июл 17, 2019 19:43 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  123-132-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  123-126- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ ﴿١٢٣﴾ إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٢٤﴾ أَتَدْعُونَ بَعْلًا وَتَذَرُونَ أَحْسَنَ الْخَالِقِينَ ﴿١٢٥﴾ اللَّـهَ رَبَّكُمْ وَرَبَّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ ﴿١٢٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир. (123) Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?! (124) Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини. (125) Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» деди. (126)

   Ҳазрат Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларнинг саргузашти ҳикоя қилингач, бу ояти карималарда ҳазрат Илёс алайҳиссаломнинг саргузаштига ишора қилиниб, буюрилади: Унинг қавмига қарата айтган илк даъвати барча ёмон иллатларнинг манбаи бӯлган ширк, бутпарастлик, зулм ва фисқ-фужурдан парҳез қилиш ҳақида эди.

У бутпарастларнинг виждонини уйғотиш учун уларга шундай мурожаат қиларди: Қандай қилиб яратувчингизни унутиб, ӯзингиз   ясаган бутларга сиғинасиз? Бутлар бирор-бир нарсани яратиш қудратига эгами, нега уларнинг наздида таъзим бажо келтирасиз? Улар кимни яратган: ота-боболарингизними, ӯзингиз ёхуд фарзандларингизними?!  Нега ӯзингиз ва ота-боболарингизни яратган, оламнинг барча ишларининг тадбири ихтиёрида бӯлган Аллоҳни тарк айлаб, жонсиз ва хосиятсиз жисмларга сиғинасиз?

Бутпарастлар бу иш ота-боболаридан қолгани сабабли улар ҳам бутпарастликни давом эттиришларини таъкидлашар, ҳазрат Илёс эса уларга шундай жавоб берарди: ота-боболарингизни ҳам Худо яратган, бутлар эмас.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Барча Илоҳий пайғамбарлар аҳли башарни Худодан бошқа нарсаларга сиғинишдан қайтариб, худопарастликка даъват этишган.
  2. Бутун оламларнинг ягона яратувчисигина сиғинишга лойиқ.
  3. Барча пайғамбарлар одамларни камолотнинг асоси бӯлган тақво ва парҳезкорликка даъват қилишган.
  4. Илоҳий пайғамбарлар одамлар билан суҳбатда содда ва самимий  саволлар бериш йӯли билан уларни ғафлат уйқусидан уйғотишга ҳаракат қилишарди. Мисол учун жонсиз ва фазилатсиз бутларни ҳаким ва қудратли ягона Яратгувчи билан қиёслаш кишиларнинг виждонини уйғотиб, уларни сергаклантирарди.

Энди  “Саффот” муборак сураси   127-129- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ ﴿١٢٧﴾ إِلَّا عِبَادَ اللَّـهِ الْمُخْلَصِينَ ﴿١٢٨﴾ وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ ﴿١٢٩﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир. (127) Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (мустаснодир). (128) Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик. (129)

Ӯтган кӯпгина қавмлар каби ҳазрат Илёс алайҳиссаломнинг қавми ҳам унинг пайғамбарлигини ёлғонга чиқаришди ва унинг бутпарастликни тарк этиш ҳақидаги панд-насиҳатларини қабул қилишмади. Қуръони карим буюради: Илоҳий пайғамбарни ёлғончига чиқаришнинг оқибати турли ёвуз амаллар ва гуноҳларга ӯралашиб қолиш, охир-оқибат Аллоҳнинг ғазабига гирифтор бӯлишдир.Ҳазрат Илёс қавмининг фақат унга иймон келтирган  ва Аллоҳга холис сиғинган озгина қисмигина нажот топишди.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳ таъоло пайғамбарларининг чеккан заҳматларини муносиб қадрлаб, Аллоҳ мардларининг тафаккур ва таълимотлари тарих давомида бошқаларга намуна бӯлиб қолсин учун уларнинг номини Қуръони каримда яхшилик билан эслайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.    Дунё ҳаёти одамларнинг бахтли-саодатли эканликларининг мезони бӯлолмайди. Ким саодат ва нажот аҳли, ким бадбахт ва дӯзах аҳли эканлиги қиёмат куни маълум бӯлади.
  2. Нажотнинг йӯли Аллоҳга холис бандалик ва ихлос билан амал қилишдир. Бу нарса инсонни Илоҳий азобдан нажот бахш этади. Аллоҳ йӯлида холис амал қилмаслик кишини асл мақсаддан узоқлаштиради.

Энди  “Саффот” муборак сураси   130-132- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

سَلَامٌ عَلَىٰ إِلْ يَاسِينَ ﴿١٣٠﴾ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿١٣١﴾ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ ﴿١٣٢﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Илиёсийнга салом бўлсин. (130) Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. (131) Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.) (132)

Қуръони каримда ҳазрат Илёс саргузашти баён этилгач, буюрилади: Аллоҳ ӯзининг пайғамбари Илёсга салом йӯллайди. Эслатмоқ жоизким,  бу муборак суранинг 130-ояти каримасида Илёс ӯрнига Илёсин сӯзи ишлатилган. Лекин буларнинг иккиси ҳам бир киши, яъни Илёс пайғамбарни билдиради. Худди Сино ва Синин сӯзлари бир минтақанинг номи бӯлгани каби. Ушбу муборак суранинголдинги ояти карималарида айрим Илоҳий пайғамбарларнинг саргузаштига ишора қилинган эди. Бу саргузаштларнинг ҳар бири сӯнгида Аллоҳ таъоло уларнинг холис ва қатъий иймон соҳиблари эканликларини таъкидлаб, сай-ҳаракат ва эзгу амалларини олқишлаб буюрди: эзгу амал эгаларининг ишини тақдирлаб, уларга ажр-савоб бериш бизнинг суннатимиздир.

Ҳазрат Илёс ҳақидаги оятлар сӯнгида ҳам Қуръони карим шу мавзуга ишора қилиб буюради: Аллоҳ йӯлида қадам босган ва Худонинг халқига яхшилик қилган кишиларнинг бирор-бир хайрли амали эътиборсиз қолмайди. Ягона шарти уларнинг иймон аҳлидан бӯлишидир.

Аммо Аллоҳни инкор қилган, унга таъзим ва таслим келтиришга тайёр бӯлмаган киши эзгу ишлар қилса, у Худо учун эмас, дунё одамлари учун эзгулик қилган ҳисобланади. Унинг мукофоти эса шу дунёда одамларнинг миннатдорчилик ва ташаккурларидир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар ва Худонинг дӯстларига салом юборишни Аллоҳ таъолодан ӯрганишимиз лозим.
  2. Эзгулик ва эҳсон қилувчи кишилар Аллоҳнинг лутфу инояти соясидалар.
  3. Аллоҳга бандалик қилувчи, иймон ва эҳсон соҳиби бӯлган кишиларга инсоният тарихи давомида Аллоҳнинг саломи етиб туради.