Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Жумҳурии исломи ва Мардум Солори газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, бугунги кунларда БМТ ташкилотининг бош котибини сайлаш мавзўси халқаро ушбу ташкилотнинг ишчи дастурида қарор олган. Бу ҳодиса шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, БМТ ташкилотининг бош котиби қайси миллат ва ким бўлишига қатъий назар сионистик ва америкалик лобийларнинг босимлари остида ўз вазифасини бажаради. Охирги йиллар давомида БМТ ташкилоти бош котибининг фаолияти ушбу масалани ошкора исботлади.
БМТ ташкилотининг ҳозирги бош котиби Пан Ги Мун дунё миллатларининг ҳақ-ҳуқуқларидан ҳимоят этиш ва БМТ ташкилотининг бош котиби унвонида ўз вазифасига амал қилишда ножўя фаолиятларни амалга оширди. Пан Ги Мун Америка Қўшма Штатларининг фойдасига фаолият олиб бориши зимнида амалда БМТ ташкилотида зўравон қудратлар жараёнининг асосий чеҳраси унвонида амал қилди. Минтақада, айниқса Сурия, Яман, Ироқ, Афғонистон, Миёнмар ва Баҳрайндаги бўҳронларда ун минглаб бегуноҳ инсонларнинг жон беришларига нисбатан масъулиятсизлик зоҳир этиш дунё оммавий афкорининг эътиборидан четга қоладиган мавзў эмас. Шуни ўнитмаслик керакким, халқаро бўҳронлар ва жанжаллар БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашининг заиф амал қилиши ва Ғарб зўравон қудратларининг ушбу ташкилотда ҳузур топишининг самарасидир.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади Сурияда оташкесим барқарор бўлиши билан ҳамзамон террористлар сионистик режимнинг кўмаклари билан Жавлонда Сурияга қарши янги фронтни очдилар ва бу ҳол билан террористлар Суриянинг шаҳарларига ракеталар билан оғир ҳужумларни амалга ошириш орқали амалда ноҳарбий ва тинч аҳолини қатл этиш билан шуғулланишмоқда. Бу ҳодиса яна бир маротаба 85 мамлакатлардан ижарага олинган террористлар билан ишғолгар сионистик режимнинг ҳамжиҳат эканлигини очиқ-ойдин исботламоқда. Сионистлар ҳатто Сурия сарзамини бўйлаб Сурия давлати ва армиясининг комил тарзда ҳукмрон бўлиши ва ушбу мамлакатда террористик фитна-найрангларнинг ўз якунига етишидан кейин ҳам ўз ҳимоятлари билан минтақада террористларни жойлаштириш орқали ишғолий Фаластин билан Суриянинг муштарак чегараларида ўз ҳимоятида бўлган хавфсизлик минтақани ижод этишга умидворлик зоҳир этган эдилар. Бу тажрибани сионистлар Ливаннинг жанубида ҳам амалга оширишни режалаштирган эдилар. Бугун ҳам Жавлонда ва Қунайтарада Сурия армияси ва муқовимат кучларининг ўз қудратларини намойиш этишлари террористлар ва сионистик ишғолгарларга оз бўлса ҳам умид қолдиргани йўқ ва уларнинг ушбу муштарак фитна-найранглари нобуд бўлиб қолди ва улар катта талафотга юзмаюз бўлиб, шуни англашдиким, ўз ҳисоб китобларида яна бир маротаба хаталикка йўл қўйишди ва ушбу заминада кичик бир мувафаққиятга ҳам эга бўлишмайди.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, жумҳурийчилар партиясидан бўлмиш Клинтоннинг мухолифлари Клинтоннинг жисмоний саломатлиги мавзўсини ёритиш билан Америка президентлик сайловларида иштирок этиш учун унинг қобилиятсизлиги ва шойиста эканлигини савол остига қарор беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Жумҳурийчилар партиясидан бўлмиш рақиб ўтган ойлар давомида халқнинг диққат-эътиборини Клинтоннинг саломатлигига жалб этишга сайъ-ҳаракат қилган эди. Агарчи Хиллари Клинтон сайловларга қайтиши эҳтимоли бор бўлсада, аммо келаси саккиз ҳафта давомида унинг ҳолдан тойиши ҳақидаги филм Дональд Трампнинг тарафдорлари бўлган оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътиборига қарор олади. Хиллари Клинтоннинг ўлими ва саломатлиги ҳақидаги тортишувлар ва муноқашалар ўртасида Телеграф газетаси унинг ўрнига номзад унвонида Берни Сандерз номини таклиф этган. Клинтоннинг ўз номзадлигини қайтиб олиши ва Сандерзнинг сайланиши барча масалалар ва муносибатларни башорат этиб бўлмайдиган ва мубҳамликка қарор бериши мумкин. Фаризалар ва миш-мишларларга қарамасдан агарчи Хиллари Клинтон тақдирни белгиловчи кунларни қулдан бой берсада, аммо Хиллари Клинтоннинг таблиғотий системаси унинг орқага қолишини қоплаш учун жиддий бир қарши ҳужумдан фойдаланади. Хиллари Клинтоннинг беморлиги ва эҳтимолан бирданидан тузалиб қолиши ҳақидаги баҳс-мунозаралар мавзўси Трампнинг оғир ахлоқини кескинликларга юзмаюз этиш учун қизғин бир сюжетга айланиши ҳам муқаррар.