июл 21, 2019 16:31 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  161-173-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  161-163- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَإِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ ﴿١٦١ مَا أَنتُمْ عَلَيْهِ بِفَاتِنِينَ ﴿١٦٢ إِلَّا مَنْ هُوَ صَالِ الْجَحِيمِ ﴿١٦٣ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам. (161) У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз. (162) Ўзи (аслида) жаҳаннамга киргувчи кимсадан бошқани. (163)

 Олдинги оятларда фаришталар ва жиннилар ҳақида гапирилган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Сиз бутпарастлар, бошқаларни ӯзингизнинг нотӯғри эътиқодингиз билан гумроҳ қила олмайсиз. Зеро, ақл ва мантиқ соҳиблари ҳамда пок қалблар сизнинг мантиқсиз гапларингизга ишонишмайди.

Албатта,  дӯзахийлар йӯлини танламоқчи бӯлган кишилар  ӯз ихтиёрлари ила мушриклар динига эргашиб, уларнинг нотӯғри йӯлидан  юришлари мумкин.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳ инсонни эркин яратди. Инсон ӯзининг ҳаёт йӯлини танлашда ирода ва ихтиёрга эга. Ҳеч ким бировни ҳаёт тарзини танлашда мажбурлай олмайди.
  2. Ҳаёт йӯлини инсоннинг ӯзи танлайди. Аммо у танлаган ҳар бир йӯл интиҳоси унинг ихтиёрига бӯйсунмайди. Шу сабабли куфр ва зулм йӯлини танлаган киши абадий жаннатга киришни орзу қилиши бефойда.
  3. Дастлаб “Саффот” муборак сураси  164-166- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَا مِنَّا إِلَّا لَهُ مَقَامٌ مَّعْلُومٌ ﴿١٦٤ وَإِنَّا لَنَحْنُ الصَّافُّونَ ﴿١٦٥ وَإِنَّا لَنَحْنُ الْمُسَبِّحُونَ ﴿١٦٦ 

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Биздан ҳар биримизнинг маълум мақоми бордир.(164) Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.(165) Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.(166) 

 Мушриклар фаришталар ҳақида нотӯғри ақидада эдилар. Улар қизларни заиф ва тубан махлуқот деб билишар, фаришталарни эса Худонинг қизлари дея ишонишарди.

Бу ояти карималарда фаришталар тилидан буюрилади: Сиз бутпарастларнинг тасаввурингизга қарши ӯлароқ биз фаришталар эркак ва аёл жинсларига эга эмасмиз. Биз баққувват махлуқлармиз ва Аллоҳ таъоло ҳар бир гуруҳимиз учун хос масъулиятлар белгилаб берган. Биз эса Аллоҳнинг фармонини бажаришга доимо шай ҳолатдамиз. Биз Аллоҳни сиз мушрикларнинг ҳар қандай нотӯғри фикр-қарашларингдан пок деб биламиз ва доимо ул зоти покка тасбиҳ ва ҳамд айтамиз.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳ таъоло оламнинг ишларини моддий ва маънавий  асбоб ва сабаблар орқали бошқариб туради.Фаришталар эса оламни бошқариш ишида муҳим аҳамиятга эгадирлар.
  2. Фаришталар Аллоҳнинг фарзандлари эмас. Улар Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга масъул бӯлган махлуқларидир. Улар Илоҳий амрларни бажариш учун махсус тартиб-интизом ила саф тортишади.
  3. Фаришталар оламида уларнинг ҳар бири учун алоҳида мақом-мартаба ва масъулият белгилангандир.  

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  167-170- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِن كَانُوا لَيَقُولُونَ ﴿١٦٧ لَوْ أَنَّ عِندَنَا ذِكْرًا مِّنَ الْأَوَّلِينَ ﴿١٦٨ لَكُنَّا عِبَادَ اللَّـهِ الْمُخْلَصِينَ﴿١٦٩ فَكَفَرُوا بِهِ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ﴿١٧٠ 

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ҳолбуки, улар дер эдилар: (167) «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида. (168) Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик». (169) Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар. (170)

 Тарихий ривоятларда келтирилишича Ислом пайғамбари рисолати ва Қуръони каримнинг нозил бӯлишидан олдин Макка мушриклари Жазиратул Арабда яшовчи яҳудий ва масеҳийларга қарата “Аллоҳ бизга пайғамбар ва китоб юборса, биз унга иймон келтириб, унга эргашамиз” деб айтишарди.

Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ уларнинг ҳидоят топишлари учун Қуръони каримни нозил қилди. Аммо улар турли баҳоналар келтириб, Ҳақни инкор қилишди. Шу сабабли улар зудлик билан ӯз ишларининг натижасини кӯргайлар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Аллоҳ таъоло одамларга ҳужжат бӯлиши учун пайғамбарлар ва самовий китобларни юборган. Энди ҳеч ким ӯзининг куфр, ширк ва нотӯғри яшаш тарзи учун бирор-бир баҳона келтиролмайди.
  2. Ёлғондакам иддао қилувчилар жуда кӯп. Динга риоя қиламиз, деб айтувчилар сон мингта, аммо амалда уларнинг аксарияти динга мухолиф равишда амал қилишади.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  171-173- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ سَبَقَتْ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا الْمُرْسَلِينَ ﴿١٧١﴾ إِنَّهُمْ لَهُمُ الْمَنصُورُونَ ﴿١٧٢﴾وَإِنَّ جُندَنَا لَهُمُ الْغَالِبُونَ ﴿١٧٣﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир. (171) Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари. (172) Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида. (173)

Мушрикларнинг куфр ва инкорлари ҳақида эслатилган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Иймон аҳли ӯз эътиқодида шак ва гумонга берилмасин ҳамда амал қилишда сусткашликка йӯл қӯймасинлар. Зеро, иймон аҳли пайғамбарларга эргашиб, ӯз истиқоматларида устивор қолишса, ҳақ ғолиб келиб, ботил мағлубиятга учрайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий пайғамбарлар таълимотининг бошқа барча таълимотлардан  ғолиб келиши муқаррардир. Бошқача қилиб айтганимизда,  инсониятнинг келажагида  Илоҳий пайғамбарларнинг ғалабаси, улар душманларининг эса мағлубиятга учраши табиийдир.
  2. Муминлар озчилик бӯлишсада, Аллоҳнинг кӯмагидан фойдаланадилар. Кофирлар эса бу кӯмакдан маҳрумдирлар.