Нур томон йӯл--817
« Саффот " муборак сураси 114-122-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 114-116- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَقَدْ مَنَنَّا عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَارُونَ ﴿١١٤﴾ وَنَجَّيْنَاهُمَا وَقَوْمَهُمَا مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ ﴿١١٥﴾ وَنَصَرْنَاهُمْ فَكَانُوا هُمُ الْغَالِبِينَ ﴿١١٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик. (114) Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик. (115) Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар. (116)
Ӯтган суҳбатимизда Қуръони каримда Аллоҳ таъолонинг ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломга ато этган айрим неъматлари тилга олинган, деб айтдик. Бу ояти карималар Аллоҳнинг ҳазрат Мусо ва унинг акасига кӯрсатган лутфу марҳамати ҳақидадир.
Аллоҳ таъолонинг Мусо, Ҳорун ҳамда Бани Исроил қавмига кӯрсатган лутфу марҳамати уларнинг Фиръавн ва фиръавнийлар чангалидан озод қилиниши ва душман устидан ғалабага эришишлари эди.
Мисрнинг золим подшоси Фиръавн эркакларни қул қилиб ишлатар, хотинларни чӯриликка олар, ӯғил болаларни эса ӯлдириб ташларди.
Ана шундай оғир бир вазиятда ҳазрат Мусога Бани Исроил қавмини озод қилиш масъулияти юкланди. У Аллоҳга бӯлган мустаҳкам иймонга таяниб уларнинг эркинликка чиқиш заминаларини ҳозирлаб, Бани Исроил қавмини бу ғам-ғуссадан озод қилди.
Аллоҳнинг лутфу карами сабаб Бани Исроил қавми Нил дарёсидан кечиб, Фиръавн ва унинг қудратли лашкари сувда ғарқ бӯлишди. Шундай қилиб қурол-яроқсиз бани исроилликлар тиш-тирноғигача қуролланган Фиръавн қӯшини устидан муъжизали равишда ғалаба қозониб, золим Фиръавн чангалидан озод бӯлишди. Фиръавнийлар нобуд бългач, Бани Исроилликлар уларнинг мол-мулк ва боғ-роғлари, ҳамда қаср ва кошоналарига эгалик қилишди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳ таъолонинг пайғамбарларга нисбатан лутф-марҳаматини эслаш мӯминларни доимо илҳомлантириб келган.
- Ғам-ғусса ва руҳий босимлардан қутулиб, руҳий қониқиш ҳосил қилиш Аллоҳнинг улуғ неъматидир.
- Пайғамбарлар ва азиз-авлиёлар доимо мазлум халқ ҳақида қайғуришади. Мазлумлар золимларнинг чангалидан озод этилмагунча Аллоҳ мардларининг кӯнгли тинчимайди.
Энди “Саффот” муборак сураси 117-119- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَآتَيْنَاهُمَا الْكِتَابَ الْمُسْتَبِينَ ﴿١١٧﴾ وَهَدَيْنَاهُمَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ﴿١١٨﴾ وَتَرَكْنَا عَلَيْهِمَا فِي الْآخِرِينَ ﴿١١٩﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик. (117) Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик. (118) Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик. (119)
Бу ояти карималарда Аллоҳнинг энг буюк неъмати – жамиятни дунё ва охиратнинг саодатига ҳидоят этувчи самовий китобнинг нозил этилиши таъкидланган.
Фиръавн ва фиръавнийлар зулмидан эндигина озод бӯлган жамият яна қайта зулмга гирифтор бӯлмаслиги учун қонун ва Илоҳий раҳбарга эҳтиёж сезарди, албатта. Шу сабабли Бани Исроил қавми риоя қилиши лозим бӯлган Таврот китобининг нозил этилиши ва ҳазрат Мусо алайҳиссалом каби Илоҳий пешво бу қавмнинг соғлом ва камолот пиллапояларидан юксалувчи қавм бӯлиши учун Аллоҳнинг энг улуғ ҳадяси эди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Одамларни зулм-ситамдан озод қилиш уларнинг ҳидоят топишлари заминаларини яратади.
- Бировлар томонидан ӯзгартирилмаган асл Илоҳий китоб инсонга тӯғри яшашнинг йӯлини кӯрсатади.
- Аллоҳ таъоло Қуръони каримда ӯз пайғамбарларини васф айлаган. Эзгу ном инсоният тарихи давомидаги барча пайғамбарларнинг фазилатидир.
Энди “Саффот” муборак сураси 120-122- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
سَلَامٌ عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَارُونَ ﴿١٢٠﴾ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿١٢١﴾ إِنَّهُمَا مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ ﴿١٢٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин! (120) Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. (121) Чунки икковлари мўмин бандаларимиздандирлар. (122)
Ҳазрат Мусо ва Ҳорун ҳақидаги оятларнинг сӯнгида Аллоҳ таъоло уларга салом йӯллаб бу ишни барча иймон аҳлига ибрат бӯлсин учун Қуръони каримда махсус зикр этгандир.
Ояти карималарнинг охирида буюрилади: бизнинг бу икки пайғамбар ва иймон аҳлига қаратилган лутфу марҳаматимиз мунтазам ва доимийдир. Демак, тарих давомида покиза яшаб, Худонинг халқига эзгуликларни раво кӯрган ҳар бир иймонли киши бу лутфу иноятдан баҳраманд бӯлади.
Ҳазрат Мусо ва Ҳорун ҳақидаги сӯнгги оятда уларнинг бандалик ва таслим даражаларига ишора қилиниб, буюрилади: Улар бизнинг иймонли бандаларимиздан эди. Бу таъбир Қуръони каримда барча пайғамбарлар ҳақида ишлатилган ва улар аъбд, яъни Аллоҳнинг бандаси сифатида таърифланганлар. Бу нарса пайғамбарларнинг Аллоҳ дастурлари қаршисида сӯзсиз таслим эканликларини билдиради. Бошқа одамлар эса Аллоҳнинг барча буйруқларини сӯзсиз бажаришмайди. Улар фақат ӯзларининг ноқис ақли етган дастурларнигина бажаришади, холос.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг дӯстларига салом йӯллаш арзирли амал бӯлиб, Парвардигори карим Қуръонда ана шу эзгу амални доимий бажаришни бизга таълим берган.
- Диний маърифатни тарғиб қилиб, жамиятни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш Аллоҳнинг мардларига хос эҳсондир.
- Эзгу амал соҳиблари тарих давомида Аллоҳнинг лутфу марҳаматидан баҳраманд бӯлиб келишган.