июл 15, 2019 19:36 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  106-113-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  106-108- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ الْبَلَاءُ الْمُبِينُ ﴿١٠٦﴾ وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ ﴿١٠٧﴾ وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ ﴿١٠٨﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир. (106) Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таъоло Иброҳимга алайҳиссалом юқоридаги нидони қилди ва Исмоилнинг алайҳиссалом ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.) (107) Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик. (108)

   Ӯтган суҳбатимизда дедик: Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар Аллоҳнинг буйруғини бажаришга шайланган чоғи нидо келди: Эй Иброҳим, сиз бизнинг дастуримизни ҳеч иккиланмай бажаришга киришдингиз.

Бу ояти карималарда буюрилади: Исмоилни отасининг қӯли билан сӯйишдан мақсад унинг қонини тӯкиш эмас, балки ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломни синашдан иборат эди. Ҳазрат Иброҳим Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун ӯзининг жигарбанди Исмоилни қурбонлик қилишга ҳам тайёр эканлигини кӯрсатди. Дарҳақиқат Аллоҳнинг мақсади Иброҳимнинг ӯғлини сӯйиши эмас, балки ундан кӯнгил узиши эди. Шу сабабли ота-ӯғил Аллоҳнинг ӯта оғир ва дардли буйруғини бажаришга чоғланган чоғи Аллоҳ таъоло катта бир қӯчқорни юборди. Ҳазрат Иброҳим бу қӯчқорни қурбонлик қилиб, аҳли башар тарихи давомида ӯзидан суннат қолдирди. Ӯшандан бери Аллоҳнинг уйини зиёрат қилишга борган ҳожилар ҳазрат Иброҳим ва ҳазрат Исмоилдан қолган бу суннатга амал қилиб, қурбонлик қилишади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Фарзанддан кӯнгил узиш, оталик ва болалик муҳаббатидан воз кечиш Аллоҳнинг жуда оғир синовларидан бири бӯлиб, Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар бу имтиҳондан муваффақиятли ӯтишди.
  2. Аллоҳнинг йӯлида қурбонлик қилиш ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати бӯлиб, бу суннат ҳар йили қурбон ҳайити кунлари Маккаи мукаррама ва мусулмонлар яшайдиган дунёнинг барча шаҳар ва қишлоқларида амалга оширилади.
  3. Ӯзидан яхши амални эсдалик қолдирган кишининг номи келажак авлодлар томонидан ҳурмат-эҳтиром билан эсланади.
  •  

سَلَامٌ عَلَىٰ إِبْرَاهِيمَ ﴿١٠٩﴾ كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿١١٠﴾ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ ﴿١١١﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Иброҳимга салом бўлсин! (109) Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз. (110) Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (111)

Оғир синовдан юзи ёруғ ҳолда чиққан ҳазрат Иброҳимга нисбатан Аллоҳнинг хос лутфу марҳамати баён қилинган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада ул ҳазратга тарих давомида Аллоҳнинг саломи йӯллангани  баён этилиб, буюрилади: Аллоҳнинг бу лутфу карами фақатгина ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломга хос эмас. Тарих давомида ким моли, жони ва амалидан қай миқдорда Аллоҳ йӯлига фидо қилса, бу марҳаматлар унга ҳам тегишлидир.

Иймон аҳли бӯлиб, Аллоҳга бандалик йӯлида сӯзсиз таслим бӯлган ҳар бир банда Иброҳим алайҳиссалом каби Аллоҳнинг лутфу марҳаматига лойиқ деб топилгай. Бу дастур инсоният тарихининг интиҳосигача давом этади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Аллоҳ таъоло Қуръони каримда пайғамбарларига салом юборган. Аммо ислом пайғамбарига Аллоҳ ва фаришталари салом ва салавот юборишади. Шунингдек Аллоҳ иймон аҳлидан  сӯнгги пайғамбарига салом ва салавот юборишни тақозо қилган.
  2. Ҳар бир эзгу амал учун дунё ва охиратда арзирли Илоҳий мукофотлар бор.
  3. Аллоҳнинг бандаси амалларига мукофот ва жазо берилиши махсус қонун-қоидалар асосида амалга оширилади.

Энди  “Саффот” муборак сураси   112-113- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَبَشَّرْنَاهُ بِإِسْحَاقَ نَبِيًّا مِّنَ الصَّالِحِينَ ﴿١١٢﴾ وَبَارَكْنَا عَلَيْهِ وَعَلَىٰ إِسْحَاقَ ۚ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحْسِنٌ وَظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ مُبِينٌ ﴿١١٣﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Яна Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик. (112) Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур. (Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан Пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша Пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.) (113)

 Олдинги оятларда ҳазрат Исмоилга ишора қилиниб, у сабрли ва ризо мақомидаги ӯсмир сифатида эсланган эди. Аммо бу ояти карималарда ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи фарзанди Исҳоқ тилга олиниб, Аллоҳ Иброҳимга Исҳоқнинг ҳам пайғамбарлик башоратини беради. Ҳазрат Исҳоқ бошқа пайғамбарлар каби Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан эди. Шу сабабли унга Парвардигорнинг улуғ неъматларидан бири барака берилган эди. Унинг умри, моли, тирикчилиги ва авлоди , тафаккур ва таълимоти ҳам баракали бӯлди. Барака бу давомли эзгу амал дегани.

Давомли эзгу амаллардан бири шул эдиким, бани Исроилнинг барча пайғамбарлари Исҳоқ қавмидан етишб чиқдилар. Ислом пайғамбари ҳазрат Исмоил наслидан эдилар.

Ояти карималарнинг интиҳосида буюрилади: Исҳоқ наслидан бӯлган барча фарзандлар ҳам эзгу амал соҳиби эмасди, албатта. Айримлари золим ва гунаҳкор эдилар. Бу нарса одамизод табиатининг тақозосига боғлиқ. Одам фарзанди пок наслдан бӯлишига қарамай, ҳаётда янглиш йӯлни танлаб, зулмкор бӯлиши ҳам мумкин.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳатто пайғамбар хонадонида ҳам номувофиқ фарзандлар етишиб чиқиши мумкин. Пайғамбарлар ёхуд солиҳ инсонлар наслидан бӯлиш ҳидоят топди дегани эмас. Аллоҳнинг дӯсти бӯлган отадан ҳақ йӯлдан адашган фарзанд ҳам туғилиши мумкин.
  2. Ҳазрат Иброҳимнинг фарзандлари ҳақидаги хайрли дуолари Исмоил ва Исҳоқни Аллоҳнинг хос бандаларига айлантирди. Биз ҳам келажак наслларимизнинг арзирли ва солиҳ инсонлар бӯлиб етишиши учун мунтазам дуода бӯлишимиз лозим.