июл 18, 2019 18:47 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  133-138-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  133-136- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِنَّ لُوطًا لَّمِنَ الْمُرْسَلِينَ ﴿١٣٣﴾ إِذْ نَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ أَجْمَعِينَ ﴿١٣٤﴾ إِلَّا عَجُوزًا فِي الْغَابِرِينَ ﴿١٣٥﴾ ثُمَّ دَمَّرْنَا الْآخَرِينَ ﴿١٣٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Лут ҳам Пайғамбарлардандир. (133) Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик. (134) Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди. (135) Сўнгра қолганларини ҳалок этдик. (136)

   Айрим пайғамбарларнинг бошидан кечирганлари баён этилган олдинги суҳбатларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда ҳазрат Лут алайҳиссалом ва унинг қавми саргузашти баён этилади. Лут қавми Ҳижознинг шимолий қисми, Макка ва Шом йӯлида яшашарди. Шу сабабли тижорат карвонлари мунтазам равишда уларнинг юртидан ӯтарди.

Қуръони карим оятлари асосида ҳазрат Лут ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом билан замондош бӯлиб, унинг дини ва шариатини тарғиб қиларди.

Бу ояти карималарда ҳазрат Лут ва қавмининг охирги саргузаштлари баён этилиб, буюрилади: Бу қавмга Илоҳий азоб нозил бӯлган чоғи пайғамбарга иймон келтирганлар бу даҳшатли азобдан хабардор бӯлишди. Улар ҳазрат Лут билан биргаликда шаҳардан чиқиб кетиб, омон қолдилар. Фиcқ-фасодга берилган кишиларни эса замин ва осмондан ёпирилган Илоҳий ғазаб нобуд айлади.

Ояти карималарнинг давомида келтирилишича ҳазрат Лутнинг хотини ӯз қавмининг ёвуз қилмишларини қӯллаб-қувватлагани учун қавми билан бирга ҳалок бӯлди. Пайғамбарнинг хотини эканлиги ҳам уни Илоҳий азобдан қутқариб қолмади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.   Келажак авлодга ибрат бӯлсин учун Қуръони каримда ӯтган қавмларнинг саргузаштлари ҳикоя қилинган.
  2. Аллоҳ ӯз бандаларини амалига қараб сарҳисоб қилади, пайғамбарнинг фарзанди ёки хотини эканлигига қараб эмас.
  3. Пайғамбарларга иймон келтириб, уларга эргашган кишилар гарчи бошқа миллат ва элат вакили бӯлишсада Пайғамбарнинг аҳли ҳисобланишади. Аммо иймонсиз бӯлса ҳатто фарзанди ва хотини ҳам пайғамбар авлоди ҳисобланмайди.

Энди “Саффот” муборак сураси  137-138- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِم مُّصْبِحِينَ ﴿١٣٧﴾ وَبِاللَّيْلِ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ ﴿١٣٨﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Эрталаб. (137) Ва кечда ҳам. Ақл юритмайсизларми?! (138)

Ӯтган оятлар шарҳида Лут қавми Макка ва Шом тижорат карвонларининг йӯлида яшашарди, деб айтдик. Бу ояти карималарда буюрилади: Лут қавми Илоҳий азоб билан нобуд этилгач, бу йӯлдан ӯтувчи карвонлар шаҳарларининг харобаларини кӯриб туришарди. Лут қавми баччавозлик каби ёвуз қилмиш билан шуғулланишарди. Уларнинг орасида бу ишни ёқтирмайдиганлар ҳам бор эди. Аммо улар сукут сақлаб, бу улкан гуноҳга қарши курашмас эдилар. Шу сабабли уларнинг барчаси Илоҳий азобга мубтало бӯлишди.

Баччавозлик бу қавм учун оддий ҳолга айланган эди.

Қизиғи шундаки,  орадан бир неча минг йил ӯтиб, ӯзини юксак ривожланиш ва маданият соҳиби деб билган, динга  эскилик сарқити ва хурофот сифатида менсимаслик билан қарайдиган  аҳли башар яна қайтадан бу ёвуз ва жоҳилона қилмишга ӯралашиб қолди.

Бундан ҳам ажабланарлиси,  янги маданият  яратганликни иддао қилаётганлар нуқтаи назаридан ҳамжинсбозлик каби ёвуз қилмишнинг қонунийлаштирилиши ҳар бир мамлакатнинг демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиётининг белгиси ҳисобланадиган бӯлди.

Қайд қилиш жоизким,  ҳақиқий инсон ҳуқуқлари инсоннинг табиий эҳтиёжлари ва баданининг  физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Физиологик жиҳатдан эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари қарама-қарши жинс билан жинсий алоқа қилиш мақсадида яратилган, ҳамжинсбозлик учун эмас. Шу сабабли инсон баданининг физиологик тузилишига қарши бӯлган нарса яратилиш низомига қарама-қаршидир.

Айрим кишилар ӯз жинсидагиларга нисбатан мойиллик сезади, уларнинг ҳуқуқи чекланмаслиги керак, дея иддао қиладиганлар ҳам бор.  Бунинг жавоби жудда оддий: масалан айримлар гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга, яна бошқалар ӯғирликка, учинчи тоифа эса тажовуз ва зӯравонликка мойиллик сезади. Аммо жамият ва қонун уларга ӯз майлига қараб амал қилиш ижозатини бермайди.

Эслатиб ӯтамиз,  аҳли башар бугунги кунда кийим-кечак, яшаш манзили, машинасозлик ва маиший асбоб-ускуналар яратиш ишида улкан муваффақиятларни қӯлга киритган. Аммо инсоний муносабат ва ахлоқ соҳасида бир оз орқага чекинишга ҳам йӯл қӯйган. Ҳамжинсбозларнинг ӯзаро оила қуришлари ва бу ғайритабиий ва ғайриинсоний ҳолатнинг айрим мамлакатларда қонунийлаштирилиши фикримизнинг далилидир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯтган қавмлар тарихини ӯқиб-ӯрганиш ва улар яшаган минтақаларга сафар қилиб,тарихий ёдгорликлар билан танишиш жараёнида  ӯзимиз учун ибрат олишимиз керак.
  2. Атрофимизда ибратга лойиқ нарсалар кам эмас. Уларнинг ёнидан бефарқ ӯтиб кетмасдан, ҳар бир нарсага ибрат кӯзи билан қараш керак.