сентябр 08, 2016 16:58 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда дунё келажагига тегишли маҳс-мунозараларда  таъкидлаб ўтдикким, ислом динида нажоткорликка бўлган мойиллик ваҳийликдан илдиз олади ва келажак ҳақида инсоннинг башорат этишлари ва теорияларидан ажралади. Бу баҳс-мунозара ислом дунёсида кенгроқ кўлланмага  эгадир. Ливанлик ёзувчи Али Куроний ўзининг "Асри зуҳур" китобида мусулмонларнинг андешаларида  охирзамон мавъуднинг мавқеи ҳақида шундай айтади: "Барча мусулмонлар умумий тарзда исломий ва Араб мамлакатлар бўйлаб Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф ҳақида Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳадисларига эътиқод қилишади. Уларнинг барчалари ягона фикрга келишганким, ислом пайғамбари фарзандларидан бир нафари зуҳур топади ва дунёда ислоҳот киритади. Бу эса ваъда берилган охирзамондир. Албатта айрим мамлакатларнинг халқлари бу мавзўга нисбатан кам эътиқодга эгалар ва айримлари эса бунга жиддий эътиқод қилишади. " Куроний кейин шундай қўшимча қилади: "Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дунё мавъудининг номини Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шариф деб билганларида кўп шахслар  ўзларини бу ном билан таништиришди ва маҳдавийликка иддао қилишди.  Айрим мамлакатларда бу масала таърихий собиқага эгадир. Масалан Африканинг шимолида "Маробутун" жамияти маҳдийликка иддао қилишди. Судонда "Маҳдий Судоний " номли бир шахс юз йил олдин ўзини мавъуд деб таништирди ва инглизлар билан қарши кўрашди. Ҳатто Нигерияда ҳам "Усмон бин Нувда" 200 йил олдин бир ҳукуматни ташкил этди. Аммо бир неча муддатдан сўнг ҳаммага маълум бўлдики, уларнинг иддаолари ҳақиқий эмас. 

Ливанлик ушбу ёзувчининг эътиқодига кўра, Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифга эътиқод қилиш заиф ёки кучли шаклда жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий шароитлари билан бевосита боғлиқдир. Фаластин, Босния ва бунга ўхшаш мамлакатларда жиддий аччиқ ва аламли ҳодисалар юз берган вақтда  нажот берувчининг зуҳур топиши учун халқнинг истак-хоҳиши кучаяди. Шунингдек халқ сионистик режимнинг Ливанга қарши амалга оширган тажовузлари каби хорижий ва ички оғир босимлар остига қарор олганларида ҳам нажоткорликка нисбатан диққат-эътиборлари янада куч олади. Гоҳида маънавий муҳим ғалаба қозониш вақтларида дунёнинг келажагига тегишли баҳс-мунозаралар янада жиддий ва қизғин шакл олади. Ва ваъдаланган охирзамон нажоткори ҳақидаги саволлар зеҳнда кўпроқ вужудга келади. Аммо кўплар шуни билишни истайдиларким, "Маҳдий кимнинг танланган нажоткоридир?" 

Расули Акрам (с) ўзларининг охирги Ҳаж сафарларида ҳожийларнинг тўплами ўртасида Али алайҳисаломнинг вилоятини эълон қилганларида шундай марҳамат қилдилар: "Маҳдий қиём қилувчи, ҳақиқатни барқарор этувчи ва қулимиздан кетган барча ҳуқуқларни жалб этгувчисидир. Огоҳ бўлингизким, у золимлардан  қасос олади. Огоҳ бўлингизким, у чегараларни очадиган ва бекитадиган шахсдир. У Худонинг солеҳ бандаларининг қони учун қасос олади . У кенг уқёнусдан шердек бўкирган дарёга ўхшайди"

Ҳижрий қамарий 200 чи (икки юзинчи) йил имом Аскарий алайҳисаломнинг оиласида муборак бир фарзанд дунёга келди. Ул ҳазратнинг энг муҳим лақаблари, яъни Маҳдий ҳидоят этилган маъносида ва қоим эса қиём қилувчи маъносидадир. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом пок фарзандининг қўли билан дунёда адолат ва ҳақиқат  барқарор бўлишини биларди ва шундай марҳамат қилади: "Худога шукроналар бўлсинким, чеҳра ва сират жиҳатидан Расули Акрам (с)-га ўхшайдиган ўзимдан кейинги ўринбосарни кўришдан мени бу дунёдан хориж этмади. Парвардигор уни ғайбатлигида муҳофазат этади ва зуҳур топганида эса зулм ва фасодликдан тўлиб кетган дунёни адолат ва ҳақиқат билан тўлдиради. "                    Бани Аббоснинг ҳокимлари ривоятлар ва хабарлардан эшитган эдиларким, ваъда берилган Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф Имом Аскарий алайҳиссаломнинг фарзандлари эди. Улар бундай фарзанднинг туғилишидан огоҳ бўлиш ва унинг олдини олиш учун Имом алайҳисаломнинг уйини жиддий назорат остига қарор беришди. Аммо Худонинг истаги билан ҳукуматнинг маъмурлари Маҳдий таваллуд топганидан огоҳ бўлишмади. Чунки ҳеч ким Имом Аскарий алайҳисаломнинг турмуш уртоғининг ҳомиладор бўлишидан бохавар бўлмади. Ҳазрат Маҳдий ўз умрининг қисқа бир муддатини ўз отасининг олдида ўтказди. Бу муддат давомида Имом Аскарий алайҳиссалом уни ўзига хос бўлган айрим саҳобалар билан таништирарди ва унинг ёруғ келажаги ҳақида паём берарди. Имом Аскарий алайҳиссалом шаҳид бўлган вақтида Маҳдий алайҳиссалом беш ёшга кирган бола эди. Уша замондан бошлаб ул ҳазратнинг имомат қилиш даври бошланди."

Меърож кечасида Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбар (с)га хитоб келди: "Ўтказилган тадқиқот билан уни, яъни Маҳдийни ерда подшоҳ этиб тайинладим. Барча нарсалар унинг ҳукмронлик остида қарор олган ва унинг хидматида ҳиммат боғлаган қудратли подшодир. Унинг олдида ер таслим бўлган ва таъзим қиладиган подшоҳдир.Худонинг аскарлари  унинг ёрдамчилари ва Худонинг фаришталари ул ҳазратнинг хидматкорларидир. Дунё аҳлига ҳаққ даъватини етказиш, худонинг тавҳиди учун жамлаш ва уларни хушбахтлик ва саодатга етказиши учун замину замоннинг ҳаммаси ул ҳазратнинг ихтиёрида қарор олади."  

Ёрлиқ