنَا أَغْوَیْنَاهُمْ کَمَا غَوَیْنَا تَبَرَّأْنَا إِلَیْکَ مَا کَانُوا إِیَّانَا یَعْبُدُونَ»
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У зот уларни чақирган кунида: «Сиз даъво қилган Менинг «шерик»ларим қани?!» дейдир. (62)Устиларига сўз(ланган азоб) тушиши ҳақ бўлганлар: «Эй Роббимиз, анави йўлдан оздирганларимизни ўзимиз йўлдан озганимиздек оздирганмиз. Сенга ўзимизни оқладик. Улар бизга ибодат қилган эмаслар», дерлар. (63)
Бу ояти карималарда мушрикларнинг қиёматдаги ҳолатига ишора қилиниб, буюрилади: улар бирор-бир дӯст, ёрдамчи ва паноҳсиз қиёмат саҳнасида ҳозир бӯлишади. Аллоҳ уларга хитоб айлайди: дунё ҳаётида менга шерик деб ӯйлаганларингиз қани, сизга нажот беришсин! Ояти карималарнинг давомида буюрилади: одамлар дунё ҳаётида сиғинган куфр ва ширк пешволари саҳнада пайдо бӯлиб, жавоб беришади: булар бизга таслим бӯлганликларини ва биз гӯё уларнинг маъбуди бӯлганлигимизни иддао қилишади. Аммо ҳақиқатда бундай эмас. Улар ӯз нафсоний истакларининг бандаси эдилар, ӯз нафсоний истакларига етишиш учун бизга эргашишди ва биз каби гумроҳ бӯлишди. Ҳақиқатда биз уларнинг маъбуди эмасдик ва улардан безормиз.
Бу ояти карималарда тасвир айланган қиёмат саҳнасидаги муҳокама дунё маҳкамаларига ӯхшашдир. Дунёда ҳам бир гуруҳ кишиларни қилган жиноятлари учун муҳокама қилишганида улар гуноҳни бир-бирларига юклаб, ӯзларини бегуноҳ кӯрсатишга ҳаракат қилишади.
Табиийки, Илоҳий адолат маҳкамасида бу каби иддаолар қабул қилинмайди. Гунаҳкорлар қилмишларига яраша жазоланадилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Бирор-бир шахс ёхуд ашёни Худо деб тасаввур қилиш мавҳум хаёлотдан бошқа нарса эмас.
- Бировларни худо деб атаган кимса қиёмат куни оғир азобларга гирифтор этилади.
- Ӯзлари алданган қишилар бошқаларни ҳам йӯлдан адаштирмоқчи бӯлишади.
- Гумроҳ пешволар ва уларга эргашганлар қиёматда бир-биридан қочишга уринишади. Аммо уларнинг барчаси дӯзахга йӯналтирилади.