июл 13, 2019 18:32 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  39-49-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  39- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٣٩﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз. (39)

 Ӯтган суҳбатимизда кофирларнинг пайғамбарни туҳмат қилишлари, шунингдек уларнинг қиёмат куни азобга гирифтор этилиши ҳақида ишора қилинган эди.

Бу ояти каримада буюрилади: Кофирлар қиёмат куни гина-адоват ёхуд бадбинлик юзасидан азобланмайдилар. Бу азоб уларнинг дунёдаги ножӯя хатти-ҳаракатларининг натижасидир. Диний таълимотга кӯра инсоннинг юриш-туриши унинг руҳига таъсир ӯтказиб, асл  шахсиятини  намоён этади.

Қайд қилиш жоизким, дунёдаги жуда кӯп жазо ва жарималар келишилган ҳолда бӯлади.Аммо қиёматдаги жазолар келишилган ҳолатда эмас. Масалан транспорт воситасини ғайриқонуний равишда қувиб ӯтиш учун ҳар бир мамлакатда турли миқдордаги жарима белгиланган. Аммо  транспорт воситасини ғайриқонуний равишда қувиб ӯтишнинг натижаси қарама-қарши томондан келаётган машина билан тӯқнашишдан иборат бӯлади. Қиёматдаги жазо натижа учун бериладиган жазодир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий жазо адолатли жазодир. Зеро, у инсоннинг амалига мос миқдорда берилади.
  2. Қиёмат юриш-туришимизнинг натижаси  кӯзга ташланадиган кун. Дунёда экканимизнинг ҳосилини қиёматда йиғиб оламиз.

Энди  “Саффот” муборак сураси   40-44- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِلَّا عِبَادَ اللَّـهِ الْمُخْلَصِينَ ﴿٤٠﴾ أُولَـٰئِكَ لَهُمْ رِزْقٌ مَّعْلُومٌ ﴿٤١﴾ فَوَاكِهُ ۖ وَهُم مُّكْرَمُونَ ﴿٤٢﴾ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ ﴿٤٣﴾ عَلَىٰ سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ ﴿٤٤﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Магар Аллоҳнинг ихлосли бандалари. (40) Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир. (41) Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида... (42) Наъийм жаннатларида... (43) Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар. (44)

 Олдинги оятларда  дӯзахийлар гуруҳи тасвирланган эди. Бу ояти карималарда жаннат аҳли васфида буюрилади: Аллоҳнинг холис бандалари қиёмат азобидан омондалар. Улар жаннатнинг анвойи неъматларидан баҳраманд бӯлиб, осойишталик ва роҳат-фароғатда яшашади.

Қуръони каримда “мухлис” сӯзи амалларини холис Аллоҳ учун бажарадиган, маънавий баркамоллик сари ҳаракат қилаётган кишига нисбатан ишлатилади. Аммо “мухлас” Аллоҳ томонидан танланган, маънавий камолотнинг юксак чӯқиссини эгаллаган кишига нисбатан айтилади.

Табиийки, ӯзи истамаган кишини Аллоҳ мажбурлаб холис қилмайди. Аммо бу йӯлга қадам ташлаб, барча амалларини Аллоҳнинг ризолиги учун амалга оширадиган кишини Парвардигори карим қӯллаб, ӯзига томон ҳидоят қилади.

 

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1.Инсонни ҳар хил ширк ва риёдан поклаб, уни холис айлайдиган нарса Аллоҳнинг бандалигидир.

2. Гунаҳкорларга гуноҳига яраша ва илоҳий адолат юзасидан жазо берилади. Аммо хос кишиларга бериладиган мукофот уларнинг амалидан кӯра юксакроқ, яъни Аллоҳнинг фазли асосидадир.

3. Жаннатда моддий ва маънавий неъматлар биргаликда бӯлиб, жаннат аҳли улардан ризқланишади.

4. Аллоҳнинг дӯстлари билан суҳбатдош бӯлиш жаннат аҳлининг маънавий лаззатларидан биридир.  

Энди  “Саффот” муборак сураси   45-49- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يُطَافُ عَلَيْهِم بِكَأْسٍ مِّن مَّعِينٍ ﴿٤٥﴾ بَيْضَاءَ لَذَّةٍ لِّلشَّارِبِينَ ﴿٤٦﴾ لَا فِيهَا غَوْلٌ وَلَا هُمْ عَنْهَا يُنزَفُونَ ﴿٤٧﴾ وَعِندَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ عِينٌ ﴿٤٨﴾ كَأَنَّهُنَّ بَيْضٌ مَّكْنُونٌ ﴿٤٩﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур. (45) Оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. (46) Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар. (47) Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир. (48) Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар. (49)

Бундан олдинги оятларнинг охирида жаннат аҳли тахтларга суянган ҳолда самимий суҳбат қуришади, дейилган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Уларни жаннат булоқларидан қайнаб чиққан лаззатли ичимликлардан баҳраманд айлаш учун атрофларида қӯлларида ичимлик тӯлла жом тутган хос хизматкорлар парвонадек айланиб юришади.

Маълумки, дунёда баъзи қавмлар меҳмонларини турли шароблар билан сийлашади.  Бу ояти каримада жаннат шароблари дунё шароблари  билан муқояса қилинади. Айтиш жоизким,  жаннат ичимликлари “Инсон” муборак сурасининг 21-ояти каримасида “шароби таҳур”,  яъни пок, покиза ичимлик сифатида шарҳланган.  Жаннат шароблари дунё шаробларидан фарқли равишда мастлик, сӯзлаш ёхуд юриш-туришдаги чалғишни келтириб чиқармайди.

Оятларнинг сӯнгида эса жаннат неъматларидан яна бирига ишора қилиниб, буюрилади: Жаннат аҳлининг завжалари эрларидан бошқага назар ташламайдиган, гӯзал ва пок аёллардир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёмат жисмонийдир. Жаннат аҳли учун турли жисмоний лаззатлар мавжуд. Дӯзах аҳли ҳам турли жисмоний қийноқлар билан азобланадилар.
  2. Оқ ранг жаннат ранги бӯлиб, у нур, гӯзаллик, поклик ва орасталикнинг рамзидир.
  3. Жаннат аёллари гӯзал, дилрабо, афифа ва покдомондирлар.