сентябр 11, 2016 09:30 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи шундай ёзади Қурбон ҳайити шундай бир шароитда ўтказилмоқдаким, ҳожийларнинг мизбони Яман, Сурия ва Эрон мамлакатларининг мусулмонларини  ваҳий сарзаминида ҳузур топишдан ва Ҳаж маросимларини ижро этишдан маҳрум этдиким, ваҳий каломига биноан оғир ва аламли оқибатларга муносибдир. Агар исломий умматда ҳоким бўлган шароитлар ҳақида руйхат олинса, исломий умматнинг хурсандчилиги ва шодоблиги кундан кунга ғам-кулфат ва хафачиликка айланиб қолади. Чунки ходимул-Ҳарамайннинг симатида бўлган бугунги  мустабид ҳукмдорлар нефть даромадлари ва ана шу зиёратчиларнинг пули билан саъудиялик коалициянинг уруш мошинларини жиҳозлантириш ва Яман, Сурия, Ироқ, Баҳрайн, Ливан, Ливия ва ҳатто Африка қитъасида ёвоий террористларни ташкил этиш билан шуғулланишмоқда ва  мусулмон миллатларини ғазабланиш ва хавотирланишларга юзмаюз этишмоқда. Ажабланарли томони шундаким, бу золимлик, жиноят ва маданиятсизликнинг барчаси агарчи аниқ мушоҳида этилсада, аммо исломий ва халқаро ҳамжамиятлик бу масала баробарида сукут сақлашмоқда.  Ол-Саъуд режимига қарши исломий умматнинг ғазаби фақат исломий ва араб мамлакатларига қарши амалга оширилган душманлиги ва жиноят содир этиши учун эмас, балки улар ҳатто ваҳий келган сарзаминда ҳам масъулиятсизлик билан амал қилишди ва Мино сарзаминида Раҳмоннинг меҳмонлари бўлмиш зиёратчилардан етти минг нафари оғир ва чанқоқликда ўз жонларидан айрилишди. Ислом дунёси агар ҳамжиҳат бўлиб бу амалларга қарши позиция олса ва бугун қабул қилиб бўлмайдиган вазъиятдан Ҳиж маросимларини нажот бериш учун сайъ-ҳаракат қилса, балким афсўсланарли ва аччиқ бу кунлар охирга етарди ва  исломий уммат бундай оғир ва ачинарли вазъиятдан қутиларди.   

                                                                 *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурияда оташкесимни барқарор этиш учун қизғин музокара этиш ва дийдор кўришлардан сўнг ҳосил бўлган Америка ва Россиянинг келишуви ўзининг мазмун-мундарижасида муҳим нуқталарга эгадирким, унга жиддий аҳамият бериш лозим.

1- Агарчи Америка ва Россия Сурия мавзўси бўйича асосий қабул қилувчи томонлар ҳисоблансаларда, аммо уларга қўшимча  Арабистон ва Туркия ҳам бу ўртада ушбу мамлакатда ўз манфаатларини таъминлаш пайида юришибди. Мазкур мамлакатларнинг ҳар бири ҳам ўз назорати остида бўлган гуруҳларни  ҳимоят этишади. Бинобарин ушбу мамлакатларга боғлиқ бўлган қуролланган ва террористик гуруҳларнинг  оташкесимга қараб амал қилишларига нисбатан шак-шубҳа мавжуддир.

2-Бу келишувда амалан Сурия армияси Америка ва Россиянинг муштарак штабининг ижозатисиз ҳаракат қилиш имконига эга эмас ва мухолиф бўлган гуруҳларни нишонга қарор бериш ҳаққига ҳам эга эмас.

3-Буларга қўшимча икки томон мўътадил ва мўътадил бўлмаган мухолифлар масаласини ҳал этишлари лозим. Бу мавзў ҳамиша Масква ва Вашингтон ихтилофларига юзмаюз бўлиб келган ва минтақадаги масалалар билан гирифтор бўлган бошқа мамлакатлар ҳам ушбу мавзў бўйича ўз фикр-андишаларига эгалар. Шунинг учун ҳозирдан бошлаб шундай башорат этиш мумкинким, ушбу заиф келишувнинг келажагига ишониш мумкин эмас. Айниқса бу келишувнинг Ҳалабдаги тақдирни белгиловчи тўқнашуви билан ҳамзамон келиши шундан далолат берадиким, америкаликлар вақтни ўтказиш пайида бўлишмоқда.        

                                                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқида хавфсизлик бўҳрони ҳалигача ўз кучида боқий қолмоқда.  Ҳақиқатан ҳам бу бўҳрон ИШИД ва Ан-Нусра каби террористик гуруҳлар баробарида Ғарб мамлакатларининг сиёсатларидан келиб чиққан бўҳрон ҳисобланади. Энди Америка Қўшма Штатлари ва Европанинг ҳимоятларига қарор олган террористик гуруҳларнинг душманликлари Ғарб мамлакатларини ҳам ўз таъсири ва хатари остига қарор бермоқда. Охирги пайтларда Австрияда икки нафар шахс Парижда ўтган ноябрь ойида бўлиб ўтган террористик терактларда ҳамкорлик қилиш айблови билан қулга олинди. 26 ва 40 ёшда бўлган бу шахсларнинг айбловлари ИШИД террористик гуруҳига боғлиқ бўлиш ва ҳамда ушбу гуруҳлар билан алоқада бўлиш учун керакли тадбир ва маълумотларни тўплаш деб баён этилган. Шуни таъкидлаш жоизким, Франция охирги ойлар давомида террористик иккита ҳужумларга қарор олган эди.